- 40 -
"Қайнаб турган булоқдан суғорилур!". "Ғошия" сураси, 5-оят.
*Абдуллоҳ
ибн Аббос, Мужоҳид ва Ҳасан: "
Қайнаб турган –
яъни ниҳоятда қайноқ", деганлар.
...
"Унинг (яъни, ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида
жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан
берилганида,
уни
ютмоқчи
бўлади-ю,
(томоғидан)
ўтказолмайди...". "Иброҳим" сураси, 16-17-оятлардан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Уларнинг бошларидан қайноқ сув қуйилур ва у (сув) уларни
тешиб ўтур. Ҳатто у ичларига тўлиб ундаги нарсаларни шилиб
тушади ва оѐқларидан тешиб чиқади – мана шу – ("Ҳаж" сураси,
19-20-оятларда
келган) эритиб юборишликдир, – сўнгра яна
аввалги ҳолига қайтарилурлар".
Аммо уларнинг емишлари эса "зарийъ" ва "заққум"дир.
"Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат
(еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос
қилмайдиган зарийъдан (заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик)
бўлур!". "Ғошия" сураси, 6-7-оятлар.
"Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти
гуноҳкорларнинг таомидир. (У таом) мисоли қайноқ сувнинг
қайнаши каби қоринларда қайнайдиган – эритилган
(доғланган) ѐғдир!". "Духон" сураси, 43-46-оятлар.
- 41 -
"Ҳақиқатан Биз уни (яъни заққум дарахтини) золим кимсалар
учун фитна-алдов қилиб қўйдик. Дарҳақиқат, у дўзах қаърида
ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоқлари(даги мевалари
хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар. Бас, улар
(яъни
дўзахилар)
албатта
ундан
еб,
қоринларини
тўлдиргувчидирлар". "Соффат" сураси, 63-66-оятлар.
Қатода зарийъ ҳақида айтади: "Энг ѐмон, энг бадбўй ҳамда
жирканчлидир".
"Агар заққумдан бир томчиси бу дунѐга томиб кетса, дунѐ
аҳли ҳаѐтини бузиб юборарди". Имом Термизий ривояти.
Энди аламли азоблардан ташқари емиши заққум бўлган
кишининг ҳоли нима кечади. Жаҳаннам посбони (фаришта) Молик
уларга:
"Албатта
сизлар
(мана
шу
азобда
мангу)
тургувчидирсизлар", деган вақтида жаҳаннам аҳлининг бутун
умиди узилади. Фақатгина жаҳаннамдан чиқиш умидлари эмас,
балки бир кунга бўлса ҳам азобни енгиллатиш хусусидаги
умидлари ҳам узилади. Сўнг ўзларига ўлим талаб қиладилар. Бироқ
нолалари беҳуда кетади. Охир-оқибат йиғлаб, ўкиришга ўтадилар
ва бир-бирларини маломат қилишга тушадилар.
Азоб эса тобора
зиѐда бўлиб бораверади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
"Молик уларнинг савол
(сўров)ларига минг йилдан кейин жавоб беради".
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Аҳли
дўзахлар шундай йиғлайдиларки, агар уларнинг кўз ѐшларига
кема туширилса, албатта оқади (сузади) ва улар кўз ѐш ўрнига
қон йиғлайдилар". Имом Ҳоким ва Заҳабий ривояти.
ДЎЗАХГА ОЛИБ БОРУВЧИ АМАЛЛАР
Қуйида инсонни дўзахга бошлайдиган баъзи амалларни эслатиб
ўтамиз, шояд ўша амаллардан узоқ бўлсак:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Аҳли дўзахдан икки
тоифасини мен ҳаѐтимда кўрмайман:
Қўлларида сигирнинг думига ўхшаган қамчилари бўлиб, у
билан инсонларни урадиганлар.
Кийим кийган яланғоч, ўзи бузуқликка мойил ва
бошқаларни ундовчи, бошлари туянинг ўркачига ўхшаган
аѐллар. Улар жаннатга кира олмайдилар ва жаннатнинг
- 42 -
ҳидини ҳам топмаслар. Унинг ҳиди фалон-фалон масофадан
келиб туради". Имом Муслим ривояти.
Имом Нававий айтади:
"Ҳадисда зикр қилинган "қамчи" эгалари
– миршаблардир. Аммо "кийим кийган яланғоч"лар – чиройини
кўрсатиш учун баданининг у ер бу ерини очиб юрадиган ҳамда
бадани кўриниб турадиган юпқа кийимларни киядиган аѐллар...
"Ўзи бузуқликка мойил ва бошқаларни ундовчи" – Аллоҳ
таолонинг тоатидан тойилган, иффатсиз ва бошқаларга ҳам ўша
бузуқликни ўргатадиган аѐллар... "Бошлари туянинг ўркачи каби" –
сочлари ўримини бошларининг ўртасига туянинг ўркачидек
катта
қилиб ўраб оладиган аѐллар...
Баъзи уламолар: Эркакларга тик боқадиган, улардан кўзларини
олиб қочмайдиган ҳамда бошларини (ҳаѐ билан) қуйи солиб
юрмайдиган аѐллар, деб таъриф қилганлар..
Эй муҳтарама, муслима опа-сингиллар! Ўзингиз ўйлаб кўринг!
Ахир қанча аѐллар юқорида зикри ўтган ишларга гирифтор
бўлиб қолганлар. Эркакларнинг эътиборини жалб қиладиган юпқа
либосларни кийиб, атирлар сепиб хушбўйланиб олган ҳамда ноз-
ишва билан қадам ташлаб, ўзи фитналаниб, бошқаларни ҳам
фитнага солиб бозорларга чиқадиган, эркаклар билан юмшоқ-
майин товушда гаплашадиган ва уларнинг қалбларини ўзига мойил
қиладиган, хуллас ўзининг аѐллик ҳурматини билмайдиган аѐллар
йўқми
Ҳа, Аллоҳга қасамки бундайлар жуда кўп. Синглим, Аллоҳнинг
ғазаби ва лаънатида юрадиган ва Аллоҳнинг мўмин бандаларига
озор берадиган бундай бадбахт аѐллардан бўлиб қолишдан эҳтиѐт
бўлгин! Ўзинг эҳтиѐт бўлганинг каби бошқаларни ҳам бу бузуқ
йўлга юришдан огоҳлантиргин. Бу мафтункор ва бузуқ аѐллар
азобу уқубатга қанчалик лойиқдирлар-а. Сен эса Аллоҳнинг китоби
ва Росулининг суннатини маҳкам ушласанг ажру савобга
ҳақлидирсан, айниқса яхшиликка буюриб ѐмонликдан қайтарсанг
қандай ҳам яхши-я.
Аллоҳ Роббил аъламин сенга Ўзининг баракотини ѐғдирсин.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Дўзахга
Do'stlaringiz bilan baham: