Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Сайловчининг шахсини аниқлаш



Download 0,51 Mb.
bet26/45
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#302625
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ КОДЕКСИ

52-модда. Сайловчининг шахсини аниқлаш
Овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Бирон-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
53-модда. Участка сайлов комиссиясининг овоз беришдан олдинги фаолияти
Сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда очилади.
Участка сайлов комиссиялари:
яширин овоз бериш учун бинони овоз бериш бошлангунига қадар тайёр ҳолатга келтиради;
участка сайлов комиссияси аъзолари орасида вазифаларни тақсимлайди;
комиссиянинг икки аъзоси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган сайлов бюллетенларини тайёрлайди.
54-модда. Участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти
Овоз бериш куни сайлов участкасида соат 8.00 да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди.
Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида:
овоз бериш бошланганлигини эълон қилади;
сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади;
участкадаги рўйхат бўйича сайловчиларнинг сони, олинган сайлов бюллетенлари сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилади. Ушбу маълумотлар якуний баённомага киритилади;
овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади, зарурат бўлганда комиссия аъзоларига ёрдам кўрсатади, улар вақтинчалик йўқ бўлган ҳолларда уларни бошқа аъзолар билан алмаштиради;
овоз бериш тугалланганлигини эълон қилади;
бинода ҳозир бўлган сайловчиларга овоз беришни тугаллаши учун имконият беради.
Участка сайлов комиссиясининг аъзолари:
сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг сайловчилар рўйхатидаги маълумотларини текширади, унга овоз бериш учун сайлов бюллетенини имзо қўйдириб топширади;
(54-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
кузатувчиларга ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов жараёнини кузатиш учун шарт-шароитлар яратади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish