Қиздиргичлар ва совутгичлар газ тайёрлашда ишлатилади. Улар газдаги конденсатни ажратиб олиш ва газни меъёрий ҳолатга келтириш учун хизмат қилади.
“Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш участкасида газни комплекс тайёрлашда қуйидаги қурилмалар ишлатилади:
ажратгичлар (сепараторлар);
иссиқлик алмаштиргич (теплообменник);
штутсер;
оловли регенератор;
“Шарқий Бердах” ГКТУдаги асосий технологик жиҳозларнинг таснифи (спецификацияси)
Газни комплекс тайёрлаш жараёни
Газконденсат аралашмаси қудуқлардан чиқиб газ йиғиш пунктларига келади ва у ердан умумий йиғувчи қувурлар орқали газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг (ГКТҚ) биринчи элемент газ кириш пункти (ГКП, русча БВН)га етиб келади. “Шарқий Бердах” ГКТУ да учта ҳар хил қувватга эга бўлган газ тайёрлаш шахобчаси (нитка) бор. Шунинг учун ГКП га этиб келган газ аралашмаси ана шу учта газ тайёрлаш шохобчасига бир маромда тарқатиб берилади.
Газ тайёрлаш шахобчаси билан яқиндан танишиб чиқамиз (3-расм).
Газ тайёрлаш шахобчасида газ уч босқичда конденсат ва сувдан тозаланади, сўнгра газ таркибига конденсатни ажратиб олишни тезлаштириш ва самарадорли қилиш учун киритилган диетиленгликолдан (ДЕГ) тозаланади, қуритилади. Ажратиб олинган конденсат ҳам ДЕГ дан ва конденсат билан ажралиб чиққан сувдан тозаланади, сўнгра тайёр маҳсулот омборга жўнатилади.
Қудуқдан чиққан маҳсулот қувур орқали ГКП (БВН) га келади. ГКП дан газ ажратгич C-101/1 га 4.2 МПа босимда 45°C ҳароратда ўтади. У ердан иссиқлик алмаштиргич Т-101/1 га келиб тушади. Т-101/1 да газ қарама-қарши йўналишда келаётган пастҳароратли газ билан совитилади. Газ Т-101/1 дан 27°C да чиқиб, иккинчи газ ажратгич C-102/1га ўтади. C-102/1 да конденсат ва сувдан тозаланган газ иккинчи иссиқлик алмаштиргич Т-102/1 га йўналтирилади. Худди Т-101/1 даги каби ҳарорати пасайтирилган газ Т-102/1 дан 14°C да чиқади, у ерда газ таркибига ДЕГ қўшилади. ДЕГ газни штутсердан ўтаётганда таркибида суюқлик томчиларини музлаб гидрат ҳосил қилишидан сақлайди. Штутсер орқали учинчи газ ажратгич C-103/1 га ўтади. Штутсерда газ ҳарорати минус 2°C гача камайтирилади. C-103/1 газ ажратгичда охириги тозалаш босқичидан ўтган газ C-103/1 газ ажратгичга келаётган газни совитиш учун иссиқлик алмаштиргич Т-102/1 га йўналтирилади. Газ трассага 2.5 МПа босим ва 21°C ҳароратда жўнатилади.
Газнинг ГКТУ даги ҳаракати 3-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |