Периодонт.
Периодонт - тиш катакчасини компакт пластинкаси ва тишнинг илдиз
қисмини қопловчи цемент оралиғидаги периодонтал ёриқда жойлашган
бириктирувчи тўқима бўлиб хисобланади. Периодонтни асосини Шарпей
толалари деб номланувчи цемент хамда альвеоляр суяк томон йўналган
коллаген ва тишлар оралиғи толалар ташкил қилади. Шарпей толалари 3-4
микрон қалинликда бўлиб, полипептид молекулалардан иборат. Коллаген
толаларда ишқорий ва кислотали фосфотаза ва кўп миқдорда кислотали
мукополисахаридлар мавжуд. Периодонтни коллаген толалари бир томондан
илдиз цементига, бошқа томондан эса альвеоляр суякка бирикади. Венгер
олими Шугар ушбу толаларни жойлашишига қараб 3 та гурухга бўлади:
1. милк толалари;
2. тишлар ораси толалари;
3.
тиш катакчаси толалари.
47-расм. Периодонтнинг тузилиши.А- чўќќи периодонти; 1-дентин;2- цементнинг
коллаген толалари;3- цементоцитлар;4- периодонтнинг бириктирувчи толалари; 5- сийрак
бириктирувчи тўќима ќавати;6- ќон томирлар;7- альвеола суяк тўќимаси;8- суяк кўмиги.
Йўналиши бўйича қуйидаги толалар фарқланади:
а) суяк киргогида жойлашган
б) қийшиқ
в) горизонтал
г) илдиз учидаги радиал йўналган.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
56
48
-расм. Периодонт боѓламлари.
Коллаген толалари ҳосил қилган тутамлар орасида сийрак бириктирувчи
тўқима бўлиб, унда кўп миқдорда хужайра элементлари, қон ва лимфа
томирлари ва нерв толалари жойлашади. Чўққи қисмидаги периодонт
қирғокда жойлашган периодонтдан фарқли ўлароқ кўпроқ сийракли
бириктирувчи тўқима ва хужайра элементларидан иборат. Тишни бўйин
қисмидаги фиброз толалари эса горизонтал йўналган бўлиб, уларнинг
таркибига кўп сондаги циркуляр йўналган коллаген толалар (тишнинг
айланма бойлами) кўшилади. Хужайра элементларига фибробласт,
(булутсимон?) семиз ва плазматик хужайралар, гистиоцит, цементобласт,
остеобласт хамда тиш хосил қилувчи эпителий қолдиқлари киради.
Периодонтни хужайра элементлари учун юқори модда алмашинуви даражаси
хосдир. Жумладан, хужайраларнинг фермент системасини фаоллик даражаси
периодонтал ёриқни турли жойларида турлича. Масалан, цемент ва
альвеоляр суяк яқинидаги ҳужайраларидаги фермент системасининг
фаоллиги юқори бўлиб, улар биринчи бўлиб чайнов босими ўзгаришига
жавоб берадилар. Ёши улғайган сари периодонт структурасида турли
ўзгаришлар кузатилади. Ушбу ўзгаришлари нафақат толаларда, балки
ҳужайра элементларида хам кузатилади. Ушбу ўзгаришлар қуйидаги учта
давр мобайнида ривожланади:
I даврга (20-24 ёш) периодонтни ривожланиши ва шаклланиши, коллаген
толаларни якуний йўналиши (ориентацияси) ва етилиши хосдир.
II даврга (25-40 ёш) периодонтни тузилиши турғунлиги хос.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
57
III даврда (40 ёшдан кейин) – периодонтда деструктив ўзгаришлар, коллаген
толаларнинг бузилишлари, уларни тинкториал ҳусусиятларини ўзгаришлари
– аргирофил толалар каби кумуш билан импрегнацияланиши кузатилади.
Толаларни деструктив ўзгаришлари кўпроқ тишни бўйин соҳаларида,
альвеоляр суяк билан илдиз цементи орасидаги толаларда эса – камроқ
кузатилади. Лекин ёши улғайган сари ушбу толаларда хам ўзгаришлар
кечади – альвеоляр суягига тешиб кирувчи Шарпей толалари дағаллашади ва
қалинлашади. Айрим муаллифларни айтишича периодонтни зич тўқимасида
эластик толалар йўқ, сийрак бириктирувчи тўқимада қон томир ва нерв
толалар яқинида бу толалар кам миқдорда учрайди. Периодонтнинг
хусусиятларидан биттаси – бу окситалан толалар мавжудлигидир. Окситалан
толалар кислоталарга нисбатан турғун бўлиб, кўпроқ тишни бўйин ва
периапикал сохаларида учрайди. Окситалан толалар эластик толаларни
эслатади. Мухими шундаки, юқори функционал босим кўтарувчи тишлар
периодонтитда окситалан толаларни хажми ва миқдори кўпаяди. Окситалан
фибриллали коллаген толалар орасида зич турни ҳосил қилиб қон томирлар
билан уланиб туради. Периодонт яхши озиқланади. Қон билан таъминлаш
икки гурух артериялари хисобига бажарилади: ҳусусий тиш ва
альвеолалараро артериялар. Периодонтнинг қон томирлари милк ва пульпа
томирлари билан аностомозланади. Периодонтда кўп миқдорда лимфатик
капиллярлар бор. Лимфа томирлари илдиз сохаси бўйлаб йўналади ва чуқур
жойлашган милкни ва тиш пульпасини лимфатик томирлари билан
аностомозлашади. Периодонтнинг лимфаси жағ ости ияк ости лимфа
тугунларига қўйилади. Илдиз чўққиси соҳасидаги периодонтнинг
иннервацияси уч-шохлик нервини тиш чигаллари хосил қилувчи периферик
тармоқлари ўрта ва бўйин сохасида эса милк ва альвеоланинг альвеоляр
тўсиқларидан суяк деворини тешиб ўтган нерв толалари хисобига амалга
оширилади. Периодонтда турли шаклдаги сезувчи нерв охирлари (сиртмок,
клубок, кустик ва х.к.) – рецепторлар ҳисобига чайнов босимини рефлектор
регуляцияси амалга оширилади. Периодонт – мураккаб тузилган тўқималар
мажмуаси бўлиб, тиш-жағ тизимининг айрилмас қисми бўлиб, хисобланади
ва қуйидаги вазифаларни (функцияларни) бажаради:
1. таянч ушлаб турувчи;
2. босим тарқатувчи;
3. пластик;
4. трофик;
5. сенсор;
6. барьер ёки ҳимоя.
Периодонтнинг таянч – ушлаб турувчи функцияси толалар хисобига амалга
оширилади. Чунки периодонт альвеоляр катакда турли йўналган толалар
ёрдамида тишни ушлаб туради. Фиброзли толалар, ёнбош аностомозлар ва
илдизни чўққи соҳасидаги кўп бўлган сийрак бириктирувчи туқима хисобига
периодонт босимни тақсимлаш ҳусусиятига эга. Ундан ташқари периодонт
60% тўқима суюқлигидан томирлардаги қон ва лимфа бўлгани сабабли
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
58
Do'stlaringiz bilan baham: |