Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг мажбуриятлари



Download 0,86 Mb.
bet63/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

84-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг мажбуриятлари
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, ушбу Кодекс 80-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирма топшириши шарт. Мазкур органлар давлат солиқ хизмати органига тегишли юридик шахсларга тааллуқли давлат реестрига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида ҳам бундай ўзгартишлар киритилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай маълум қилиши шарт.
Лицензия ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар берадиган органлар бундай ҳужжатлар берилган шахслар жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига шундай ҳужжатлар берилганлиги ҳоллари ҳақида маълум қилиши, шунингдек мазкур ҳужжатлар бекор қилинганлиги, уларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида маълумот бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, шунингдек турар жойни ижарага бериш шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёки давлат солиқ хизмати органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этилмаганлигининг аниқланган фактлари ҳақида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига уч иш куни ичида маълум қилиши шарт.
(84-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(84-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ҳар йили 1 февралгача ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида 1 январь ҳолатига кўра маълумот бериши, шунингдек ер участкаси ва бошқа кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар йил давомида юзага келганда — мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида маълум қилиши шарт.
(84-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув ресурсларини ҳисобга олувчи органлар сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига 1 февралдан кечиктирмасдан ўтган йил якунлари бўйича ўлчов асбобларисиз фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисида хабар қилиши шарт.
(84-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон,555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари тегишинча кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисида кўрсатилган нотариал ҳаракатлар амалга оширилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига маълум қилиши шарт.
(84-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлар ер участкасига бўлган ҳуқуқи юзага келган (тугатилган) шахсларни кўрсатган ҳолда ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилганлиги (тугатилганлиги) тўғрисида, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатсиз ёки ҳужжатда кўрсатилганига нисбатан катта ҳажмдаги ер участкаларидан фойдаланилганлик ва ер участкасига бўлган эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара ва мулк ҳуқуқининг рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳоллари ҳақида ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур ҳоллар аниқланган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда маълум қилиши шарт;
(84-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартдаги ЎРҚ-526-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон — 2019 йил 6 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи ва (ёки) баҳоловчи органлар ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида, йил давомида норматив қиймат ўзгарган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати аниқланган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда электрон шаклда ахборот тақдим этади;
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартдаги ЎРҚ-526-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон — 2019 йил 6 июндан кучга киради)
Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга оширувчи ва (ёки) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ер қаъри участкаси жойлашган ер ҳамда мазкур ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган шахс тўғрисидаги ахборотни ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга олинган) кундан эътиборан ўн кун ичида маълум қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
(84-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2355, 26.04.2012 й.).
Банклар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга фақат улар давлат солиқ хизматининг тегишли органида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган тақдирда банк ҳисобварақлари очиши мумкин ва ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисида ўша органга кейинги кундан кечиктирмай маълум қилиши шарт. Қонунда назарда тутилган ҳолларда банклар давлат солиқ хизмати органларига бошқа маълумотларни ҳам тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органлари ҳар ойда экспорт-импорт операциялари, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги маълумотни давлат солиқ хизмати органларига маълум қилиши шарт.
(84-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи орган тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий воситаларни тақдим этиш орқали давлат солиқ хизмати органларига домен номлари администраторлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини беради.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби ушбу моддада назарда тутилган органлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2355, 26.04.2012 й.).

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish