Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш



Download 0,86 Mb.
bet37/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

55-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши у берилган муддат ўтганидан кейин тугайди.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши солиқ тўловчи кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг жами суммасини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш муддати ўтгунига қадар тўлаган ёки солиқ тўловчи кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш шартларини бузган ҳолларда муддатидан илгари тугатилади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
10-боб. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ҳамда қайтариб бериш
56-модда. Солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқнинг бюджетга тўланган ҳамда тўлаш учун ҳисобланган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ солиқнинг ортиқча тўланган суммаси деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43-моддаси.
(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Ортиқча тўланган сумма солиқ қарзини қуйидаги кетма-кетликда узиш ҳисобига ҳисобга олиниши керак:
1) солиқнинг мазкур тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига;
2) бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига;
3) бошқа турдаги солиқлар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига;
4) мазкур солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига;
5) бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олиш давлат солиқ хизмати органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг аризасисиз амалга оширилади, солиқ тўловчи бу ҳақда ҳисобга олиш амалга оширилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор этилади.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза берилган санадан эътиборан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.
(56-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун ичида ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза бермаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига ушбу модда иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида мустақил равишда хулоса тақдим этиши мумкин.
(56-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш бу хусусда хулоса берилган санадан эътиборан ўн иш куни ичида амалга оширилади.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси бошқа солиқ тўловчининг солиқ қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 38-моддаси иккинчи қисми, 46-моддаси учинчи қисми, 48-моддаси тўртинчи қисми, 50-моддаси олтинчи қисми, 154-моддаси олтинчи, еттинчи қисмлари, 155-моддаси олтинчи, ўн биринчи қисмлари, 166, 196-моддалари, 204-моддаси ўн учинчи қисми, 207-моддаси тўртинчи қисми, 218 — 222-моддалари, 224-моддаси иккинчи қисми, 2261-моддаси олтинчи, тўққизинчи қисмлари, 2263-моддаси бешинчи қисми, 227-моддаси иккинчи, учинчи қисмлари, 361-моддаси, 380-моддаси саккизинчи, тўққизинчи қисмлари, 381-моддаси иккинчи, учинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 9 — 9.2-бандлари.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish