Когнитив лингвистиканинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи



Download 116,67 Kb.
bet7/12
Sana13.06.2022
Hajmi116,67 Kb.
#665252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
javoblar to‘liq

Метафоранинг юзага келиш жараёни турли ақлий-идрокий ҳодисанинг ментал моделлашувининг ўхшашлиги билан изоҳланади. Умуман олганда, ёрдамчи субъектга хос хусусиятларнинг асосий субъектга кўчирилиши туфайли ҳосил қилинган образли метафоралар ҳақида фикр юритиш мумкин. Метафораларнинг ушбу тури ментал моделлар билан, яъни бизнинг объектив воқеликдаги объектлар, ҳодисалар, фактлар, қонуниятлар ҳақидаги тасаввурларимиз, билимларимиз акс этадиган фреймлар, схемалар, манзаралар билан боғлиқ. Айнан уларда шу турғун белгилар эгаси бўлган (метафора) ёрдамчи субъект хусусиятлари ҳақидаги билимлар мужассам бўлади: ҳайвон қўпол, тушунишни ҳоҳламайдиган қолоқ, жоҳил (одам); тўнка қўпол, ақлсиз, аҳмоқ, фаҳмсиз (киши) кабилар.

37. Категориялашиш жараёнида лисоний ва нолисоний билимнинг аҳамияти.



Лисоннинг инсон ҳаётидаги ўрни беқиёс. Лисонсиз инсонлар бир-бирини тушуниш, воқеликни, тирик дунёни ўзлаштириш, ўзаро фикрлашиш қобилиятига эга бўлмас эди. Ёки лисон бўлмаганда ахборот қандай жамланар, қай йўсинда бир кишидан бошқасига узатилар ва бир авлоддан иккинчисига етиб келарди?!
Тил тизимининг вазифалари ва инсон лисоний қобилиятини намоён этувчи омилларнинг амалдаги ҳаракати ҳақида кўплаб саволлар туғилиши табиий. Зеро, инсон дунёга келар экан, Оллоҳнинг бебаҳо инъоми – тил унинг хизматида бўлади. Бу инъом мўъжизакор ва бетакрордир.

нолисоний тушунча тафаккури - (бу турдаги тафаккурнинг алоҳида ажратилиши, воқелик ҳақидаги тушунчанинг пайдо бўлиши нутқий ҳаракатдан олдинги босқичга оидлиги билан боғлиқдир


Воқеликнинг мияда акс этиши фақатгина нутқий тафаккур ҳаракати натижасида юзага келмаслигини исботлаш мақсадида Б.А. Серебренников (1983: 104-110) тафаккурнинг лисоний ва нолисоний турларини фарқлашни таклиф этганлигини эслаймиз. Булар қуйидагилар:
а) аниқ тафаккур – аниқ, конкрет муҳитда юзага келадиган воқеликнинг умумлаштирилган образи (акси);
б) рамзий тафаккур – хотирада мавжуд бўлган бутун бир воқелик ёки предмет-ҳодисаларни алоҳида бир муҳит- шароитга боғлиқ бўлган ҳолда қайта эслаш;
в) амалий тафаккур – бевосита мақсадли ҳаракатлар бажарилиши билан боғлиқ фикр;
г) лингвокреатив ёки лисонни шакллантирувчи тафаккур, яъни бу турдаги тафаккур ҳаракатлари бевосита тил тизими заҳиралари билан боғлиқ;
д) нолисоний тушунча тафаккури - (бу турдаги тафаккурнинг алоҳида ажратилиши, воқелик ҳақидаги тушунчанинг пайдо бўлиши нутқий ҳаракатдан олдинги босқичга оидлиги билан боғлиқдир).

38. Лисоний категориялар ва лисоний бирликларнинг категориялашуви.


Инсоннинг бу билимларга таяниб олам тўғрисида ўзи тўплаган маълумотлар, ахборотларни дастлаб миясида қайта ишлайди ва уларни нутқнинг оғзаки ёки ёзма кўринишида ифодалайди. Бунда у тилда мавжуд бўлган бирликлардан фойдаланади. Ҳар бир кишининг миясидаги тил хотираси қисмида лисоний бирликларнинг ва улардан фойдаланиш қоидаларининг рамзлари мавжуд, ҳар бир киши эҳтиёжга қараб бу рамзлардан фойдаланиб нутқ ҳосил қилади.11 Шу тариқа инсоннинг ўз ҳаёти давомида тўплаган табиий ва маданий тажрибаси билан боғлиқ бўлган лисоний олам манзараси ҳосил бўлади.
Барча лисоний бирликларда ифодаланадиган баҳо концептуал табиатга эга, чунки у реал воқеликнинг у ёки бу объектларнинг қадр-қиймати ҳақидаги фикрни ифодалайди. Концепт кўпинча «предмет – сезги – идрок – тасаввур – тушунча» схемасининг қисми деб қаралади12. А.Вежбицкая концептни «идеал» дунёда бўлган ва воқелик дунёсидаги инсоннинг маълум маданий – белгиланган тасаввурларини акс эттирувчи ҳамда номга эга объект сифатида таърифлайди13.

39. Когнитив лингвистиканинг бошқа фанлар билан алоқаси тўғрисида нималарни биласиз?


когнитология турли фан соҳалари чорраҳасида юзага келган фандир ва унинг тадқиқот соҳаси «билимни тўплаш ва қўллаш усулларини тадқиқ қилиш» сифатида белгиланади (The Blackwell Dictionary of Cognitive Psychology 1990). Америкалик психолог Ҳ. Гарднер когнитив фанлар чорраҳасида олти фан соҳаси туташишини ва ягона бир илмий мақсад – табиий ва сунъий тизимларда билимнинг жамланиши, қайта ишланиши ва қўлланиши муаммолари ечимини излаш билан банд бўлишини қайд қилган эди (Gardner 1987). Ушбу соҳалар муносабати қуйидаги шаклда акс эттирилади:
Фалсафа


Download 116,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish