63
даражаси ўртасида тўғри алоқа мавжуд. Демак нархларнинг ўсиб бориши билан
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўсиб боради. Пасайиши билан тушиб боради.
5.3-чизма.
Жами таклиф эгри чизиғи.
P Вертикал ёки
классик кесма
Нархлар Кўтарилиб борувчи
даражаси ёки Оралиқ кесма
Горизантал ёки
кейнсиан кесма
Ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми
Графикдан кўриниб турибдики жами таклиф эгри чизиғи уч кисмдан иборат.
Яъни, горизантал ёки кейнсиан кесма, кўтарилиб борувчи ёки Оралиқ кесма ва
вертикал ёки классик кесма. Бундан биз кўриб
турибмизки жами таклиф эгри
чизиғи миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ёки камайиши шароитида
маҳсулот бирлигига кетган харажатлар миқдорини ўзгаришини кўрсатади.
Бизга маълумки маҳсулот бирлиги харажатлари ишлаб чиқарилган маҳсулотлар
ҳажмини уларга кетган харажатларга бўлиш орқали топилади.
Жами таклиф эгри чизиғидаги бу кесмалар қандай Иқтисодий
вазиятларни акс эттиради.
1. Кейнсиан кесмада миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми тушинилади.
Чунки у тўлиқ бандлик шароитидаги миллий ишлаб чиқариш ҳажмидан
камдир. Демак горизантал кесмада Иқтисодиёт чукур инқирозга учраган
64
шароитда ва катта миқдордаги ресурслардан
фойдаланмаган шароитини
кўрсатади. Ушбу фойдаланилмаётган ресурсларни нархлар даражасига таъсир
кўрсатмаган ҳолда ишга тушириш мумкин. Бу кесмада миллий ишлаб чиқариш
ҳажми ўсиб бошласа, ишлаб чиқаришдаги хеч қандай вазият нархлар ошишига
таъсир кўрсатмайди. Чунки уч-тўрт ой ишдан буш юрган ишчилар ўз иш
жойларига кайтиши натижасида маошларини оширишни талаб қилишмайди.
Шунингдек ишлаб чиқарувчилар ўзига зарур бўлган ресурсларни барқарор
нархларда сотиб олишлари мумкин, ишлаб чиқариш харажатлари кўпаймайди.
Демак маҳсулотлар нархининг ошишига асос йўқ. Ушбу кесмада миллий ишлаб
чиқариш ҳажми ўзгарганда нархлар даражаси ўзгармас экан.
2. Вертикал ёки классик кесма эгри чизиқ бўйича унгга силжиши
натижасида ишлаб чиқаришнинг мавжуд ҳажмида иқтисодиёт тўлиқ
бандлик
шароитига ёки ишсизликнинг табиий даражаси шароитига эришган вазиятни
кўрамиз. Иқтисодиёт эгри чизиқнинг бу нуқтасида ўзининг ишлаб чиқариш
имкониятлари даражасида бўлади. Бу шуни билдирадики нархларнинг ҳар
қандай ошиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келмайди. Чунки
Иқтисодиёт тўлиқ қувватда фаолият кўрсатаяпди. Тўлиқ
бандлик шароитида
айрим фирмалар бошқа фирмаларга нисбатан ресурсларга юқорирок нархларни
таклиф қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳаракат қилади.
Аммо бундай ҳолатда айрим фирмалар ресурслар ва ишлаб чиқариш ҳажмини
ошириши мумкин, бошқалари эса йўқотади. Натижада бу нархлар ошишидан
маҳсулотлар нархи ошиши мумкин, аммо ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми
ўзгармай қолади.
Жами таклиф эгри чизиғининг вертикал қисмида
иккита камчилик
мавжуд;
а) бу кесма классик иқтисодий фанлар нуқтаи назаридан қаралган ва тўлиқ
бандлик меъёр деб қабул қилинган.
б) “тўлиқ бандлик” ва “тўлиқ бандлик шароитидаги миллий ишлаб
чиқаришнинг реал ҳажми” -бу ўзгарувчан тушунчадир. Чунки ишчи куни ва
ишчи кучлари айрим вақтларда меъёрдан ошиб кетиши ҳам мумкин.
65
3. Оралиқ кесма - ишлаб чиқариш реал ҳажминиг ўсиши нархлар даражасининг
ўсишига мос равишда ўсиб боради. Нима учун? Чунки Иқтисодиётнинг
Иқтисодий пасайиш ҳолатидан тўлиқ бандликка ўтиш шароити нотекс ва турли
вазиятларда руй беради. Масалан, айрим
тармокларда ресурсларнинг
этишмаслигига дуч келинса бошқа тармокларда аксинча. Шунингдек улар
ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун эски асосий воситалардан ва малакасиз
мутахассислардан фойдаланишга тўғри келади. Бу эса маҳсулотлар
бирлигига
кетадиган харажатларни ошишига ва натижада нархлар даражасининг ўсишига
олиб келади. Жами таклиф эгри чизиғидаги бу учта кесма айрим Иқтисодчилар
ўртасида тортишувларга сабаб бўлмокда.
Кейнсианчилик мактаби вакиллари жами таклиф эгри чизиғини гох
горизантал гох кўтарилиб борувчи деб ҳисоблайдилар ва шу сабабли жами
таклифдаги ҳар қандай ўзгаришлар ишлаб чиқариш ҳажми ва бандликка таъсир
этади дейдилар.
Классик ёки ноклассик мактаб вакиллари эгри чизиқ бутунлай вертикал
кўринишда бўлади деб ҳисоблайдилар. Уларнинг
фикрича жами таклифни
ўзгариши Иқтисодиёт учун унчалик сезиларли эмас. Чунки бу ўзгариш фақат
нарх даражасига таъсир этиб ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик ўзгаришига
олиб келмайди.
Шунингдек ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши ёки камайиши нархга
боғлиқ бўлмаган омиллар ҳисобига ҳам руй бериши мумкин. Бу омиллар жами
таклиф эгри чизиғини гох унг томонга гох чап томонга суриши мумкин. Нархга
боғлиқ бўлмаган омилларниг хусусияти шундаки улар маҳсулот бирлигига
кетган харажатларга бевосита таъсир қилади. Ва шу орқали жами таклиф эгри
чизиғининг сурилишига сабаб бўлади.
Бу омиллар қуйидагилардан иборат;
1. Ресурсларга бўлган талабнинг ўзгариши;
а) ички бозордаги ресурслар миқдорининг
камайиши;
- ер ресурслари;
-меҳнат ресурслари;
66
-капитал ресурслари;
-тадбиркорлик қобилиятлари;
б) импорт ресурслар нархларидаги ўзгаришлар;
в) бозордаги хукмронлик ва манополия;
2. Унумдорликдаги ўзгаришлар;
3. Хуқуқий миърдаги ўзгаришлар;
а) солиқ ва субсидияларнинг ўзгариши;
б) давлатнинг тартибга солишдаги ўзгаришлар;
Do'stlaringiz bilan baham: