Kochia scoparia



Download 9,42 Mb.
bet10/15
Sana25.02.2022
Hajmi9,42 Mb.
#273129
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ислом 02.06.2021[1]

2.2. Kochia scoparia ўсимлигининг биоэкологик хусусиятлари
Ем-хашак ўтларини экишдан мақсад-чорвачиликда талаб қилинадиган хар хил озуқаларни етиштириш. Ўтлар туйимлилиги билан ажралиб туради,таркибида хаёт учун зарур витаминларни хаммаси бор.Ўтлардан тайёрланган озуқалар осон хазм булади. Ўт эқилган экинзор тупроқни сув ва шамол емирилишидан саклайди, тупроқнинг унумдорлигини оширади, чиринди миқдори купаяди. Бир йиллик ўтлар такрорий ва оралик экин сифатида ва бандли ўтларнинг кенг таркалган. Энг куп эқиладиган ўтлар-дуккакли ва қўнғирбош ўтлардир. Бу ўтларнинг турлари кўп, улар тўртта биологик гурухларга бўлинади.: а) кўп йиллик дуккакли ўтлар - беда ўтлар - кўп ўримли мастак, бўйчанг, мастак, оқ сухта, эркак ўт, ўтлоки қўнғирбош, ялтирбош, ажириўбош. в) бир йиллик дуккакли ўтлар - шабдар, берсим, вика, г) бир йиллик қўнғирбош ўтлар - судан ўти,мастак кўнок. Эқиладиган ем-хашак ўтларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти катта. Улардан олинадиган озиқа таркибида протеин, углеводлар, каротин, витаминлар ва маъданли тузлар кўп.
Озиқа бирлигининг балансланиши ва бошқа кўрсаткичлар бўйича эқиладиган ўтлар бошқа ем-хашак экинларига нисбатан бир қанча устунликларга эга: Эқиладиган ем-хашак ўтлари Биринчидан – уларчорва моллари учун эрта баҳордан кеч кузгача сифатли озиқа беради. Ҳамма ем - хашак ўтлари суткалик ҳарорат ўртача 50ºС га етганда жадал ўсиб бошлайди. Ўзбекистон шароитида ердан қор кетиши билан эрта баҳордан бошлаб кеч кузгача ўсади. Бир майдонда кўп йил давомида ўсиш улардан таннархи паст яшил масса, сенаж, пичан, брикет, гранула тайёрлашда ҳамда улардан яйлов сифатида фойдаланишга имкон беради. Иккинчидан - кўп йиллик ўтларнинг яшил массаси, пичани озуқавий қимматининг юқорилиги билан ажралиб туради. 1 кг себарга пичанида 0,52 озиқа бирлиги сақланади. Себарга, беда, баргак яшил массасидан тайёрланган витаминли ўт уни, гранула, брикетларда озиқа элементлари балансланган. Учинчидан – кўпйиллик ўтлар тупроқни шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилади. Ўзбекистонда ҳам сув эрозиясига учраган майдонларда кўп йиллик ўтларни экиш, эрозияни салбий оқибатларини бартараф қилишга имкон беради. Тўртинчидан - улар озиқа моддаларни ўсимликларнинг илдизи жойлашган қатламидан пастга ювилиб кетишини олдини олади.
Ўзбекистон пахтачилик институти ва Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институтининг маълумотларига кўра, кўп йиллик ўтлар азот, калийни ювилиб кетишини кескин камайтиради ва уларни тупроқни ҳайдалма қатламида тўпланишига шароит яратади. Бешинчидан - кўп йиллик ўтлар тупроқда гумусни тўпланишига кўмаклашади. Гумус тупроқнинг хоссаларини яхшилайди. Тупроқда гумус қанча кўп бўлса унинг иссиқлик ўтказиши ёмонлашиб, иссиқликни ушлаш қобилияти ортади. Ўзбекистоннинг қуруқ, иссиқ ёзи, континентал иқлими шароитида тупроқнинг бу хоссаси катта аҳамиятга эга. Қишда кузги экинларнинг чидамлигини оширишга, ёзда тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигининг зарарли таъсирини камайтиришга имкон беради. Тупроқда гумус қанча кўп бўлса, ундансувнинг физик буғланиши шунча кам бўлади. Маданий ўсимликларнинг намликдан фойдаланиш маҳсулдорлиги ортади. Гумус қанча кўп бўлса озиқа моддаларнинг тупроқни илдиз жойлашган қатламидан пастга ювилиши шунча кам бўлади. У тупроқдаги ўсимликлар ўзлаштирса бўладиган озиқа элементларининг асосий манбаларидан биридир. Гумус қанча кўп бўлса тупроқда фойдали микроорганизмлар шунча кўп бўлади. Олтинчидан - улар тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди, тупроқ шўрланишини камайтиради, беда, қашқарбеда, далани бегона ўтлардан, касалликлардан тозалайди. Еттинчидан - кўп йиллик ўтларнинг дуккаклилар оиласига кирувчи вақиллари тупроқни азот билан бойитади. Себарга ҳар гектар ерда 1 йил давомида 150 - 200 кг азот тўплайди, шундан 30 - 40 % тупроқда қолади. Кўп йиллик ўтларни тупроқда гумусни, азотни ошириши юқори агротехник шароитдагина кузатилади. Ҳосилдорлик паст, тупроқда намлик етишмаганда, кислоталик юқори бўлса, озиқа моддалар етишмаса улар ўзларининг ижобий хусусиятларидан тўла фойдаланиша олмайдилар. Ҳамма ем - хашак ўтлари иккита оилага дуккакли ва қўнғирбошсимонлар: дуккаклилар - беда, себарга, эспартсет (баргак), қашқар беда ва бир йилликларга - сераделла, хашаки оқбурчок, вика, шабдар, берсим киради. Кўп йиллик қўнғирбошсимонлар оиласига - ажриқбош, бетага, оқсўхта, эркак ўт, сув буғдойиқ, мастак, илдизпояси буғдойиқ киради. Бир йиллик қўнғирбошлар оиласига кирувчи ўсимликларга - судан ўти, бир йиллик райграс, венгрия қўноғи киритилади. Кўп йиллик ўтларни маданий яйловларни барпо қилишда аҳамияти катта. Улар бир майдонда 10 - 14 йил ўсади. Маданий яйловларнинг 1 гектардан 8 - 10 минг озиқа бирлиги олиш мумкин. Улар энг арзон, таннархи паст сифатли озиқа беради, чорва моллари соғлигини, наслини яхшилайди, соғин сигирларни сутини оширади. ем - хашак ўтларидан кўп тарқалганларидан бири бу – Kochia scoparia-бурган супургидир.
Бурган супургининг қуруқ массасида 9,5 % протеин, 0,8 % ёғ, 25.5 % клечатка, 51,0% азотсиз экстротиф моддалар, 10 % кулсимон моддалар учрайди. 100 кг қуруқ қисмида ўртача 48,5 % озуқа бирлиги мавжуд.
Kochia scoparia– бургансупурги барча турдаги чорва моллари учун овқатланиш қиймати беда миқдорига ўхшайди.

13-расм.Kochia scopariaўсимлигининг гуллаб мевалаш жараёни.
Kochia scoparia–бургансупурги пичан ёки силос учун агар кесилган бўлса у 18 дан 26 гача (45,7-66 см) баландликда уруғ ҳосил қилишдан олдин кесилиши керак (Ундерсандер ва бошқалар, 1990). Суғориладиган ва уруғланган шароитда Kochia scoparia -бурган супургни йилига тўрт маротаба кесиш мумкин эди. (Фостер, 1980). Пичан етиштириш бўйича хисоботлар 1 тонна/акр (2,25 т/га) дан (Хансон, 1988), 11,5 тонна/акр (26 т/га) гача (Фостер, 1980) минтақа, намлик ва ўғитланиш даражасига қараб ўзгарган.

14-расм. Kochia scopariaўсимлигининг гуллаб мевалаш жараёни.



Download 9,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish