Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ташвиқот олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/46
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747044
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
САЙЛОВ КОДЕКСИ

45-модда. Ташвиқот олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари 


Ташвиқот қуйидагича тарзда олиб борилади: 
сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни 
ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш; 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг дастури ва (ёки) сайловолди 
платформаси тўғрисидаги ахборотни номзодни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда 
тарқатиш; 
номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш. 
Ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, 
фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, 
роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин. 
Ташвиқот: 
оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет 
жаҳон ахборот тармоғи орқали; 
босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, 
варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали; 
сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади. 
Ташвиқот даврида уни олиб боришнинг ушбу Кодексда тақиқланмаган бошқа 
турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланилиши мумкин. 
46-модда. Ташвиқотни оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориш
Ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда 
ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг 
шароитлар таъминланади. 
Давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони 
ажратилиши мумкин. 
Нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти 
ёки нашр майдони ажратилиши мумкин. 
Оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун 
белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча учун тенг ва бир хил бўлиши 
керак. 
Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва 
вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан 
белгиланади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish