Комилов Х. П. Тс фантом doc



Download 5,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/109
Sana25.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#288363
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109
Bog'liq
Комилов Х П ТС Фантом-2

Дентин. (dentinum). Дентин тишнинг асосий қисмини ташкил қилади. 
Дентинда 28% органик ва 72% анорганик моддалар бор. Дентинни асосини 
коллаген толалар ташкил қилади, ташқи қаватларда толалар йўналиши 
радиал ички пульпага яқин қаватларда – тангенциал йўналишда бўлади. 
Толалар орасида елимсимон аморф модда жойлашади. Ташқарига радиал 
йўналган ёпқич дентин дейилса ичкарига – пульпага йўналган дентин ёки 
пульпа олди дентин деб аталади. Пульпа олди дентини кам охакланган 
бўлиб, дентинни ўсиш зонаси, яъни предентин номи билан аталади. Дентин 
қўпол, дагал суяк тўқимани эслатади. Дентин асосий модда ва унда 
жойлашган дентин найчалардан иборат. Уларни диаметри 1-5 мкм бўлиб, 1 
мм
2
даги сони 15000-75000 дан ортиқ найчалардан иборат. Дентин 
найчаларидан одонтобластларнинг ўсимталари ўтади. Одонтобластларнинг 
танаси эса пульпада жойлашади. Дентин найчалари пульпадан бошланиб, 
нурга ўхшаб тарқалади ва дентиннинг ташқи юзасида тугайди. Дентин 
найчалари тишнинг илдиз қисмида ён тармоқлар (расм 7) беради, бундай 
тармоқлар тишнинг тож қисмида кам учрайди. Фақат дентиннинг эмаль 
билан туташган ерида найчалар яна майда шохларга бўлинади. Цемент билан 
чегарадош ерида найчалар анча тармоқлар беради, бир-бирлари билан
44
-расм. Дентин тузилиши.1-дентиннинг асосий моддаси;2- одонтобластларнинг 
дентин ўсимтаси;3-дентин ўсимтасининг шохланиши.
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


52
45
-расм. Дентин каналчаларининг тузилиши.1- одонтобластларнинг дентин 
ўсимтаси;2- одонтобластнинг дентин ўсимтаси анастомози;3- дентин суюќлиги билан 
соха;4- дентин каналчаси атроф дентини;5-каналчалар аро дентин.
туташиб кетади. Баъзи найчалар цемент ва эмаль моддасига киради ва 
колбасимон пуфакча шаклида тугайди. Бундай ҳолатни, айниқса тишнинг 
чайнов юзасида кузатиш мумкин. Найчалар тизими дентиннинг 
озиқланишини таъминлайди. Дентин найчаларининг ички пардаси артирофил 
толалардан тузилган, уларни атрофида минерал моддалар йиғилади, 
толаларнинг йўналиши бўйича дентинда 3 та зона:
1) ташқи – эмаль ва цементга ёпишиб жойлашган, тишга нисбатан 
радиал йўналган толалар – корф толалари зонаси; 
2) тангенциал ҳамда кўндаланг кетган толалар – эбнер толаларидан 
иборат оралиқ зона;
3) тангенциал йўналган толалардан ташкил топган кенг ички зона.
Ташқи ва оралиқ зоналар ёпқич дентин, деб аталади. Электрон 
микроскопда дентин толаларида кўндаланг чизиқлар борлиги аниқланган. 
Одонтобластлар ва дентин орасида предентин, яъни оҳакланмаган дентин 
қатлами ётади. Дентин предентин қатламларига трикальций фосфат ва 
гидроксиапатит тузларининг чўкиши ҳисобига ўсади. Тузларнинг айрим 
миқдори дентинга периодонт ва цемент орқали ҳам ўтиши мумкин. 
Кексаларда, айрим патологик жараёнларда минерал тузлар нафақат 
дентиннинг асосий моддасида, балки дентин каналчаларида хам кузатилади. 
Кесимда улар оч рангли радиал чизиқлар бўлиб кўринади. Бундай дентин 
тиниқ, деб аталади. Топс пульпасининг одонтобластлар қатлами 
зарарланганда, дентин найчаларида тўқ қорамтир рангда бўлади. Тиш 
ривожланиш жараёнида ҳосил бўлган дентин бирламчи дентин дейилади. 
Тиш ўсиб чиққандан сўнг, пульпанинг физиологик фаолияти махсули бўлиб 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


53
ривожланган дентин иккиламчи (ўринбосар) дентин деб номланади. 
Тишнинг қаттиқ тўқималарининг патологиясида (кариес, тишлар емирилиши 
ва х.к.) пульпанинг ҳимоя функцияси ҳисобига тузилиш. Тартиби бузилган 

Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish