Комилов Х. П. Тс фантом doc


Галоген лампалар. Уларни ишлаш механизми



Download 5,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/109
Sana25.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#288363
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109
Bog'liq
Комилов Х П ТС Фантом-2

Галоген лампалар. Уларни ишлаш механизми. 
Галоген активлашган лампа (фотополимеризаторлар) хозирда кенг 
тарќалган. Мана 25 йилдирки улар стоматологнинг иш фаолиятида кенг 
ќўлланилмоќда. Улар ўзларининг унча ќиммат эмаслилиги; ишончлилиги, 
ќомпозит ашеларни ўзининг нури билан ќотириши ћисобига эътиборга 
лойиќдир.
Галоген лампалар электр токи хисобига чигилини оќаргунча ќиздириш 
орќали нурни хосил килади. Нурнинг кўпгина ќисми иссиќлик сифатида 
тарќалиб кетади. Нурнинг кўринувчи оќ ќисми светофильтр орќали ўтади. 
Светофильтр эса нурнинг «фойдали» хаворанг нурини узунлиги 400-500 нм 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


159
бўлган ќисмини ўтќазади. Бунда нурнинг катта энергия ќисми, яъни 
«фойдасиз» ќисми кесилади. 
120
-расм. Галоген лампа
Юќоридагилардан шу нарса маълум бўлади-ки, активлашган галоген 
лампадан чиќувчи фойдали энергия кисми 0,7%ни ташкил этади. Галоген 
лампаларнинг салбий тарафлардан бири шуки, ўзидан кўп миќдорда 
иссиклик ажратилишидир, бу эса тиш ќаттиќ тўќимасининг ќизишига олиб 
келади. 
Лампочка ва светофильтрнинг хизмат ваќти хам чегаралангандир, 
уларни доимо текшириб туриш ва ваќти-ваќти билан алмаштириб туриш 
керак. Активлашган лампанинг нур оќими ќувватини хафтасига бир маротаба 
текшириб туриш лозим. Галоген лампалар аста-секинлик билан ўзининг 
нурланиш кучини йўќотади, шунинг учун лампочкаларни куймасдан аввал
назорат асбоб билан нурланиш интенсивлиги пасайганлигини аниќланганда 
алмаштириш лозим. Композит ашёни тўлиќ полимеризацияси учун нур 
кучланиши 300mV/см
2
бўлиши керак. 
Хозирги ваќтда фотополимеризация асбобларини янада малакали 
ћилларини яратишда фаол ишлар олиб борилмокда. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


160
Замонавий стоматологияда турли туман галоген лампалар мавжуд 
бўлиб, уларга фан-техниканинг янги технологиялари ва илмий йўналишлари 
татбиќ ќилинган: 
1. «юмшоќ старт»ли лампалар (soft start) 
2. пульсацияловчи нур билан полимеризация ќилувчи лампалар 
3. плазмали лампалар 
4. диод нурли лампалар 
5. фаоллаштирилган лампалар. 
Секинлашган полимеризация ќуёш нури, электр нур таъсирида ёки 
стоматолог ускунасини чироѓи таъсирида хам юзага келиши мумкин. Лампа 
таркибидаги светофилтрдан нур ўтганда ультрабинафша нурланиш 
нейтралланишига ва спектрнинг кераксиз ќисмини «кесиб» ташланишига 
ќарамай, нурнинг узоќ муддатли экспозицияси кўзнинг тўр пардасига 
зарарли таъсир кўрсатади ёки беморнинг тишларини ќаттик тўкимасини 
ќизиб кетишига олиб келади, натижада эмалда ёрилишлар пайдо булади. 
Шунинг учун фотополимеризация ваќтини оширмаслик, яќин масофадан 
ва узоќ муддат бу жараённи кузатмаслик керак. 
Фотополимер лампалар билан ишлаганда химоя кўз ойнакларидан 
фойдаланган маъќул. Бу кўз ойнаклар ўзида 500 нм узунлигидаги нур (ќовоќ 
ранг тусдаги нур ќисмини) ушлаб ќолади. Шунингдек, шифокор нурланувчи 
дастакнинг учига, хамда тишдан ќайтувчи нур аксига ќарамаслиги керак. 
Нурга сезувчан беморларда, катарактаси олинган ва фотосенсибилизация-
лашган препаратлар ќабул ќилган беморларда нур билан ќотувчи пломба 
ашёларини ќўллаб бўлмайди. 
Фотополимеризаторнинг нур дастаги билан эхтиёткорона ишлаш лозим. 
Дастакни пломба ашёсига жуда яќин олиб келмаслик керак, чунки дастакни 
ифлосланиши сабабли фотополимеризация сифатини пасайишига олиб 
келади.
Агарда нур дастагида пломба ашёси ёпишиб ќолган бўлса, уни пластмасс 
асбоб билан олиб ташлаш лозим. Металл асбоблар билан бу жараённи амалга 
ошириб бўлмайди, чунки нур дастагининг устки ялтираган ќисми
зарарланиши мумкин. 
Люксметр, радиометрлар ёрдамида хар хафта лампанинг нур 
интенсивлигини текшириш лозим. Одатда, нур интенсивлиги 300mV/см

бўлиши керак. Нурнинг бу интенсивлиги ёрдамида пломбанинг 3мм гача 
бўлган чуќурлигида полимеризациялаш мумкин. Агарда нур кучи 200-
300mV/см
2
бўлса, галоген нурни таъсир ваќтини ошириш лозим, лекин 
200mV/см
2
нурланиш кучи тўлиќ полимеризацияни таъминламайди. Бунда 
жихозни алмаштириш керак ёки лампа ва фильтрни нуќсон бор ёки 
йўќлигига текшириш лозим. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


161
Фотополимеризация жараёнини сифати лампанинг интенсивлилигига 
эмас, балки ашё томонидан ќабул ќилинган 400-500 нм ли тўлќин узунлигини
нур энергиясининг умумий миќдорига боѓликдир. 
Масалан, нурланиш куввати 600mV/см
2
да кичкина пломба ќисмининг 
фотополимеризацияланиши учун 10 секунд сарфланади, 300mV/см
2
кувватда 
эса 20 секунднинг ўзи етарлидир. Ќуйидагини унутмаслик керак: композит 
ашёни полимеризация даражасини ошиши, уни мустаћкамлигини ортишига 
олиб келади. 
Шуни ёдда тутиш керак-ли, композит ашёси ва нур дастаги оралиги 5мм 
га тенг бўлганда нур оќими кучини 30%га камайиши кузатилади, 10 мм га 
тенг бўлганда эса 50%га камайиши юзага келади. 
Замонавий фотополимеризаторлар нур интенсивлигини ўлчовчи мослама: 
дозиметр ва радиометрлар билан чиќарилади. Галоген лампа интенсивлигига 
ќараб, композитни ќотиши учун зарур бўлган ваќт белгиланади:
интенсивлик ќанчалик кам бўлса пломбанинг ќотиш ваќти узунлашади. 
Стоматологияда куйидаги фотополимеризаторлар кўлланилади: «Max», 
«Optilux», «Spectrum», «Demetron», «Avrora» ва бошкалар. Уларни тўлиќ 
тафсифлари 2 жадвалда келтирилган. 
Жадвал . 

Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish