Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш



Download 0,86 Mb.
bet38/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

57-модда. Ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш
Ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш давлат солиқ хизмати органи қайтариш учун солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси асосида хулоса тақдим этган тақдирда, қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан ўн беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 9-банди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
58-модда. Бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ва қайтариш
Бошқа мажбурий тўловларнинг тўланган ва тўлаш учун ҳисобланган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси деб эътироф этилади.
Бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олиш ҳамда қайтариш ушбу Кодексда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Божхона тўловларининг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ва қайтариш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 49-боби («Божхона тўловлари суммаларини қайтариш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммаларини қайтариш ортиқча тўланган сумма қайси бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказилган бўлса, ўша бюджет ёки давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси асосида, зиммасига мажбурий тўловларни ундириб олиш мажбурияти юклатилган органларга тегишли ариза берилган санадан эътиборан ўн беш иш куни ичида амалга оширилади.
(58-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 9-банди.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish