1.3. Ресурслар, маҳсулотлар, даромадлар ва харажатларнинг доиравий
айланиши.
Ҳар қандай иқтисодий тизимда: режали ёки аралаш товар ва хизматлар
такрор ишлаб чиқариш умумий жараёнини иқтисодий ресурслар, товар ва
хизматлар ҳамда даромадларнинг доиравий айланиш кўринишида тасаввур
қилиш мумкин. Асосан хусусий мулкка таянган иқтисодий тизимларда бундай
доиравий айланиш корхоналар ва уй хўжалиги ўртасида амалга оширилади.
Қуйидаги чизмадан кўриниб турибдики, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш
учун зарур бўлган барча иқтисодий ресурсларни ресурслар бозорига етказиб
берадилар, корхоналар эса бу ресурсларни сотиб турли хил маҳсулотларга,
хизматларга айлантирадилар, ўз навбатида уларни тайёр маҳсулотлар ва
хизматлар бозорига етказиб бералади. Айни пайтда ресурслар, товарлар ва
хизматлар ҳаракати билан ёнма-ён даромадларнинг ҳам доиравий айланиши
амалга оширилади. Яъни уй хўжаликлари ўзлари етказиб берган иқтисодий
ресурслари эвазига даромад олади ҳамда уларни товарлар ва хизматлар
истеъмол қилиш учун сарфлайди, ёки аксинча корхоналар ресурслар учун сарф
харажатлар қилади ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш эвазига даромад олади.
Ресурсларга Пуллик даромадлар (иш хақи, харажатлар, рента, фоиз, фойда)
Ресурслар бозори
Ресурслар
Ер, меҳнат,
капитал
Корхоналар
Уй хўжалиги
Товар ва
хизматлар
Товар ва
хизматлар
Даромадлар
Товар ва хизматлар
бозори
Истеъмол харажатлари
12
Бу ерда барча ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнлари фақат бозор орқали
бошқарилади, бошқача айтганда ресурслар товарлар ва хизматлар бозоридаги
шаклланган талаб ҳамда таклиф ёрдамида бошқарилади.
Иқтисодиётда фақат баҳо ёки фақат давлат режаси ижтимоий ишлаб
чиқариш жараёнларининг бир текис кечишини таъминлашга қодир эмас. Бозор
тизимида доимо қайтарилиб туриладиган иқтисодий инқирозлар ва режали
тизимнинг емирилиши буни яққол номоён этди. Шу билан бирга тартибга
солишнинг бозор ва режа механизмларидан қўшиб фойдаланишга асосланган
аралаш иқтисодий тизимнинг ҳаётийлигини жаҳон амалиёти тасдиқлади.
11
Ресурслар бозори
8
2
16
14 5
13
1
Корхоналар
Давлат
Уй хўжалиги
12
15 6
7
3
10
Товар ва хизматлар
бозори
4
9
1.Ер, меҳнат, капитал.
9. Истеъмол харажатлари.
2. Ресурслар.
10. Сотишдан тушган даромад.
3.Товар ва хизматлар.
11.Ресурс харажатлари.
4. Товар ва хизматлар.
12. Солиқлар.
5. Ресурслар.
13. Солиқлар.
6. Товар ва хизматлар.
14. Харажатлар.
7. Товар ва хизматлар.
15. Харажатлар.
8. Пуллик даромад (и/х, рента, фоиз, фойда)
16. Ҳаражтлар.
Юқоридаги чизмадан кўриниб турибдики ресурслар, товарлар ва
даромадларнинг ўзлуксиз ҳаракати ҳам бозор орқали ҳам давлат аралашуви
билан таъминланган. Бунда ҳукумат ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни
ҳаракатини бевосита бошқармайди, балки ресурслар ва товарлар бозорларида
13
ўзининг қатнашуви билан уларнинг иқтисодий фаолиятига қулай шароитлар
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |