Жондор туманидаги “Қалмоқ ” маҳалла фуқаролар йиғини
В А К И Л Л А Р Й И Ғ И Л И Ш И
Қ А Р О Р И
21-май 2020 йил 8/1 -сонли Жондор тумани
“Қалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 12- умумий
Ўрта таълим мактаби биноси
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида
жамоатчилик асосида “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш
ва жамоатчилик назорати бўйича” бўйича комиссияни
тузиш хамда комиссия раиси , унинг аъзоларини
сайлаш ва Низомини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги 2020 йил “___” майдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунининг 3-боб, 25-26 моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорининг 3-иловаси асосида, “Қалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида жамоатчилик асосида “Ижтимоий куллаб-кувватлаш ва жамоатчилик назорати комиссияси”ни шакллантириш, унинг Низомини тасдиқлаш хамда комиссия раиси, аъзоларини сайлаш, вазифалар тақсимотини белгилаш тўғрисида “Қалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллар йиғилиши
КАРОР КИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги 2020 йил “___” майдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунининг 3-боб, 25-26 моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил “___” майдаги ___-сон қарорининг 3-иловаси асосида, “Қалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида жамоатчилик асосида “Ижтимоий куллаб-кувватлаш ва жамоатчилик назорати комиссияси” шакллантирилиб комиссия низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқланиб, комиссия раиси хамда аъзолари 2-иловага мувофиқ сайланганлиги хамда 3-иловага мувофиқ намунавий вазифалар тақсимоти белгиланганлиги эътироф этилсин.
2. оилаларни ўрганиш, кам таъминланган оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳақида фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болали оилаларга нафақани, бола парвариши бўйича нафақани ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш, уларга ижтимоий ҳимоялаш, соғломлаштириш, маиший шарт-шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;
қонун ҳужжатларининг, шунингдек фуқаролар йиғини қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
3.Ушбу карорнинг бажарилишининг назорати йигин раиси зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |