Тадқиқотнинг объекти: ........ тумани “...... ” махалласида истиқомат қилувчи 21 та ёш оила. Жами ..... та
Тадқиқотнинг предмети: Ёш оилада низоларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи психологик омиллар .
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти:Олиб борган изланиш ишларидан келиб чиқиб қуйидагиларни кўрсатамиз:
1.Ёш оилада низоларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи психологик омилларни илмий жиҳатдан ўрганилганлигида ифодаланади.
2.Малакавий битирув ишимизнинг назарий ва амалий қисмида олиб борган ишларимиз натижаси асосида оила психологияси, ижтимоий психология, шахслараро муносабат психологияси фанларидан ўтиладиган маърузалар бойитишда фойдаланилади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: Тадқиқот ишимизнинг амалий қисмида олинган натижа ва хулосалар психологик марказларда фаолият юритаётган амалий психологларга, махалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган ................... машғулотларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ёш оилада низоларининг келиб чиқишига таъсир этувчи психологик омилларни ўрганишдан олинган материаллардан талабалар ва тингловчиларга маърузалар ўқишда фойдаланиш имконияти мавжудлиги билан белгиланади;
Амалий психологлар фаолиятида психоконсультация, психокоррекция ишларини амалга оширишда ва социал тренингда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг янгиликлари:Тадқиқотимиз давомида қуйидаги янгиликларни кўрсатишимиз мумкин:
1.Ёш оилада низоларининг келиб чиқишига таъсир этувчи ижтимоий психологик омилларни ўрганилди.
2.Ёш оилада низоларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи психологик омилларни психологик - педагогик адабиётларда ўрганилганлиги даражасини таҳлил қилинди.
3.Оилавий муносабатларда эр-хотин ўртасидаги фикрларнинг номутаносиблигига олиб келувчи омилларни, уларнинг ҳамкорлигини ифодаловчи ҳолатларга аниқлик киритилди.
4.Эр-хотин индивидуал психологик хусусиятлари, оиладаги қадриятлар мувофиқлиги, эр-хотинларнинг ролли установкалари ўрганилди.
5.Эр-хотинни низога бўлган мойиллиги ва уларнинг эмоционал ҳолатларини ўрганилди.
6.Ёш оилада низоларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи психологик омилларни тадқиқ қилиш учун тадқиқот методикаларини танланди.
7.Эмпирик ва назарий тадқиқотлар ҳамда статистик таҳлил натижалари асосоида хулосалар чиқариш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқилди.