Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин


ХV боб. Жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

ХV боб. Жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш
95-
модда.
 
Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан 
озод қилиш
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир қилган ёки унча оғир бўлмаган 
жиноятни биринчи марта содир қилган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг 
хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо
қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод 
қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияда кўришга 
топширилиши мумкин.
Оғир жиноятни биринчи марта содир этган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни такроран
содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган 
асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш 
тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт.
Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир 
этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов 
чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиши шарт.
96-
модда.
 
Мажбурлов чоралари
Вояга етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади:
1) 
суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш;
2) 
ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки 
меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган 
зарар белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса 
қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий ҳуқуқий тартибда ундирилади;
3) 
вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув
-
тарбия муассасасига жойлаштириш;
4) 
ўқув муассасасига мунтазам қатнаш мажбурияти;
5) 
муайян реабилитация ва маслаҳат дастурларига қатнаш;
6) 
муайян жойларга бормаслик;
7) 
муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик.
Бир вақтнинг ўзида мазкур моддада назарда тутилган мажбурлов чораларидан бири ёки 
бир нечтаси қўлланилиши мумкин.
Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган мажбурлов чораларининг муддати бир 
йилдан ошмаслиги лозим. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув
-
тарбия муассасасига 
жойлаштириш бундан мустасно.
Вояга етмаган шахсларни ихтисослаштирилган ўқув
-
тарбия муассасаларида бўлиш 
муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish