Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

97-
модда.
 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
Ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, 
озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари 
шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг 
биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб
-
қоида талабларини 
бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши 
мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:
1) 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган 
жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;
2) 
оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми;
3) 
ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари 
қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, 
тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин 
қўлланилади.
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилган шахс жазонинг 
ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ушбу 
Кодекснинг 70 ва 94
-
моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди.
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда, етарли асослар мавжуд 
бўлганда суд маҳкумга нисбатан мазкур Кодексда назарда тутилган пробация чораларини 
юклаши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқи устидан 
назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан суд унга юклатилган мажбурият ва 
тақиқларнинг
ҳаммасини ёки бир қисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги мажбурият 
ва тақиқлар юклаши ҳам мумкин.
Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс ўталмаган жазо 
муддати давомида унга юкланган мажбурият ва тақиқларни бажармаса, суд унинг хулқи 
устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазони ўташдан муддатидан 
илгари шартли озод қилишни бекор қилиши ва ўталмаган жазо муддатини ўташ ҳақида ажрим 
чиқариши мумкин.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish