Кириш Мавзунинг долзарблиги



Download 28,96 Kb.
bet1/5
Sana13.06.2022
Hajmi28,96 Kb.
#663425
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Хасановага кириш


Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистонда оилани ривожлантиришга глобал даражада, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси1 доирасида эътибор қаратилиб, оилани ривожлантириш масалалари бўйича давлат, фуқоролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ҳамкорлигини йўлга қўйиш, оила ажралишлари билан боғлиқ салбий тенденциялар ва муаммолар сабабларини бартараф этиш, замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш , оила фаровонлиги даражасини ошириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Мазкур чора-тадбирлар она шахсининг фарзандлар камолотига таъсири, уларнинг турли оила турлари ва шаклларидан қатъий назар барқарор тарбия муҳитини таъминлашга хизмат қилувчи психологик омилларни аниқлаш ва уларни турмушида татбиқ қилиш вазифасини юкламоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, оила, оилавий муносабатлар, оилада ижтимоий психологик муҳит, эр-хотин муносабатлари муаммоларини ўрганиш ҳар доим инсоният жамияти тарққиёти давомида кенг илмий жамоатчилик диққат эътиборида бўлиб келган.
Оила, оилавий муносабатлар, оилада ижтимоий психологик муҳит, эр-хотин муносабатлари, шахслараро муносабатлар муаммоларини ўрганиш ҳар доим инсоният жамияти тарққиёти давомида кенг илмий жамоатчилик диққат эътиборида бўлиб келган. Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек “Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.”.2 Бу фикр орқали юртбошимиз оиладаги муносабатлар ижтимоий тараққиётдаги муҳим ҳодиса эканлигини таъкидлайди. Оила аъзолари ўртасидаги яқинлик, боғлиқлик, ишонч, хурмат, самимийлик,бир-бири олдидаги бурч ва маъсулиятни ҳис қилиш, талабчанлик, мулойимлилик ёшларнинг ички дунёсини шакллантиришга таъсир этадиган рухий омиллардандир. Бундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, биз ўрганаётган мавзу бу долзарб ва жамият тараққиётига таъсир этувчи зарурий ҳодисадир.
Зеро, оила фаровонлиги - миллий фаровонлик асосидир. Шу боисдан кишилик жамиятида оиланинг пайдо бўлиши тарихини, ижтимоий моҳиятини, аҳлоқий - тарбиявий ролини ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ғоят муҳимдир. Бу кўп қиррали муаммо бўлиб жамият тараққиётини белгилайди, маъна баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда жиддий аҳамиятга эга. Ҳақиқатдан, инсон саломатлиги ва маънавий камолотининг биринчи пойдевори оилада қўйилар экан, бу борада ўзбек халқининг оилада фарзанд тарбияси диққатга сазовордир. Бу тажрибада миллий тарбия анъаналари, инсон маънавиятини шакллантириш билан боғлиқ бўлган умуминсоний қадриятлар ҳам ўз ифодасини топган.
Оила – жамиятнинг ажралмас бўлаги, қисмидир. Ҳар қандай истиқбол оиланинг манфаатларидан айро тасаввур қилинмайди. Зеро, ҳар бир инсон учун оила бу умрнинг бошланиши, барча нарсаларинг муқаддимасидир. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини энг аввало оиласи билан боғлайди, яъни, ўз уйи, оиласида бахтли бўлган инсонгина ўзини тўлақонли бахтиёр ҳис этади. Шу боис ҳам инсон манфаатлари олий қадрият сифатида эътироф этилган мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсат ҳар томонлама ушбу муқаддас гўшани мустаҳкамлашга қаратилгандир.
Оила - ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.
Оила ва оилавий муносабатлар, айниқса оилада қайнона – келин, эр – хотин, ота - оналар ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар инсоният жамияти юзага келган илк даврлардан буён, шунингдек. бугунги кунда ҳам энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам оила ва оилавий муаммолар ҳар доим давлатнинг диққат эътиборида ва химоясида бўлган. Давлатимиз томонидан ўтган ҳар бир йилни (1999 й, 2000 й, 2001й, 2002й, 2012 й, 2014 й, ) ўзига хос тарзда оила билан боғлаб номланиши оилани нақадар муқаддас эканлигидан далолат беради. Ҳар бир йилнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратсак, аввало мамлакатимизда оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича янгидан қабул қилинадиган қоида ва нормаларда бугунги ва эртанги кунимизнинг талаблари акс этиши, амалдаги қонун хужжатларига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, бу масалага жамиятимизнинг эътиборини янада кучайтириш кўзда тутилаётганлиги ҳамда жамиятнинг асосий бўғини бўлмиш оилани ижтимоий муҳофаза қилишни англатади.
Шунинг учун ҳам ҳар йилни оилага, унинг фаровонлигини таъминловчи масалага қаратгани бежиз эмас. Айнан оиладаги фаровонлик, ота - она ва фарзандлар ўртасидаги меҳр - мурувватга қаратилганлигини билдиради. Оиланинг мустаҳкамлиги бу жамиятни мустаҳкамлигини ташкил этади. Бизга маълумки, оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан мамлакат барқарордир.
Жамиятдаги ижтимоий муносабатлар айнан оиладаги муносабатлардан бошланади, чунки оила тизимидаги ҳар қандай муносабатлар ўзининг жамиятдаги муносабатларга бевосита ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун оиладаги таълим - тарбия масаласи, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар кўпгина фанларнинг ўрганиш объекти бўлган ва бўлиб келмоқда. Бизнинг олиб бораётган тадқиқот ишимизда айнан жамият учун долзарб хисобланган оилавий муносабатлар ва ёш оилада низоларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи психологик омилларни ўрганиш асосий мақсадимизни ташкил этади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Оилавий муносабатлар, улардаги психологик ва этнопсихологик илиқ муҳит муаммосига тааллуқли адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таълим-таобия жараёни бир неча асрлар давомида буюк алломаларнинг диққат марказида турган. Чунончи, Шарқ мутафаккирларидан Муҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий. Абдулла Авлоний ва бошқалар оила, одоб – ахлоқ масалалари ва оилада болаларни тарбиялаш муаммосига ўзларининг диққат - эътиборини қаратганлар ва ўзларидан кейинги, яъни бугунги кун авлодларига бебаҳо фикрларни мерос қилиб қолдирганлар.
Республикамизнинг психолог олимларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, В.М.Каримова. Н.А.Соғинов, М. С. Салаева, Н.Лутфуллаева ва бошқа психологларнинг оила ва оилавий муносабатлар, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, оилада бола тарбияси бўйича олиб борилган ишлари эътиборга лойиқ.

Download 28,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish