Kkkkkkkkk


AD ва AS моделида нархлар ва миллий ишлаб чиқариш реал



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

5.4. AD ва AS моделида нархлар ва миллий ишлаб чиқариш реал 
ҳажмининг мувозанатли даражалари. 
Нархларнинг мувозанатли даражаси деб шундай нарх даражасига 
тушиниладики унда жами талаб ва таклиф бир-бирига мос келиши ёки тенг 
бўлиши керак. Авволом бор жами талаб эгри чизиғи ва жами таклиф эгри 
чизиғининг Оралиқ кесмада мос келишини кўриб чиқамиз. Нархларнинг 
мувозанатли даражаси ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанатли 
даражалари мос равишда Pе ва Qе лар билан белгиланган. Нима учун Pе 
нархларнинг мувозанатли даражаси ва Qе миллий ишлаб чиқаришнинг 
мувозанатли даражасини билдиришини кўрсатишимиз учун нархлар даражаси
Pе билан эмас балки P1 билан кўрсатилган. Жами таклиф эгри чизиғи 
кўрсатаяпдики нархлар даражаси P1 бўлган вазиятда корхоналар миллий ишлаб 
чиқариш ҳажмини Q1 миқдоридан оширмайди. 
5.4-чизма. 
Жами таклиф эгри чизиғидаги Оралиқ кесмадаги мувозанат. 
Нарх AS 
даражаси 
Pе 
P1 


67 
AD 
O Q1 Qе Q2
Истеъмолчилар бундай ҳажмдаги маҳсулотларни P1 даражада сотиб 
олишга тайёр туради. Истеъмолчилар ўртасидаги рақобат нархлар даражасини 
Pе гача суради. Чизмадаги стрелканинг кўрсатишича нархлар даражасини P1 
дан Pе гача кўтарилиши ишлаб чиқариш ҳажмини Q1 дан Qе гача оширишга ва 
истеъмолчиларнинг истеъмолини Q2 дан Qе гача камайтиришга олиб келади. 
Кейинги графикда жами таклиф эгри чизиғи кейнсиан кесма орқали 
ўтади. Бундай вазиятда нархлар даражаси хеч қандай аҳамиятга эга эмас. Буни 
тушуниш учун аввалом бор биз миллий ишлаб чиқаришни мувазанатли 
ҳажмини Qе ва мувозанатли нархлар даражасини Pе билан белгилаймиз. 
Жами таклифнинг кейинги ўсиши эгри чизиқни янада йўқорирок 
сурилишига олиб келади. Жами талаб эгри чизиғи жами таклиф эгри 
чизиғининг вертикал кесмасида кесишади. Бу ерда мувозанат нарх P2
даражасида, ишлаб чиқаришнинг мувозанат ҳажми Q3 нуқтасида урнатилади. 
Жами таклифнинг бу кесмасида талабнинг ҳар қандай ўзгариши фақат нархлар 
даражасининг ўзгаришга олиб келади. Ишлаб чиқариш ҳажми эса тўлиқ 
бандлик шароитида ўзгармай қолади. 
5.5-чизма. 
Жами таклиф эгри чизиғининг кейнсиан кесмадаги мувозанати. 
Нархлар AS 
даражаси 
P2 


68 
Pе 
AD Ишлаб чиқариш-
O нинг реал ҳажми 
Q1 Qе Q2 Q3 У
Оралиқ ва вертикал кесмаларда нархлар ўсиб бориши билан кўзатилган 
жами талабнинг кўпайиши талаб инфляцияси мавжудлигини кўрсатади.
Жами таклифнинг ўзгариши мувозанат нархлар даражасига ва миллий 
ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига қандай таъсир кўрсатишини 
кўриб чиқамиз. 
Биринчидан Ташқи ҳамкорлар импорт маҳсулотларига бўлган нархни 
оширади деб фараз қилайлик. Импорт маҳсулотлари нархининг ошиши 
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар ва импорт қилинаётган 
ресурслар нархини ошириб юборади. Шундай қилиб миллий ишлаб 
чиқаришнинг барча бугинларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлиги 
харажатларини ошириб юборади. Шунинг учун ҳам жами таклиф эгри чизиғи 
АS1 дан АS2 га қараб силжийди. Бундай вазиятда нархлар даражасининг 
ошиши инфляцияга олиб келади. 
Агарда жами таклиф эгри чизиғи Q1 дан Q2 га қараб силжиса нархлар 
даражаси P1 дан P2 га қараб усади, бандлик камаяди ва инфляция келиб чиқади. 
Буни биз стагфляция деб атаймиз. 
5.6-чизма. 


69 
Жами таклиф ўзгаришининг таъсири. 
Нархлар AS2 AS1 AS3 
даражаси 
P2 е2 
P1 е1 
P3 е3 
AD
O
Q2 Q1 Q3
У 
Бошқа бир вазиятда масалан нархларга боғлиқ бўлмаган омиллардан 
бирортаси ўзгариб жами таклифнинг ўзгаришига олиб келсин. Яъни, ернинг 
баҳоси пасайса, корхоналардан олинадиган солиқлар камайса ва бунинг 
оқибатида маҳсулот бирлигига кетган сарф-харажатлар қисқарса унда жами 
таклиф эгри чизиғи Е3 нуқтада кесиб ўтади. Бунда нархлар мувозанат даражаси 
P1 дан P3 га қараб силжийди, ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми Q1 
дан Q3 га ошади. Яъни, Иқтисодий ўсиш ҳолати мавжуд бўлади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish