4.Тишлар қимирлаш даражасини аниқлаш усуллари. Тишнинг силжишини парадонтит ёки парадонтоз белгиларидан бири хисобланади. Пинцет ёрдамида тишларнинг силжиши даражасини аниқлаш лозим.
I даражада тишларнинг лаб тил ёки ёноқ тил йўналишларида силжиши белгиланади.
II даражада бунга тишларнинг мезио дистал йўналишда силжиши кўринади.
III даражада тишлар сурилувчан ва вертикал йўналишда резорбция оқибатида уларнинг альвеоляр девори илдиз учигача бўлади.
Тиш қаторлари торайган ёки кенгайган бўлиши мумкин. Алохида тишларни Попов-Годон феноменини йўқотиш билан юзага келадиган бошқа деформациялар хам учрайди.
5.Имплантатлар стабиллигини аниқлаш усули-бу энг мухим манипуляциялардан бири булиб,бу уларнинг суякдаги баркарорлиги(остефиксацияси) ва остеоинтеграциясини курсатади.Имплантологлар стабилизацияни 2 боскичга ажратадилар:бирламчи ва иккиламчи.Бирламчи стабилизация-имплантнинг тугридан тугри суякка урнатишдир.(хирургик боскич).Бу механик харакат оркали амалга оширилади(имплантни айлантирган вактда).Иккиламчи боскич бирламчига нисбатан секин кечади ва уни биологик ёки биомеханик жараён деб аташ мумкин.Чунки иккиламчи боскичда имплант остеоинтеграцияланган булиши керак,яъни унинг юзасида ёш суяк моддалари усиши керак.Шундай зич усиши керакки,титан винти клиник ва патологик кимирламаслиги керак.
6.3-D рентгенография. Компьютер томографиянинг бир тури булиб,жаглар ва тишларнинг 3 улчамли текширув усули булиб,тиш-жаг системасининг диагностикасида ва даволашни режалаштиришда кулланиладиган юкори сифатли 3 улчамли ракамли тасвирни олишга имкон беради.Бу усул тишларнинг тузилиши,илдиз каналларининг холати,пародонт тукимаси,гаймор бушлиги,суяк тукимасида яллигланиш жараёнларига ташхис куйишда кенг кулланилади.
7.Ортопантомография.Панорамная томография.Рентгенологик текширув усули булиб,унинг ёрдамида турли чукурликда жойлашган объектларни бир проекцияда жойлаштирилган суратини олиш мумкин.2 хил тури мавжуд:цифровой ва плёночной.Плёночной тури хозирги вактда деярли кулланимайди.Дентальная панорамная рентгенграмма юкори ва пастки жаг,хамма тишлар,пешона ва юкори жаг бушликлари,бурун бушлиги,чпжб ва бош ва буйиннинг бошка анатомик кисмларини курсатади.
8.Гнатодинамометрия – чайнов босимини аниқлаш усули. Пародонтнинг маълум бир тищлар босимига чидамлилигини билиш протезлащда унинг мумкин. булган функционал юкламасини аниклаш имкониятини беради.
Чайнов босими кучини улчаш учун гнатодинамометр деб аталувчи аппарат кулланилади, чайнов самарадорлиги эса чайнов синамалари билан текширилади. Курак тишларда чайнов босими тахминан аелларда 20-30 кг эркакларда 25-40 кг, молярларда эса 40-60 кг ва 50-80 кг га тенг. Биринчи марта шунга ухшаш асбоб Блек томонидан 1893 йилда тавсия этилган. Блек гнатодинамометри оддий огиз кенгайтиргичга ухшайди, унинг ясси томони эгилувчан пружина билан очилган булиб, курсаткичли шкала билан таъминланган, бунда тишлар билан ясси томон эзилганда, маълум бирликларда босим кучини курсатиб, сурилади.
Чайнов самарадорлигини аниклаш усулллари.
Чайнов самарадорлигини деганда маълум бир хажмдаги овкатни малум бир вактда майдалаш даражасини тушиниш лозим.
Чайнов самарадорлигини аниклаш усулларини статистик, динамик ва график усулларга булиш мумкин.
Статистик усуллар текширилаетган беморнинг огиз бушлигини курикдан утказишда кулланилади, бунда хар бир тиш ва барча мавжуд булган тишлар холати бахоланади ва олинган маълумотлар махсус жадвалга киритилади, хусусан чайнов фаолиятида хар бир иштирок этиш усули тегишли коеффицент билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |