138
асл маъноси ҳам ўзаро ҳаракат орқали манфаатни оширишдир. Рақобатбардошликни
ошириш учун кластерлар ичида ўзаро қуйидаги жамоавий ҳаракатлар амалга оширилиши
лозим:
-
логистика, хом ашё ва керакли ишлаб чиқариш
омилларини етказиш, молиявий
масалаларини мувофиқлаштириш;
-
инфратузилма, илмий ишланмалар каби жамоавий хизмат ва товарларни яратиш
масалаларини ҳал этиш;
-
кластернинг ишлаб чиқариш, логистика ва режалаштириш ҳамда мониторинг
масалаларини ҳал этиш;
-
мамлакат-маҳсулот
брендларини ривожлантириш, бизнес стратегияларни ишлаб
чиқиш ва имплементация қилиш, бозор бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва маркетинг
стратегияларини амалга ошириш;
-
жамоа сифатида технологик жараёнларни танлаш ва сифат, хавфсизлик, экологик
ҳамда ижтимоий стандартларни таъминлаш.
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерларда соҳани замонавий-инновацион
техникалар билан таъминлашга муҳим эътибор қаратилиши лозим. Бу эса ўз
навбатида
соҳанинг механизация даражасини ошириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш
ҳисобига харажатлар камайиб ҳосилдорликни сезиларли ошириш имкониятини беради.
Бундан ташқари кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини янада кучайтириш
бўйича тизимли ишлар амалга оширилишини талаб этмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
ҳозирги босқичида ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш мева-сабзавотчиликни узоқ
муддат барқарор ривожланишини таъминлаб, тармоқ самарадорлигини ошириш орқали
Республикада озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни узлуксиз қондириш,
унинг
хавфсизлигини таъминлаш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда аҳолининг
турмуш шароитини янада ошириш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мева-
сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 29
март 2018 йил, ПФ-5388-сон фармони.
2.
“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада
қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019
йил 11 декабрь, ПҚ-4549-сон қарори
3.
“Узумчиликни ривожлантиришда
кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор
технологияларни жалб қил\ишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 28 июнь, ПҚ-5200-сон қарори.
4.
“Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини
қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 19
февраль, ВМҚ-102-сон қарори.
5.
https://countrymeters.info/ru/World
6.
https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/31987/\
Do'stlaringiz bilan baham: