139
III ШЎЪБА. ПАНДEМИЯДАН КEЙИНГИ ДАВРДА ФEРМEР
ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ИНФРАТУЗИЛМА СУБЪEКТЛАРИ ЎРТАСИДА
КООПEРАТСИЯГА АСОСЛАНГАН ЛОГИСТИКА ТИЗИМИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ
ҚАЙТА ИШЛАШ БОЖХОНА РЕЖИМИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ТОВАРЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ
А.Кучаров ТДИУ профессори
Ҳозирги жаҳон иқтисодиётига интеграллашув жараёнида
Ўзбекистонда олиб
борилаётган бозор ислоҳотлари тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий
фаолиятни амалга ошириш механизмида туб ўзгаришлар қилинишини талаб этмоқда.
Ушбу жараённи амалга ошириш божхона органларига уларнинг ваколатларидан келиб
чиққан ҳолатда бир қанча вазифаларни юклайди.
Интеграцион жараёнлар, кооперация ва ишлаб чиқаришни ихтисослашуви
натижасида ташқи иқтисодий битимларнинг ўсиши билан иқтисодий режимлар пайдо
бўлди, улар орасида Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ёки ундан олиб
чиқилаётган товарларга нисбатан божхона тўловлари бўйича муайян имтиёзлар бериш
имконияти мавжуд қайта ишлаш божхона режимларининг ўрни алоҳида. Қайта ишлаш
божхона режимларининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги асосий ўрни,
корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини максимал сарфлаган ҳолда янги иш
ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлашда намоён бўлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар Аҳоли
бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг турмуш
тарзини яхшилашга қаратилмоқда. Чунончи, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев
2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган
Мурожаатномасида таъкидлаганидек: “...биз янги иш ўринларини яратадиган
тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни
елкамизда кўтаришимиз керак. Очиқ бозор маҳсулот сифатини ошириш, таннархни
пасайтириш, янги технологиялар олиб келишга мажбур қилади, бозор ислоҳотларини
жадал ривожлантиради. Содда қилиб айтсак, жаҳон ишлаб чиқариш тизимига, дунё
бозори талабларига ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоҳанг бўлишимиз лозим”.
Қайта ишлаш режимлари талабларини соддалаштириш ва оптималлаштиришни
тадқиқ этишда жаҳон тажрибаси муҳим аҳамият касб этади. Қайта ишлаш режимларини
қўллаш механизмини қиёслаш методи орқали тадқиқ қилиш ушбу режимлар
ривожланишининг замонавий тенденцияларига объектив баҳо бериш имкониятини юзага
келтиради.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими ўз маҳсулотини экспорт қилувчи
корхоналарга, четдан божхона тўловларисиз маҳсулот хомашёсини ёки таркибий
қисмларидан бирини олиб кириш имкониятини яратади. Ушбу жараён юқори иқтисодий
наф келтиришига қарамасдан Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан жуда ҳам кам
ҳолатларда қўлланилмоқда. Бунинг сабабларидан бири бу тадбиркорларимизда уни
қўллаш хусусиятлари тўғрисида етарлича маълумотлар йўқлиги бўлса, бошқа сабаблардан
бири эса амалиётда ушбу режимни қўллайдиган корхоналар томонидан божхона
расмийлаштируви жараёнида турли-туман тўсиқларга дуч келишларида деб ҳисоблаймиз.
2017-2019 йиллар давомида Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона
режимини 115 та (2019 йилда 73 та) корхоналар ўз фаолиятларида қўллашган. Қайта
ишлаш учун олиб чиқилган товарларнинг умумий божхона қиймати 458,7 млн. АҚШ
долларини (2019 йилда 185,8 млн. АҚШ доллари) ташкил қилган. Божхона ҳудудидан
ташқарида қайта ишлаш божхона режимини қўллашда асосий ҳамкор давлатлар сифатида
Россия, Сингапур, АҚШ, Швейцария, Украина, Италия ва Канада иштирок этишди (1-
жадвал).
140
Do'stlaringiz bilan baham: |