2. Дастурни амалга ошириш босқичлари
Юртбошимиз олға сурган Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бешта тамойилини яхши биласиз, уларнинг бирида ислохотларни босқичма-босқич амалга ошириш белгиланган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳам мазкур принципга асосан, уч босқичда амалга ошириш мўлжалланган. Ҳар бир босқичнинг ўз олдига қўйган аниқ вазифалари бор. Уларнинг сифатли бажарилиши кейинги босқичнинг муваффақиятига сабаб бўлади.
Ўтиш даврини ўзига қамраб олган мазкур биринчи босқич 1997-2001 йилларни ўз ичига олади. Миллий дастур қабул қилинганидан кейин ўтган давр мобайнида унда белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида муайян ишлар амалга оширилди ҳам. Жумладан, таълим бошқарувчи органлари, ўқув муассасалари раҳбарлари ва ходимларининг эътибори таълим мазмунини такомиллаштиришга ҳамда янги, илғор педагогик технологияларни жорий этишга қаратилди.
Биринчи босқичда кундузги умум таълим мактаблари асосида 2 ўқув йилини ўзида 600 яқин лицейлар вужудга келди ва умумий ўқувчилар сони 165 минг талабага етди.
Бундан ташқари янги тизимнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низом, умумий ўрта таълимнинг давлат стандартлари, ўқув дастурлари бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи дастурлар ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар амалда қўллаш учун киритилгани ана шу ишлар жумласидандир.
Биринчи босқичда амалда ошириладиган энг асосий ишлардан бири-бу 3 йиллик академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари тизимига замин тайёрлашдан иборатдир. Ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари ва эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда ана шу йўналишларни кадрлар билан таъминловчи мазкур таълим муассасаларининг жойлаштирилиши, уларни моддий ва молиявий таъминлашнинг дастури ишлаб чиқилди ва ҳукумат қарори билан тасдиқланди. Ҳар бир янги ташкил этиладиган лицей ва коллежларнинг йўналишлари бўйича ўзига хос махсус лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бунда маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб, ҳар бир тумандан танлаб олинган ўзига хос лойиҳа бўйича лицей ва коллежларининг ташкил этилиши режалаштирилган.
Ушбу дастурда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш, янгидан қуриш заруриятидан келиб чиққан ҳолда (ҳар бир вилоят, туман, қишлоқ миқёсида) уларнинг моддий базасини таъминлаш масалалари ўз ечимини топган. Бу борада давлатимизнинг барча тузилмалари, ресурслари, иқтисодий имкониятлари ишга солинди.
Иккинчи босқичда, яъни 2005 йилда миллий дастурда белгиланган вазифалар тўлиқ амалга оширилди.
Учинчи босқичда (2005 йилдан кейин) кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш жараёни амалга оширилмоқда. Таълим-тарбия кадрлар тайёрлаш тизимини таркибий бир қисмидир. Талим-тарбия тизими кадрларнинг янги авлоди тафаккурини, онгини шакллантиришга хизмат қиладиган зарур бир соҳадир.
11-жадвал
Ўзбекистон Олий ўқув юртларида, ўрта – махсус таълим муассасаларида ва умумтаълим мактабларида ўқаётган ёшлар сони
(2005 йил, минг киши)
|
Умумтаълим мактабларида
|
Ўрта–махсус таълим муассасаларида
|
Олий ўқув юртларида
|
Ўзбекистон Республикаси
|
6151,4
|
788,1
|
263,6
|
Қорақалпоғистон
|
343,2
|
71,0
|
14,6
|
Вилоятлар:
Андижон
|
557,7
|
63,9
|
18,0
|
Бухоро
|
336,9
|
39,1
|
13,4
|
Жиззах
|
|
|
262,2
|
23,9
|
8,3
|
Қашқадарё
|
620,9
|
61,7
|
10,4
|
Навоий
|
193,7
|
26,1
|
8,3
|
Наманган
|
509,8
|
60,3
|
13,7
|
Самарқанд
|
735,5
|
71,5
|
22,1
|
Сурхондарё
|
517,6
|
51,2
|
7,0
|
Сирдарё
|
152,4
|
21,8
|
3,4
|
Тошкент
|
518,2
|
58,6
|
11,1
|
Фарғона
|
698,4
|
75,3
|
18,5
|
Хоразм
|
335,9
|
49,6
|
8,1
|
Тошкент ш.
|
369,0
|
114,1
|
106,7
|
Манба. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели, шу тариқа, фақат таълим-тарбиядангина иборат эмас, балки бир-бирига боғлиқ бўлган кўпгина ҳаёт босқичларини ўз ичига олади. Миллий моделимиз, бу - шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқаришнинг узвий бирлиги ва ҳамкорлиги, уларнинг бир-бирига алоқасини акс эттиради.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
- шахс-кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи;
- давлат ва жамият-таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари;
- узлуксиз таълим-малакали ракобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизим тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади;
- фан - юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот техноологияларини ишлаб чиқувчи;
- ишлаб чиқариш-кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий бюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастуримизнинг ўзагини ташкил этган Миллий моделимизнинг кенг қамровли ва ички яхлитлиги дунёда мавжуд бошқа молеллардан принципиал фарқли жиҳатидир.
Миллий моделимиз концепциясининг мазмуни миллий турмуш тарзимиз ва маънавий-ахлоқий анъаналаримиз билан ҳамнафасдир.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда бевосита ўзимизга хос бўлган, такрорланмас, буюк тарихимиз, анъаналаримизга асосланган ва шу билан бирга ҳозирги давр талабларига жавоб бераоладиган кадрлар тайёрлаш миллий модели яратилди. Дастуримиз моделимизнинг миллийлиги ҳам айнан шулардан иборатдир.
Яна бир, ҳатто айтиш мумкинки, принципиал янги жиҳат шундаки, кўпгина бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, бизнинг мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурида қўйилган вазифаларни амалга оширишнинг барча юки Давлатимиз зиммасидадир. Кадрлар тайёрлаш миллий моделимиз ўз илмий салоҳияти, аҳамияти чуқур фалсафий маънога эга эканлиги билан халқаро миқёсда тан олинди ва ўз ўрнини топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |