30-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар деб эътироф этилади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 октябрдаги 281-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Бундай маблағлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, белгиланмаган мақсадда фойдаланилган сумма ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар муносабати билан бўшаган ҳамда ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати ичида фойдаланилмаган маблағларнинг суммаси имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадларга мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида йўналтирилиши мумкин. Бунда кўрсатилган муддатда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
(30-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари ҳамда «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар учун ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинади, бундан ягона ижтимоий тўлов мустасно.
(30-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |