Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги
Тошкент Архитектура Қурилиш Институти
Мухандислик қурилиш инфраструктураси факултети
Мутахасислик: 5А340502 - “Деворбоп ва иссиқлик изоляцияловчи қурилиш материаллар технологияси”
Ёқубов Алимардон Абдуғаппор ўғлининг
“Янги авлод комплекс кимёвий қўшимчали полистиролбетон технологияси”
Мавзусидаги магистрлик диссертациясига
ТАҚРИЗ
Диссертация хажми:Диссертатсия 4 бобдан иборат. Боблар асосан мавзунинг долзарблиги, тадқиқот усуллари, эксперемент қисми ва хулосадан иборат.
Янги авлод комплекс кимёвий қўшимчали полистиролбетон технологияси мавзусининг долзарблиги: Полистиролбетоннинг физик-механик хоссаларини яхшилаш,таркибига қўшилаётган комплекс кимёвий қўшимчаларнинг таъсир қилиш функциясини ўрганиш,фаннинг ички эҳтиёжлари юзасидан танланган мавзу долзарблигини янада оширади.
Ҳозирги кунга келиб,кимёвий қўшимчалар бетон қоришмасининг боғловчи, тўлдиргич, сув каби мажбурий компонетларидан бири бўлиб қолди.Ҳусусан полистиролбетонга комплекс кимёвий қўшимчалар қўшиб ,унинг физик –механик ва иссиқлик-физик хоссаларини яхшилашимиз мумкин. Юқоридаги фикрларга кўра ,Янги авлод комплекс кимёвий қўшимчани, полистиролбетонга таъсир қилиш механизимини ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ишнинг мақсад ва вазифани бажарганлик даражаси: Тадқиқот ишининг мақсадидан келиб чиқиб тузилган режада белгиланган барча ишлар амалга оширилган ва қўйилган вазифалар бажарилган .
Тадқиқот натижаларини илмий жихатдан янгилик даражаси: Тадқиқот ишида полистиролбетон тайёрлашда янги авлод комплекс кимёвий қўшимчанинг, полистирол гранулалари ва портландцемент хоссаларига таъсири ўрганилган.Эксперементларни математик моделлаштириш усулида янги авлод комплекс кимёвий қўшимчанинг полистиролбетон таркибидаги оптимал таркиби хисоблаб чиқилган.Янги авлод комплекс кимёвий қўшимча асосидаги полистиролбетоннинг комплекс хоссасалари такомиллаштирилган.
Хулоса ва таклифларнинг сифати: Тадқиқот ишида амалий тахлилилар натижаларига таянган холда қўйилган муаммолар ечимларини излаб топилган ва асосланган хулосалар хамда илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Дисертациянинг қўйилган талабларига жавоб бериши ва химоя қилинишига тавсия. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015-йил 2-мартдаги 36-сонли қарори билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисидаги низом”талабларига тўлиқ жавоб беради ва магистрант Ёқубов Алимардон Абдуғаппор ўғлининг 5А340502 -Деворбоп ва иссиқлик изоляцияловчи қурилиш материаллар технологияси мутахасислиги бўйича магистр академик даражаси берилиши ва яхши бахоланишини сўрайман.
“Қурилиш материаллари ва кимё”
Кафедираси мудири т.ф.н проф. Сатторов З.М. ________ __ __ 2020-йил
Do'stlaringiz bilan baham: |