Когнитив лингвистиканинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи



Download 116,67 Kb.
bet6/12
Sana13.06.2022
Hajmi116,67 Kb.
#665252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
javoblar to‘liq

Метафоранинг юзага келиш жараёни турли ақлий-идрокий ҳодисанинг ментал моделлашувининг ўхшашлиги билан изоҳланади. Умуман олганда, ёрдамчи субъектга хос хусусиятларнинг асосий субъектга кўчирилиши туфайли ҳосил қилинган образли метафоралар ҳақида фикр юритиш мумкин. Метафораларнинг ушбу тури ментал моделлар билан, яъни бизнинг объектив воқеликдаги объектлар, ҳодисалар, фактлар, қонуниятлар ҳақидаги тасаввурларимиз, билимларимиз акс этадиган фреймлар, схемалар, манзаралар билан боғлиқ. Айнан уларда шу турғун белгилар эгаси бўлган (метафора) ёрдамчи субъект хусусиятлари ҳақидаги билимлар мужассам бўлади: ҳайвон қўпол, тушунишни ҳоҳламайдиган қолоқ, жоҳил (одам); тўнка қўпол, ақлсиз, аҳмоқ, фаҳмсиз (киши) кабилар.

37. Категориялашиш жараёнида лисоний ва нолисоний билимнинг аҳамияти.



Лисоннинг инсон ҳаётидаги ўрни беқиёс. Лисонсиз инсонлар бир-бирини тушуниш, воқеликни, тирик дунёни ўзлаштириш, ўзаро фикрлашиш қобилиятига эга бўлмас эди. Ёки лисон бўлмаганда ахборот қандай жамланар, қай йўсинда бир кишидан бошқасига узатилар ва бир авлоддан иккинчисига етиб келарди?!
Тил тизимининг вазифалари ва инсон лисоний қобилиятини намоён этувчи омилларнинг амалдаги ҳаракати ҳақида кўплаб саволлар туғилиши табиий. Зеро, инсон дунёга келар экан, Оллоҳнинг бебаҳо инъоми – тил унинг хизматида бўлади. Бу инъом мўъжизакор ва бетакрордир.

нолисоний тушунча тафаккури - (бу турдаги тафаккурнинг алоҳида ажратилиши, воқелик ҳақидаги тушунчанинг пайдо бўлиши нутқий ҳаракатдан олдинги босқичга оидлиги билан боғлиқдир


Воқеликнинг мияда акс этиши фақатгина нутқий тафаккур ҳаракати натижасида юзага келмаслигини исботлаш мақсадида Б.А. Серебренников (1983: 104-110) тафаккурнинг лисоний ва нолисоний турларини фарқлашни таклиф этганлигини эслаймиз. Булар қуйидагилар:
а) аниқ тафаккур – аниқ, конкрет муҳитда юзага келадиган воқеликнинг умумлаштирилган образи (акси);
б) рамзий тафаккур – хотирада мавжуд бўлган бутун бир воқелик ёки предмет-ҳодисаларни алоҳида бир муҳит- шароитга боғлиқ бўлган ҳолда қайта эслаш;
в) амалий тафаккур – бевосита мақсадли ҳаракатлар бажарилиши билан боғлиқ фикр;
г) лингвокреатив ёки лисонни шакллантирувчи тафаккур, яъни бу турдаги тафаккур ҳаракатлари бевосита тил тизими заҳиралари билан боғлиқ;
д) нолисоний тушунча тафаккури - (бу турдаги тафаккурнинг алоҳида ажратилиши, воқелик ҳақидаги тушунчанинг пайдо бўлиши нутқий ҳаракатдан олдинги босқичга оидлиги билан боғлиқдир).

38. Лисоний категориялар ва лисоний бирликларнинг категориялашуви.


Инсоннинг бу билимларга таяниб олам тўғрисида ўзи тўплаган маълумотлар, ахборотларни д

35. Прототипик ёндашувнинг асосий тамойиллари.


Prototip tafakkur jarayonida xosil bo'ladigan mental tuzilmalardan biri sifatida lisoniy faoliyat va ijodga oid xodisalarning tub moxiyatini anglash imkonini byeradi. Binobarin, gap qurilishining kognitiv-semantik asoslarini o'rganishga xarakat qilgan J.Lakoff gap tarkibida yuzaga keladigan prototip munosabatlarni aniqlash muximligini ta'kidlaydi. U Brutus killed Caesar «Brut Cezarni o'ldirdi», John hit the ball «Jon to'pni tepdi», Max broke the glass «Maks stakanni sindirdi» kabi tuzilmalarni prototip agens – patiens gaplari deb xisoblaydi. Ushbu gaplar qator prototipik hususiyatlarga egadirlar:
1) ma'lum xarakatni bajaruvchi agens mavjud;
2) yangi xolatga ko'chuvchi patiens bor;
3) patiensning o'zgarishi agens xarakati natijasidir;
4) agens xarakati maqsadli;
5) agens o'z xarakatlarini idrok etadi;
6) agens – xarakat manbai, patiens – xarakat ob'ekti;
7) agens xarakatni bajarish uchun biror vositadan foydalanadi;
8) patiensning o'zgarishi kuzatiladigan xodisa va xokazo
(Lakoff 1981: 357-358).
36. Категориялашишнинг асосий моделлари: пропозиционал, образнинг умумий тарзда тасвирланган модели, метафорик ва метонимик моделлар.
Kognitiv metafora –( cognitive/conceptual metapxor) - kognitiv jarayon, konceptlashish shakllaridan biri bo'lib,uning ishtirokisiz yangi bilim olish mumkin bo'lmagan yangi tushunchani shakllantiradi va ifodalaydi. Kognitiv model – (cognitive model; kognitives Mod-ell; modclc cognitif) - tyermin, kamida uch hil ma'noni bildiradi:
1. Koncepciya –til kognitiv jarayonning turli ko'rinishidir. Bunda til va bilish kognitiv fanlarga kiradi va u lingvistikaning monopoliyasi xisoblanmaydi.
2. Matnni tushunish modeli lisoniy xodisalarni tabiiy qayta ishlash natijasi sifatida.
3.Tabiiy tillarda kategoriyalashish jarayoni tavsifi to'rt tipga bo'linadi: propozicional, shematik (obrazli), metaforik va metonimik.Bunda inson ongi konceptual tizimi va tafakkur mehanizmi tavsiflanadi
Пропозиция (диктал маъно) – синтактик бирликлар воситасида ифодаланган объектив мазмун, жумладаги асосий ҳукм. Пропозиция билиш жараёни билан боғлиқ баҳолаш характеридаги тушунча бўлиб, семантик жиҳатдан ифодаланаётган фикрнинг воқелик фактларига мос келиши ёки келмаслигини акс еттиради. Пропозиция – қатор гапларнинг парадигматик қайта ўзгаришлар билан алоқадор, фикрларнинг тасдиқ, буйруқ, сўроқ каби турли коммуникатив вазифалари билан ўзаро боғлиқ инвариант маъноларидир. У нутқий вазиятни ифодалаб, тилдаги лисоний ҳодисалар воситасида тавсифлаш, сўзловчи ёки ёзувчини фикр ифодалашда асосли далиллар билан қуроллантириш каби вазифаларни амалга оширади .
Субъект образнинг оддий шаклини кўрмайди ёки унинг мазмунини идрок қилмайди, у мазмунли образни идрок этади. Худди шу мазмунли образ лисоний белгига айланади ва бу белги маъносининг ўзагини ташкил қилади. Лекин воқелик – онг – лисоний белги ўртасидаги бундай узвийликни оддий такрорлаш кўринишид талқин этмаслик керак. Чунки онг воқеликни лисоний белги воситасида оддийгина акс эттирмайди, балки субъект учун муҳим бўлган белги-хусусиятларни ажратади ҳамда улар асосида идрок этилаётган объект (предмет, ҳодиса) нинг намунавий моделини яратади.

Download 116,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish