"... Огоҳ бўлингизким, албатта шайтон ҳизби (бўлган
кимсалар) зиѐн кўргувчилардир". "Мужодала" сураси, 19-оятдан.
Аллоҳ таоло Иблисга Одам болаларининг қалбига йўл топиш ва
уларнинг қон томирларида юришга имкон бериб қўйди. Унга
бошқа шайтонларни бўйсундириб берди. Улар Иблиснинг буйруғи
билан иш тутадилар.
Иъѐз ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутбаларида
шундай дедилар:
– Огоҳ бўлинг, Роббим менга бугун билдирганларидан сизлар
билмайдиган нарсаларни ўргатишимни буюрди. "Мен ҳамма
- 32 -
бандаларимни ҳақ динга мойил қилиб яратдим, шайтонлар эса
уларни динларидан чиқариб олдилар ҳамда Мен ҳалол қилиб
берган нарсаларни уларга ҳаром қилишди ва Мен бирон
ҳужжат туширмаган нарсаларни Менга шерик қилишга
буюришди"...
Дўзах аҳли беш турли бўлади:
На оилага ва на мол-дунѐга қизиқиши бўлмаган,
(ѐмонликдан тўсадиган) ақли ҳам йўқ бўлган нотавон-заиф
хизматкорларингиз.
Арзимас бўлса ҳам бирон манфаат кўрса, албатта
хиѐнат қиладиган (хиѐнатдан тап тортмайдиган) хоин кимса.
Эртаю кеч сени аҳли-оиланг хусусида ҳам, мол-
давлатинг борасида ҳам алдаш пайида юрадиган кимса.
Шундан сўнг ѐ бахиллик ѐ ѐлғон ҳақида ҳамда
Оғзи шалоқ, безбет кимса ҳақида ҳам айтиб ўтдилар".
Имом Муслим ривояти.
Do'stlaringiz bilan baham: |