ўғитсимон массалардан фойдаланиш муаммоси иқтисодий жиҳатдан арзон ҳом-ашёдан арзон ўғитлар ишлаб чиқиш. Арзон ўғит ишлаб чиқариш усуллари. Ўзбекистонда олинадиган азотли, фосфорли, калийли ва микроўғитлар, уларни қўллашдаги муаммолар. Ноананавий ўғитсимон массалар, улардан арзон ўғит олиш. Қўлланилаётган ўғитларнинг фойдали коэффицентини кўтариш орқали самарасини ошириш. Ерга берилаётган ўғитларни ўсимлик томонидан ўзлаштирилишини оптималлаштириш. Ўғитларни йўқотилиши, атроф муҳитга таъсири. Ўғит беришнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш. (Дебашлар).
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар Амалий машғулотлар профессионал тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Амалий машғулот талабадан агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари бўйича олинган назарий билимларни амалий тарзда мустаҳкамлашни, чуқурлаштириб, умумлаштиришни талаб қилади. Бунда талаба аввало бажариладиган амалий машғулот ишининг назарий ва амалий томонини қисқача изоҳлаб беради ва ёзма равишда хулосалар қилинади. Ушбу хулосалар ўқитувчи томонидан оғзаки мулоқот шаклида текширилади. Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Агрокимё назарияси ва амалиётининг келажак тараққиётини таъминловчи бир қатор муаммолари ва уларнинг ечимини ўрганиш.
Тупроқдаги озиқа элементлар миқдори ва нисбатини оптималлаштириш муаммоси.
Тупроқда азот, фосфор, калий, кальций, олтингугурт, темир ва микроэлементлар бирикмалари ва уларни аҳамиятини ўрганиш.
Семинар машғулотларини ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Семинар машғулотлари касбий тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади ва талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича назария ва амалиётда олган билимларини мустаҳкамлашни, янада чуқурлаштириш ва умумлаштиришни талаб қилади. Семинар машғулотининг самараси унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиш ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган холда олиб борилиши ҳисобланади. Семинар машғулотлари учун белгиланган мавзуларни талабалар мустақил равишда кўрсатилган адабиётлар ёрдамида ўзлаштириб, жорий назорат шаклида ёки дарслардан ташқари вақтда реферат, ёки мулоқот тарзида топширадилар. Семинар машғулоти учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Тупроқда озиқа элементлар манбалари.
Озиқа элементларни кўпайтириш йўллари. Тупроқда озиқа элементлар бирикмаларини ҳар хил жараёнларга учраши ва уларни тупроқда сақлаб қолиш.
Ўсимликлар озиқланишини бошқариш.
Ўсимликлар озиқланишида "Нав агрокимёси".
Ўсимликларни органлари, тўқимаси, ҳужайралари ва молекулалари, уларнинг озиқланишдаги ўрни.
Республикани минерал ўғитлар билан таъминланганлиги. Ноананавий ўғитсимон массалар.
Қўлланилаётган ўғитлар самарадорлигини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси ер фонди ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш.