Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

276-
модда.
 
Пора олиш
Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси, чет эл мансабдор шахси ёки оммавий халқаро 
ташкилот мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим 
ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган ёки учинчи шахснинг манфаатларини 
кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф 
эканлигини била туриб, ўзи учун ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахслар учун моддий ёки 
номоддий қимматликлар олишга ёхуд мулкий ёки номулкий манфаатдор бўлишига қаратилган 
ҳаракат, —


базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
1) 
илгари ушбу Кодекснинг 275, 276 ёки 277
-
моддаларида назарда тутилган жиноятлар 
учун судланган шахс томонидан;
2) 
кўп миқдорда;
3) 
товламачилик йўли билан;
4) 
бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган 
бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
1) жуда кўп миқдорда;
2) 
уюшган жиноий гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
277-
модда.
 
Пора бериш
Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига ёки чет эл мансабдор шахси ёки оммавий 
халқаро ташкилот мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан 
фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган ёки 
учинчи шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф 
эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий ёки номоддий қимматликлар 
бериш ёхуд уни ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсни мулкий ёки номулкий манфаатдор 
этишга қаратилган ҳаракат, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
Пора бериш:
1) 
илгари ушбу Кодекснинг 275, 276 ёки 277
-
моддаларида назарда тутилган 
жиноятларни содир этганлиги учун судланган шахс томонидан;
2) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора бериш:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс 
жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан 
арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у 
жавобгарликдан озод этилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish