12. Рубинов синамаси техникаси. . У чайнов синамаси учун ўрмон ёнғоғининг 800 мг оғирликдаги бир мағиз билан чегараланишни кўпроқ физиологик ҳисоблайди.
Чайнов даври ютиш рефлексининг пайдо бўлиши бўйича аниқланади ва у ўртача 14 сонияга тенг. Ютиш рефлекси юзага келишида масса идишга туфланади, унинг кейинги ишлови Гельман услубига хос. Ёнғоқ мағзини чайнаш қийинлашган ҳолатларда И. С. Рубинов синама учун қотирилган нондан фойдаланишни тавсия қилади, қотирилган нонни чайнаш вақти ютиш рефлексининг вужудга келишигача ўртача 8 сонияга тенг.
13. Гельман синамаси техникаси. Гельманнинг чайнов синамаси. С. Е. Гелман чайнов самарадорлигини Christiansen каби чайнов харакатлари миқдори бўйича эмас, балки 50 сония вақт давомида аниқлашни тавсия қилди. Текширилаётган кишига чайнаш учун 5 г бодом мағзи берилади ва “бошланг” деган кўрсатмадан сўнг 50 сония саналади.
Интакт тиш қаторларида барча чайнов массаси элакдан ўтказилади, бу эса 100% чайнаш самарадорлиги ҳақида дарак беради. Элакда қолдиқ қолганда, уни тортиб кўрилади ва пропорция ёрдамида чайнаш самарадорлигининг бузилиш фоизи, яьни чайнов синамасининг барча массасига нисбатан қолдиқ муносабати аниқланади.
14.Христиансен синамаси техникаси. Функционал чайнов синамалари. Christiansen 1923 йилда биринчи марта уларнинг усулларини ишлаб чиқди. Текширилаётган кишига чайнаш учун какос ёнғоғидан учта бир ҳил цилиндр берилади. 50 та чайнов харакат-ларидан сўнг текширилаётган киши латокка чайнаган ёнғоқни туфлайди. Уларни чайиб, 100 С° Ҳароратда 1 соат давомида қуритилади ва турли ҳажмда тешикли 3 та элакдан ўтказилади. Элакдан ўтмай қолган бўлаклар миқдори бўйича чайнов самарадорлиги ҳақида фикр фритилади.
Христиансеннинг чайнов синамаси усули кейинчалик 1932 С. Е. Гельман томонидан модификация қилинган.
15.Мастикациография. Чайнов фазалари. 1954 йилда И. С. Рубинов мастикоциограф асбобини тавсия қилди ва мастикоциография деб номланувчи, чайнаш вақтида пастки жағ харакатларини кимографда олиш усулини ишлаб чиқди. Бу пастки жағнинг (mastication-чайнаш, grapho-ёзаман) рефлектор харакатларини рўйхатга олишнинг график усулидир. Рўйхатга олувчи асбобларни ўрнатиш кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлган жой, пастки жағнинг ияк ости соҳасини ҳисоблаш лозим, у ерда юмшоқ тўқималар солиштирилганда, фаолият вақтида кам силжийди. Бундан ташқари, пастки жағнинг бу қисмидаги харакатлар амплитудаси унинг бошқа соҳаларидан кўра чайнов жараёнида кўпроқ, бунинг оқибатида рўйхатга олувчи асбоб уларни яхши аниқлайди. Овқат бўлагини чайнаш билан боғлиқ бўлган, ҳаракатларнинг барча коплекси, чайнаш даври сифатида характерланади.
Хар бир чайнов даври беш фазага бўлинади:
Биринчи фаза - тинч ҳолат
Иккинчи фаза - оғизни очиш ва овқатни киритиш.
Учинчи фаза - чайнов фаолиятининг бошланғич фазаси (адаптация).
Тўртинчи фаза - чайнов фаолиятининг асосий фазаси.
Бешинчи фаза - овқат бўлагини шакллантириш кейинчалик ютиш фазаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |