5. Концепт турлари масаласи.
Kонцептнинг қуйидаги турлари, моҳиятан эса мазмуний структурасининг компонентлари алоҳида ажратилади: аниқ-ҳиссий образ, схема, тушунча, тасаввур, фрейм, сценарий (скрипт), гештальт ва бошқалар3. Тушунча – предмет ёки ҳодисанинг муҳим, умумий белгиларидан иборат концепт, уларнинг рационал акси ва англаниши (квадрат – томонлари тенг тўртбурчак); образликсиз мантиқий тузиладиган концепт4. У тасаввур ёки чизма замирида юзага келади ва одатда терминологик лексика, рационал семантикали лексемалар билан воқеланади5.
Фрейм – таркибий қисмлар яхлитлигидаги кўп компонентли концепт, кенг кўламли тасаввур, предмет ёки ҳодиса ҳақидаги стандарт билимларнинг маълум мажмуаси (магазин, кино ва ҳоказо). Фрейм – бу «стериотип вазиятлар ҳақидаги маълумотлар структураси»6. Н.Ф.Алефиренко нуқтаи назарига кўра, фрейм “когнитив контекст, маълум концепт атрофидаги маданий белгиланган билим тузилишининг умумий моделидир7.
Сценарий (скрипт) – замон ва маконда алоҳида эпизодлар, босқичлар, элементларнинг изчиллиги сифатида тавсифланади; ҳаракат, ривожланиш аломатларига эга стереотип эпизодлар (муштлашув, ўйин, экскурсия ва ҳ); динамик структура, стереотип билимни намоён қилиш учун жараёний услуб8.
Гештальт – онгда алоҳида ҳодисалар ранг-баранглигини тартибга солувчи комплекс функционал структура; тасвирланаётган объект ёки ҳодисанинг динамик ва статик аспектларини бирлаштирадиган яхлит образ, шунингдек «ҳиссий ва ақлий билиш элементларининг дискурсив вазиятнинг бўлинмаган идроки оқибати
2. Билишнинг коммуникатив вазифаси. Когнитив билишнинг асосий тури.
когнитив фан – бу билимнинг мустақил соҳаси бўлиб, у инсоннинг ахборотни қабул қилиши, қайта ишлаши ва фойдаланишини ўрганади. Е.С.Кубрякова таъкидлаганидек, когнитив фан фикрлаш, билиш, ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш муаммолари билан шуғулланувчи илмий йўналишлар учун «соябон» термин вазифасини ўтайди. У когнитив психология, когнитив тилшунослик, когнициянинг фалсафий назарияси, тилнинг мантиқий таҳлили, сунъий интеллект назарияси, нейрофизиология каби соҳаларни бирлаштиришини ва бугунги кунда когнитив антропология, когнитив социология, ҳатто когнитив адабиётшунослик шаклланиб улгурганлигини қайд этади. инсоннинг тилни ўзлаштириш механизми ва лисоний билимлар тузилиши тамойилларини системали таснифлаш ва изоҳлаш туради. Шунга кўра когнитив тилшуносликда қуйидагиларни ўрганишга эътибор қаратилади:
Тилни ўзлаштириш ва унинг тузилиш тамойиллари ҳамда ментал хусусиятларнинг намоён бўлиши.
Тил бирликлари қўлланилишининг когнитив талқини.
3. Идрок қилишнинг когнитив механизми.
Когнитив тилшуносликда сўзловчи ёки нутқ қаратилган шахснинг ички когнитив тузилиши ва динамикасини тавсифлаш ва изоҳлаш асосисй масалалардан бири ҳисобланади. Когнитив тилшуносликнинг кўзда тутган вазифалари жумласига тил ҳодисаларини системали ифодалаш эмас, балки ушбу тизимни тадқиқ этиш ва унинг асосий тамойилларини жорий қилиш ҳам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |