6-мавзу. Янги даврда Англия қироллари архивлари



Download 20,86 Kb.
bet1/2
Sana01.07.2022
Hajmi20,86 Kb.
#725388
  1   2
Bog'liq
Yangi davrda angilya qirolligi arxivi


6-мавзу. Янги даврда Англия қироллари архивлари (Вестминстр, Тауэр, Капелла).
Р Е Ж А:
1. Англияда архив ишини шаклланиши.
2. Англияда Давлат архивини ташкил этилиши.
3. Англияда архив ишини марказлаштирилиши.

Адабиётлар:


1. Бржостовская Н.В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб. пособие. - М.: 1971.
2.Бржостовская Н.В., Илизаров Б.С. Архивное дело с древнейших времён до 1917 г. // Труды ВНИИДАД. Т. 1, 2. М.: 1979.
3. Бржостовская Н. В. Архивное дело в странах Европы и Америки в период капитализма Т-1-2. 1957.
4. Карапетянц И. В. Экономические архивы Западной Европы и США до начала ХХ века – М., 1997.
5. Кожевников Е.М. Архивное дело в Великобритании // Советские архивы. 1987. № 3.
6. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов в Западной Европе в связи с архивной реформой в России. –М.: 1899.
7. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов: Архивное дело на Западе. –М.: 1900.
8. Иофе В. Всеобщая история архивов и ведущие архивы современного мира. Методическое пособие. Ташкент, 2009.
9. Чориев Ш. Ш. Архивларнинг умумий тарихи ва ҳозирги замоннинг етакчи архивлари. – Тошкент, 2010.

Англия архивларида тарихий ҳужжатларнинг тўпланиб, жамғарилиши жараёни, континентал Европа мамлакатларига нисбатан анча қулай шароитларда бўлиб ўтди. XI асрдан кейин Англия худудига ҳарбий босқинлар амалга оширилмаган, чунки урушлар доимо архивларнинг сақланишига ҳалокатли тарзда таъсир курсатган. Қироллик канцеляриясида ва бошқа муассасаларда ҳужжатли материалларни жамғарилиши, Англия хукуматини вақти вақти билан уларни тузилиши билан шуғулланишга мажбур этган.


Ушбу ҳолат, архив муассасаларига миноралар, эски черков бинолари кўринишидаги иншоотларни тақдим қилинишида акс этган. Ушбу бинолар ҳужжатлар билан тез фурсатларда тўлдирилган, мазкур материаллар вақт ўтгани сайин ўзининг сиёсий жиҳатдан муҳимлигини ва амалий аҳамиятини йўқотган ва хукумат уларни эсадан чиқарган, қайғурмасдан қўйган ҳамда ўзи учун янги ва муҳим материаллар билан шуғулланган. Англияда ўрта асрлар давридан буён, бир нечта мана шундай архив сақловхоналари мавжуд бўлган. Бу жойларда ҳужжатлар бир неча юз йиллар мобайнида сақланган, вақтнинг таъсирига ва сақлаш шароитининг зарарли таъсирларига дучор бўлган.
Мана шу сингари архивлар орасида, Вестминстер саройидаги қадимий қироллик архиви, Тауэр қасрининг иккита минораси(миноралардан бири Архив минораси деб номланган), ва мулозимлар Капелласи машҳур бўлган; (Капелла – католикларнинг кичик ибодатхонаси); Мулозимлар капелласи архиви XIV асрда қиролнинг махсус фармонига кўра ташкил этилган бўлиб, капелла жойлашган ер участкаси архивларга абадий(доимий) равишда бириктириб қўйилган.
Вестминстер саройини учта минораси бор. Миноранинг катта қисмини парламент архивлари эгаллайди; Архивлар миноранинг 12 та қаватида жойлашган ва уч миллион донага яқин ҳужжатларга эга, Булар орасида 1497 йилдан буён Парламент қабул қилган барча қонун ҳужжатларининг асл нусхалари сақланади.
Ушбу барча архивларда қироллик канцелярияси ва қадимги парламентнинг, ўрта асрлардаги суд идораларининг ва бошқарув органларининг материаллари сақлаб турилган. 1578 йилда Давлат секретариати ҳузурида ташкил этилган “Давлат ҳужжатлари архиви” ўзининг сиёсий аҳамиятини бошқа архивларга нисбатан узоқроқ сақлаб қолган. Бу архивда Тюдорлар сулоласи ва уларнинг ворисларининг, шунингдек ташқи-сиёсий ва мустамлака ишларига доир муҳим ҳужжатлар жамланган.
XVIII асрда айрим департаментларнинг расмий талабларига кўра, парламент, Англия пойтахтидаги архивларнинг ишларини текшириш юзасидан бир неча марта комиссиялар тузган(департамент - вазирлик ҳузуридаги бўлим). Ушбу комиссияларнинг фаолияти амалий оқибатларга эга бўлиб, улар фақат архивларнинг жуда қийин шароитда фаолият кўрсатаётганини таъкидлаб ўтишган. 1800 йилда парламент томонидан янги комитет ташкил этилди ва 1830 йилга қадар фаолият кўрсатди.
Ушбу комитет архив ишини яхша йўлга қўйилиши учун ҳеч қандай ишларни амалга оширмади, фақатгина ўзлари аниқлаб топган ҳужжатларни нашр этишга қизиқиб қолиб, берилиб кетди ва ўзига ажратилган маблағни шу ишга ноўрин сарфлаганлиги туфайли жавобгарликка тортилган. Комитет аъзоларини виждонан ишламасдан, инсофсизлик билан қилган ишлари бўйича матбуотда шов-шув кўтарилди, ушбу ҳолат эса кенг жамоатчилик эътиборини архив ишига қаратди.
Ўзидан ўтмишда фаолият кўрсатган собиқ комитет аъзоларининг қилмиши юзасидан суриштирув ишлари олиб бориш учун 1836 йилда янги комитет тузилди, янги комитет томонидан хукуматга тақдим этилган докладнинг баёнида Англияда марказий давлат архивини ташкил этиш зарур эканлиги тўғрисида хулоса чиқарилган. 1838 йилда хукумат Давлат архивини ташкил этиш тўғрисида қонун қабул қилди. Янги муассаса, қироллик саройига тегишли, яъни янги ва эски хукумат муассасаларининг материалларини сақлаш ташкил қилинди.
Архивнинг фаолияти учун жавобгарлик, суд маҳкамасининг юқори даражадаги амалдорларидан бирига юклатилди, бу амалдор “ўроғлик қоғозлар устаси” деб номланган. Ушбу ном ўрта асрлар давридан буён сақланиб қолган бўлиб, қироллик канцелярияси ҳужжатларини назорат қилган шахсга берилган. Давлат архивининг ишига бевосита раҳбарликни, парламент томонидан сайлаб қўйиладиган, “сақловчи, асровчи депутат” амалга оширган.
Давлат архивининг дастлабки сақловчиси тарихчи ва
Download 20,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish