Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


II БЎЛИМ. СОЛИҚ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШ



Download 0,86 Mb.
bet24/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

II БЎЛИМ. СОЛИҚ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШ
5-боб. Солиқ мажбуриятини бажаришнинг умумий қоидалари
34-модда. Солиқ мажбурияти
Солиқ тўловчининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келадиган мажбурияти солиқ мажбурияти деб эътироф этилади.
Солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ тўловчи:
ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 71 — 81, 84-моддалари.
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаши ҳамда уларнинг ҳисобини юритиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 41, 42-моддалари.
молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43 — 46-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунини.
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 48-моддаси.
35-модда. Солиқ мажбуриятини бажариш тартиби
Солиқ мажбуриятини бажариш бевосита солиқ тўловчи томонидан амалга оширилади, ушбу Кодексга ва бошқа қонунларга мувофиқ солиқ мажбуриятини бажариш бошқа шахсга юклатиладиган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 51-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 52-моддасининг учинчи ва бешинчи қисмлари, 188-моддаси, 305-моддасининг учинчи қисми.
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти мазкур алоҳида бўлинмалар томонидан, агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва улар мустақил балансга эга бўлса, мустақил равишда бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулк ишончли бошқарувга топширилганда бошқарув муассиси бўлган солиқ тўловчининг солиқ мажбурияти, агар бу мажбурият унга бошқарув муассиси томонидан юклатилган бўлса, ишончли бошқарувчи томонидан бажарилиши мумкин.
(35-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Солиқ мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, солиқ тўловчига нисбатан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда унинг бажарилишини таъминлаш чоралари қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 59 — 65-моддалари.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish