Коммунал хўжалик хизматларини кўрсатиш тизимининг иқтисодиёти Республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни


Ахборот-коммуникация технологияси ва масофадан ўқитиш технологияларини жорий қилиш



Download 247,55 Kb.
bet19/45
Sana26.05.2022
Hajmi247,55 Kb.
#609640
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45
Bog'liq
2 5445339505588441426

Ахборот-коммуникация технологияси ва масофадан ўқитиш технологияларини жорий қилиш

Президентимизнинг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникацияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонларида ахборот-коммуникациялар технологиялари соҳасида рақобат мухитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан маҳаллий дастурий воситалар ва компьютер технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни барча слҳалари ва тармоқларини компьютерлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш масалалари кўндаланг қилиб қўйилгандир.
Маълумки ўзбекистонда, таълим мажмунининг ривожланиши мустақилликни мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига аъзо бўлиш, жаҳон маданиятига кириб бориш ва янги технологияларни ўзлаштиришга кенг йўл очиб берди. Зеро ҳозирги кунда Ўзбекистонда олий таълимни модернизация қилиш, компьютерлаштириш ва технологияларни жорий этиш аҳамияти кескин ошмоқда.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш, унга янги технологияларни ва Интернетни жорий этиш-устувор йўналишлардандир. Айниқса мультимедиа деб ном олган таълим дастурни амалга ошириш юқори малакали мутахассислар тайёрлаш вазифаси билан боғлиқ. Бунинг асосида интернет ёрдамида масофадан туриб ўқитишдек янги педагогик технология ётади.
Тўгри ҳозир Ўзбекистонда мультимедия материалларидан унчалик кўп тўплангани йўқ. Шунга қарамай «Олий таълимга масофавий таълим компонентларини тадбиқ қилиш» лойиҳасини жорий этиш бўйича Жаҳон банки институтида ҳамда Швейцариянинг ривожланиш корпорацияси, Американинг «Евразия» жамғармаси ҳамда Ўзбекистоннинг «Истедод» жамғармаси ёрдамида «макроиқтисодиёт» ва «Микроиқтисодиёт» фани бўйича 30 та мультипликатор-ўқитувчи мутахассислар тайёрланди. 2006 йил сўнгги «Макроиқтисодиёт» фани бўйича масофавий таълимнинг Интернет тармоғида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича 40 нафар магистр ўқитилган, бўлса ҳозирги кунда барча магистрларга Макроиқтисодиёт-2 ўқитилмоқда.
Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг «Информатика, менежмент ва иқтисодий таълим педагогикаси» факультетининг ўқув-услубий ва илмий фаолиятларини комплекс ахборотлаштиршнинг Компенсасияси ишлаб чиқилди. Ушбу Концепсия ўз таркибига қуйидаги бўлимларни қамраб олган:

  1. факультетнинг автоматлаштирилган тизими;

  2. масофадан ўқитиш тизими;

  3. вертуал лаборотория стендларини тизими;

  4. виртуал кутубхона; электрон ва мульмедиа дарсликлар;

  5. илмий тадқиқотларни ахборотлаштириш; ахборотлаштириш соҳасида халқаро алоқаларни қўйиш.

Концепсияни амалиётга тадбиқ қилиш икки босқичдан иборатдир, яъни биринчи босқич 2002-2005 йилларни ўз ичига қамраб олиб, унда асосан масофавий ўқитишнинг асоси бўлмиш электрон ўқув қўлланмалар, мульмедиа тизимлар ишлаб чиқилади. Бу ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларини бошқа институтларга ҳам сотишни йўлга қўйишни ташкил этиш керак бўлади. Ҳозирги кунда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети факультетлари қошида шундай дастурий маҳсулотларни яратиш борасида ёш тадқиқотчиларнинг илмий маркази барпо этилди ва бир қатор амалий ишлар қилинмоқда, жумладан, «Макроиқтисодиёт», «Микроиқтисодиёт», «Иқтисодий информатика» электрон дарслиги ва талабаларнинг билим даражасини аниқлашнинг автоматлаштирилган тест тизими яратилмоқда. Ушбу марказда Pentium IV русумли шахсий компьютерлар, сканер, ва лазерли принтерлар билан таъминланган. Электрон дарсликлар яратиш янча меҳнат талаб жараёндир. Бундай дарсликлар асосан олдин бирор бир нашриётда чоп этилган дарсликлар асосида яратилмоқда, чунки уларнин матнини таҳлил қилиш талаб этилмайди, лкин улар ўқув материалларини талабага тезкор етказиб бериш учун турли хил расм, жадвал, график овозлар билан бойитилаяпти. Ҳозирчалик «жонли видео»дан фойдаланиш учун техник воситалар чегаралангандир.
Иккинчи босқич 2005-2010 йилларни қамраб олган бўлиб, унда масофавий ўқитиш тизими замонавий ахборот-коммуникациялар технологиялари асосида тўлиқ йўлга қўйилди. Виртуал лаборотория стендлари ишлаб чиқилиб, университетнинг автоматлаштирилган ўқитиш муҳитини фаолият кўрсатади.
Дарвоқе, биз компьютер технологияси соҳасида мислсиз ўзгаришлар юз бераётган даврда яшамоқдамиз. Хусусан Интернетнинг пайдо бўлиши бу ўзгаришлар ичида алоҳида ўрин тутади. Интернеть маълумотларини узоқ масофаларга узатиш воситаси бўлиб, дунё нуқталарида юз берган янгиликлар ва маълумотларни барча мамлакатларга оний лаҳзаларда етиб боришини таъминлашни биласиз. Худди шу имкониятларга кўра, Интернет эндиликда сайёрамиз сиёсий-иқтисодий молиявий, маданий каби барча соҳаларда халқаро ҳамкордик алоқаларини жадаллаштиришга ҳисса қўшмоқда.
Ҳозирги университет жамоаси бир қатор чет эл университетлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишмоқда, яъни булар Бутунроссия сиртқи молия иқтисод институти, Москва давлат статистиқа, информатика ва иқтисод университети, Мэриленд (АҚШ) университетларидир. Чет эл университетларининг масофавий ўқитиш борасидаги тажрибалари билан бир неча профессор-ўқитувчилар ушбу университетларда тажрибасини ошириб келдилар. Уларда масофавий ўқитиш тизимининг ўқув-услубий ташкилий жиҳатлари тўлиқ ишлаб чиқилган бўлиб, охирги йилларда ушбу тизим асосида битирган талабаларга дипломлар берилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, уларда ҳар бир ўқув семестри бўйича компьютерда ўқитиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, талабани ҳар бир фандан асосий дарсликлар билан таъминлашади. Талабалар мустақил равишда ва тьюторлар билан ҳамкорликда ҳар ҳар хил бир фан бўйича сабоқ олишади. Талаба маълум бир даражада билим олгандан кейин компьютерлардаги ўқитиш дастурида тьютор ёрдамида ўз устида ишлаб олган назарий билимларини мустаҳкамлайди. Агар талаба маълум бир фан имтихон топширишга тайёрлигини айтса, компьютерда ўқитиш дастури муҳитида имтиҳон топширади ва тьютор унинг олган баҳосини расмийлаштириб беради, яъни талабанинг билим даражаси объектив баҳоланади. Чет эл унверситетларини олимларининг масофавий ўқитиши соҳасида эришган ютуқларидан бизнинг шароитда ҳам кенг фойдаланиш ва тажриба алмашиш мақсадида 2002 йилнинг 12-13 июнь кунлари «Применение Интернет в учебном процессе» мавзусидаги халқаро конференция ва унинг натижаси сифатида маърузалар тўплами чоп этилди. Ушбу илмий- амалий конференция масофавий ўқитиш тизимини жорий қилиш борасида бир қатор объектив муаммолар нафақат бизнинг Республикамизда, балки Россия Федерациясининг институтларида ҳам мавжублигини кўрсатди. Бу авваламбор масофавий ўқитиш тизимининг ўқув-услубий асосини ташкил этувчи электрон ўқув қўлланмаларининг ишлаб чиқишининг кўп меҳнат талаблиги, қимматлиги ва талабаларнинг ушбу тизим муҳитида таълим олишларига етарли даражада тайёр эмаслигидир.
Ҳозирги кунда Интернетдан фойдаланувчиларнинг, яъни дунё миқёсида компьютер тармоғига уланиш имконига эга бўлганларининг 88 фоиз саноати ривожланган мамлакатларга тўғри келади. Булар эса дунё аҳолисининг атиги 17 фоизни ташкил этади. Масалан, АҚШда ишлаётган компьютерлар сони дунёнинг бошқа мамлакатларидаги мавжуд компьютерлар сонига нисбатан кўп. Болгарияда эса Интернетдан фойдаланувчилар сони Африканинг шимолий қисмида жойлашган барча мамлакатлардан кўпроқ. Дунё аҳолисининг 23 фоизи яшайдиган Жанубий Осиёда эса атиги бир фоиз аҳоли интернет билан ишламоқда. Марказий Осиё мамлакатларида бу кўрсаткич ҳозиргача 0,8 фоизни ташкил қилади.
Экспертлар хулосасига кўра, ривожланиб келаётган мамлакатлардаги муаммолар ва эҳтиёжларни ўрганиш учун Интернет бошқарувини мумкин қадар даражада кенгайтириш лозим.


Download 247,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish