Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Юридик шахс қайта ташкил этилганда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш



Download 0,86 Mb.
bet34/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

51-модда. Юридик шахс қайта ташкил этилганда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
Қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбурияти ушбу моддада белгиланган тартибда унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан бажарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 50-моддаси.
Қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) қайта ташкил этилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги ёхуд маълум бўлмаганлигидан қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 50-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 42-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари.
Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши унинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларининг бажарилиши муддатларини шу юридик шахснинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) учун ўзгартирмайди.
Ҳуқуқий ворисни (ҳуқуқий ворисларни), шунингдек ҳуқуқий ворисларнинг юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларини бажаришдаги иштироки улушини белгилаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахс қайта ташкил этилгунига қадар у ортиқча тўлаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари шу юридик шахс ҳуқуқий ворисининг (ҳуқуқий ворисларининг) шахсий карточкасига юридик шахсни қайта ташкил этиш тугалланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ўтказилиши керак.
Юридик шахснинг солиқ қарзи ёки у қайта ташкил этилгунига қадар ортиқча тўланган солиқ ёки мажбурий тўлов суммаларини қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворислари ўртасида тақсимлаш ҳар бир ҳуқуқий вориснинг улушига мувофиқ амалга оширилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish