Кириш мавзунинг долзарблиги


Шимолий Бақтрия меморчилигининг ўрганилиш тарихи



Download 8,46 Mb.
bet3/7
Sana10.03.2022
Hajmi8,46 Mb.
#487793
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
HAYDAROV Z.DIPLOM ISHI

1.2. Шимолий Бақтрия меморчилигининг ўрганилиш тарихи
Қадимги Бақтриянинг маданияти ва тарихи, ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. XX асрнинг 50-йилларида М.М.Дьяконов томонидан «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритилди33. Шу даврдан бошлаб «Шимолий Бақтрия» тушунчаси шимолдан Ҳисор тоғ тизмалари, ғарбдан Кўҳитанг тизмаси, жанубдан Амударё, шарқдан Помир тизмаларигача бўлган кенг ҳудудларни қамраб олган. Бу атамадан келиб чиқиб, Шимоли-Шарқий ва Шимоли-Ғарбий Бақтрия атамалари ҳам пайдо бўлди. Шимоли-Ғарбий Бақтрия атамасининг келиб чикиши Шимолий Бақтрия ҳудудий чегараларининг анча кенгайишига ва унинг таркибига Туркманистоннинг Келифдан Керкигача бўлган жануби-шарқий ҳудуди ва ҳатто Чоржуйнинг ҳам киритилишига сабаб бўлди34. Б.Я.Ставиский Бақтриянинг шимолий чегаралари масаласининг ечимига археолоия ва эпиграфикага оид янги маълумотларни кенг жалб қилди ҳамда кушонлар даврида жанубга ва шимолга Амударёдан бошлаб Ҳисор тизмаларига қадар бўлган ҳудуд этник ва маданий муносабатларда ягона тарихий-маданий вилоятни ўзида акс эттирганлигини кўрсатиб берди. Америкалик олим Р.Фрайнинг фикрига кўра, Бақтрия - кенг қамровли вилоятнинг маданий маркази бўлиб, уни шимолдан, шарқдан ва жанубдан тоғлар ўраб тўрган, унинг ерларини суғорувчи Амударё уни икки қисмга: жанубий, яъни Афғон Туркистонига ва Шимолий, ўнг қирғоқ, яъни Тожикистонга ажратиб тўрган. Бир қатор олимлар бу фикрга қўшилмайдилар. Улар антик давр манбаларига таяниб юқорида кўрсатилган вилоят Сўғдиёнага қарашли бўлган ва Бақтриянинг шимолий чегараси Амударё-Окс орқали ўтган деб ҳисоблайдилар35.
И.В.Пьянков антик ёзма манбаларда Окс Бақтрия ва Сўғд ўртасидаги чегара сифатида эътироф қилиниши билан бирга унга тубдан қарама-қарши бўлган маълумотлар ҳам борлигини такидлаб ўтади. Бу маълумотлар икки хил тахминга асосланган. Уларнинг бирига кўра, Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий бўлаги ва Амударё оралиғидаги вилоят Бақтриядан фарқ қилган бўлса-да, лекин шу даврнинг ўзида Сўғдиёнадан ҳам аниқ ажралиб турган. Иккинчи таҳминга кўра, бу ҳудуд тўғридан-тўғри «Бақтрия» деб аталган36. Бир қатор тадқиқотчиларнинг фикрича, Бақтрия ва Сўғдиёна ўртасидаги чегара Амударё ва Сурхондарё бўйлаб ўтган. Бу чегара Вахш ва Амударё орқали ўтган деган фикрлар ҳам мавжуд. Бақтриянинг шимолий чегаралари тўғрисидаги мунозараларга И.В.Пьянков маълум маънода аниқлик киритади. У антик даври ёзма манбаларни синчиклаб таҳлил қилиш асосида бир қатор -тадқиқотчиларнинг, Бақтрия ҳақидаги, уни Окснинг фақат чап қирғоғида жойлашган бир вилоят, деган қарашлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини такидлаб ўтади. Унинг фикрига кўра, «Бақтрия» деганда (соф географик атама маъносида) дастлаб Балх воҳаси назарда тутилган. Кейинчалик унинг маъноси кенгаяди: «Бақтрия» ва «бақтрийлар» деганда энг дастлабки даврда Заратуштра подшолиги, «Кирга қарши курашган халқ», Аҳамонийлар давлати, Искандар, Салавкийлар ва ниҳоят скифлар асос солган подшоликнинг шу номдаги қисми ёки сатраплик англашиладиган бўлади. И.В.Пьянковнинг тахминича, Амударё-Оксни Бақтрия ва Сўғднинг чегараси бўлган деган фикрлар Искандарнинг Келифда (Туркманистоннинг жанубий-шарқи) кечувдан ўтган еридаги ҳолатини умумлаштириш натижасида келиб чиққан, лекин дарёнинг юқори қисмида, яъни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларидаги ҳолат бошқача бўлган. Шунингдек, Бақтриянинг бу чегараси асосан Искандар тарихчиларининг маълумотлари асосида тикланган. Искандардан аввалги ва унинг юришларидан кейинги даврга оид Бақтриянинг шимолий чегаралари ҳақида гувоҳлик берувч ёзма манбалар эса мавжуд эмас. Шундай қилиб, ёзма манбаларнинг маълумотларига асосланадиган бўлсак, мил.авв. IV аср учинчи чорагининг охирига келиб, Аму-дарёнинг ўнг қирғоғидаги ерлар - Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Жанубий Тожикистон ерлари Бақтриянинг таркибига кирган деб хулоса чиқариш мумкин. Искандарнинг Наутакадан Бақтрияга қараб ўтган ҳарбий ҳаракат йўлини И.В.Пьянков ўрта аср араб сайёҳларининг Кешдан Балхг қадар бўлган масофа ҳақидаги маълумотлари билан таққослайди. Унинг тахминича, Кешдан (Шаҳрисабз) Бойсун тоғидаги Темирдарвоза (Дари Оҳанин) га қадар Ғузор вилояти орқали ўтадиган йўлнинг узоқлиги тўрт кунлик масофага тенг бўлган. Темир дарвозадан Балхга қадар бўлган масофа эса беш кунлик йўлга тенг бўлган. И.В.Томашек ва В.В.Григорьевларнинг фикрига қўшилиб, И.В.Пьянков Сизимитр - Хориен қальаси Темирдарвоза атрофида жойлашганлигини ва у Бақтрия ҳамда Сўғд ўртасидаги катта йўл устида чегара нуқтаси вазифасини бажарганлигини ёза37. Вилоятлар ва қальаларнинг жойлашган ўрни тўғрисидаги И.В.Пьянковнинг фикрлари, бизнингча, анча ишонарлидир. Шимолдан Қашқадарё, жанубдан Сурхондарё иккита деҳқончилик воҳаларининг ўртасида жойлашган, кенг, тоғли мамлакатнинг тарихий-географик тавсифи масаласи ниҳоятда муҳимдир. Кенглик ва меридиан йуналшида бу мамлакатни географларнинг умумий тушунчасида «Ғарбий Ҳисор» деб аталувчи Чакчак, Бойсун, Кўҳитанг, Саримас, Сувсизтоғ ва бошқа tof тизмалари ҳалкаси ажратиб туради. Унинг тахминан марказида Саримас ва Сувсизтоғ тизмалари жойлашган. Бу тизмаларни Шерободдарёга бориб тақалувчи Шўробсой водийси ажратиб туради. Шу жойда Дарбанд қишлоғи жойлашган. Ундан Шўробсой водийси бўйлаб 9 км ғарбда эса Бузғала (Темирдарвоза) тоғ дараси мавжуд. Қадимги Бақтрия тарихини ўрганишда археологик маълумотларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Бақтрия ҳудудида дастлабки археологик қазишма ишлари А.Фуше томонидан олиб борилган. Кейинчалик эса турли йилларда М.Е.Массон, Г.А.Пугаченкова, Л.И.Албаум, Б.А.Литвинский, Э.В.Ртвеладзе, А.А.Асқаров, А.С.Сагдуллаев, Ш.Пидаев, Б.Турғунов, Б. Стависский, И.Т.Кругликова, В.И.Сарианиди, Т.Ширинов, У.Раҳмонов, Ш.Шайдуллаев ва бошқалар томонидан археологик татқиқод ишлаи олиб борилиб, тарихимизнинг қадимги даврини ўрганишда муҳим маълумотлар қўлга киритилди. Шимолий Бақтриянинг археологик ёдгорликларини ўрганиш 1894 йилда Термиз шаҳри атрофларида ҳарбий қалъа қурилиши муносабати билан бошланади. Ушбу тадқикотлар айрим кўҳна шаҳар ва манзилгоҳларни қисқача таърифлаш, меъморчилик ва эпиграфик ёдгорликларни тадқиқ этиш ҳамда атроф очиқ холдаги ва турли тарихий даврларга оид топилмаларни тўплащдан иборат бўлган. Термизга келган ҳарбий муҳандис Б.Н.Касталь­ский Термиз ва унинг атрофларидан юнон-бақтрия ва кушон даврига оид тангаларни тўплайди. Шунингдек, у Сурхон ва Шеробод воҳаларида қадимги ва ўрта асрларга оид суғориш тартиби бўйича қизиқарли кузатув ишлари олиб боради38. Ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб Сурхондарё воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар даври ёдгорликларини тадқиқ этишга жиддий киришилди. 1925 йилда қадимги ёдгорликлар ва санъатни сақлаш бўйича Ўрта Осиё қўмитаси (Средазкомстарис) И.И.Умняков бошчилигидаги биринчи илмий экспедицияни Кўҳна Термизни ўрганишга сафарбар этди39. 1926-28 йилларда Шарқ маданияти музейи экспеди­цияси ҳодимлари проф. Б.П.Денике бошчилигида Кўҳна Термиз ва унинг атрофларида археологик қазишма ишлари олиб бордилар40. 1950 йилларда археолог Л.И.Альбаум бошчилигидаги илмий экс­педиция Шимолий Бақтрияда қатор антик давр ёдгорликларида тадқиқот ишлари олиб борди. Уларнинг айримлари қисман, айримлари эса тўлиқ ўрганилиб, моддий маданият тарихи бўйича фанга янги маълумотлар тадбиқ этилди41. 1959 йилдан бошлаб Шимолий Бақтрияда яни Сурхон воҳасининг қадимги тарихини ўрганишга Ҳамза номидаги Ўзбекистон санъатшунослик институтининг экспедицияси ҳам киришди. 1959-63 йилларда ушбу экспедициянинг тадқиқот маркази Холчаён кўҳна шаҳри бўлиб, ёдгорликда кушонлар даврига оид сарой қолдиқлари ва санъат обидалари ўрганилди42. Шунингдек, Далварзинтепа харобаларида ҳам дастлабки тидқиқотлар олиб борилди43. 1963-67 йилларда тадқиқотчилар Айритом, Хотинработ ҳамда Шўртепада тадқиқот ишлари олиб борилди44. 1968 йилда ушбу экспедиция қошида Э.В.Ртвеладзе бошчилигида Сурхондарё вилояти археологик ёдгорликларини аниқлаш ва уларда тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилди. Ушбу гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари туфайли турли даврларга оид 300 дан зиёд ёдгорликлар аниқланди ва уларнинг кўпларида тадқиқот ишлари олиб борилди45. 1961 йилда Б.Я.Ставиский бошчилигада бошланган Кўҳна Термиздаги Қоратепа Будда ибодатхонасида олиб борилган тадқиқот иш­лари узоқ йиллар давом этди46. Ушбу тадқиқотлар натижасида Шимолий Бақтрия антик давр диний анъаналари билан боғлиқ бўлган қимматли маълумотлар олинди, қадимги ёзув намуналари, ҳайкаллар, рангли деворий суратлар шулар жумласидандир. 1968 йилдан бошлаб Л.И.Альбаум Кўҳна Термиздаги яна бир Будда ибодатхонасида 70-йилларнинг ўрталарига қадар тадқиқот ишлари олиб борди47. 1972 йилда Бақтрия археологик комплекс экспедицияси ташкил этилиб, антик давр тадқиқотлари бўйича самарали ишлар олиб борилди. Айниқса кушонлар даври шаҳарларининг ривожланиши масалаларига жиддий эътибор берилди48. Шимолий Бақтрияда ўтган асрнинг 80-йилларида олиб борилган ишлар ҳам диққатга сазовордир. Хусусан, Кўҳна Термиз, Далварзин, Кампиртепа ва бошқа бир қатор ёдгорликларда тадқиқот ишлари давом эттирилди49. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Қатор янги ёдгорликлар очилиб, уларда тадқиқот ишлари давом эттирилди. Ушбу тадқиқот ишларига нафақат маҳаллий олимлар, балки чет эллик тадқиқотчилар ҳам жалб этилиб, улар билан биргаликда кўплаб қўшма экспедициялар (ўзбек-герман, ўзбек-француз, ўзбек-япон) ташкил этилди. Олиб борилган тадқиқотлар натижалари фанга жорий этилмоқда50. Шимолий Бақтриянинг антик давр ёдгорликларини ўрганишда М.Е.Массон, Г.А.Пугаченкова. В.М.Массон, Э.В.Ртвеладзе, Б.Я.Ставиский, Л.И.Альбаум, Б.А.Турғунов, Ш.Р.Пидаев, Т.Аннаев, К.Абдуллаев ва бошқа олмларнинг тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар турли илмий муаммоларни ўрганишга бағишланган. Мустақиллик даврида Шимолий Бақтрияда археологик ёдгорликларни ўрганишда Ўзбекистонлик тадқиқотчилар билан биргалика бир қатор ҳорижий мутахассислар ҳам иштирок этмоқдалар. Бу борада франциялик олимларнинг (П.Лериш, П.Жантель ва бошқ.) қадимги шаҳар маданиятининг шаклланиш ва ривожланиш масалаларини ўрганиш борасида, япониялик мутахассисларнинг (К.Като, К.Танабе ва бошқ.) буддавийлик ёдгорликларида олиб борган тадқиқотларини қайд қилиш мумкин. Ўлкамизни Россия империяси босиб олгандан сўнг ўлкадаги археологик ва меъморий ёдгорликларни ўрганишга қизиқиш ортиб борди. XVI-XVIII асрларда Ўрта Осиё тарихи тўғрисида хусусан, меъморий иншоотларига бағишланган асарлар кам учрайди. Улар ичида 1558 йилда Бухорога ташриф буюрган Антони Женкинсон, XVI аср бошларида хонликда бўлган Ф. Беневени, XVIII аср бошида 9 йил асирликда сақланган Ф. Ефимов ҳамда Н. Хохлов ва бошқалар асарларини алоҳида айтиб ўтиш мумкин. Уларнинг асарлари фақат меъморчилик тарихига бағишланмаган бўлсада, лекин Ўрта Осиёдаги қурилиш санъати ва ўзига хос меъморчилиги масалаларига тўхталиб ўтилган.
Ўрта Осиёдаги меъморчилик тарихини ўрганиш XIX асрнинг II ярмида Россия империясининг Ўрта Осиё хонликларини босиб олгач, янада ривожланиб кетди. XIX аср охири ва XX аср бошларида Россия империяси ҳамда Англиянинг расмий ва ҳарбий доира вакиллари баён этган эсдаликлар, ҳарбий ҳисоботлар ҳамда шу даврда битилган тарихий асарлар қаторига Е. К. Мейендорф51, А. Борнс52, П. И Демезон53, К. Ф. Бутенов54, Н. Хаников55, А. Кун56, М. А.Терентьев57, Н. Маев ва бошқаларнинг асарларини киритишимиз мумкин. Юқорида таъкидлаб ўтилган ва бошқа кўпгина асарлар кўпроқ ҳисобот тарзида ёзилган бўлиб, улар асосан Ўрта Осиёдаги сиёсий тарих масалаларини кенг баён этишга бағишланган бўлсада, шаҳарлар тарихи, хусусан, шаҳарсозлик ва меъморчилик тарихига доир маълумотлар ҳам учрайди. Ушбу давр тадқиқотларининг асосий қисмида Ўрта Осиёдаги сиёсий вазият, ўлкадан олиб чиқиб кетилган ҳунармандчилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик марказларининг таърифи, қўрғонлар, уй-жойлар, бозорлар, кўчалар, масжид-мадрасалар, боғ-роғлар, ўлка аҳолисининг этник таркиби каби маълумотлар учрайди. Юқорида номлари кўрсатилган олимларнинг асарларида ўтмишда бўлиб ўтган тарихий воқеалар, Ўрта Осиё ҳудудида бўлиб ўтган тарихий воқеалар, малакатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий аҳволи, хонликлар ҳудудида яшаган халқларнинг урф-одатлари, шунингдек, қўшни давлатлар билан олиб борилган муносабатлар кенг ёритилган бўлсада, ўлканинг меъморчилик маданияти тарихи алоҳида очиб берилган асарни кўрсатиш қийин. Аммо шундай бўлсада, археолог экспедициялар, тарихий иморатларни ўрганиш ва бошқа ўринларда булар ҳақида маълумотлар келтирилади.
Ўрта Осиё шаҳарларини, жумладан Бухорони ўрганишлар асосида Н. Ханиковнинг изланишлари ҳам диққатга сазовордир. У 1843 йили “Бухоро хонлиги тавсифи” асарини ёзди. Ўрта Осиёнинг руслар томонидан босиб олинишидан олдин ёзилган бу асарда Бухоро хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тарихи ва табиати ёзилган. Шунингдек, асардан Самарқанд шаҳри тарихий ёдгорликлари тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлиш мумкин. Н. Ханиковнинг изланишлари натижасида Ўрта Осиёнинг йирик тарихий шаҳарларидан бўлган Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари маданий обидалари биринчилардан бўлиб рус муаллифлари томонидан илмий тадқиқ этилди.
Ўрта Осиёнинг хонликлар даври тарихи, маданияти ҳақида гап борганда И. Терентьевнинг тадқиқотларини алоҳида қайд этиш мумкин58. Унинг асарида меъморчилик маданияти тарихи алоҳида қайд қилинмаган бўлсада, аммо бу ҳақда қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган. Масалан, рус босқини вақтида тарихий обидаларга етказилган зарарлар, шаҳарларнинг меъморий қиёфаси кабиларни айтиш мумкин.
Н. Петровскийнинг ўрганишлари асосида Қўқон хонлиги тарихи юзасидан маълумотлар йиғилиб матбуотда эълон қилинди59. Унда Қўқоннинг маданияти ва меъморчилиги тарихига ҳам урғу бериб ўтилган.
В. Л. Вяткин илмий ва ижтимоий фаолият билан бир қаторда баъзи нашрларга муҳаррирлик ҳам қилган. 1908 йил Самарқанднинг эски шаҳар қисмида махсус кутубхона очилди. У Шердор мадрасаси биносида жойлашган бўлиб, мудири В. Л. Вяткин эди. У Самарқанд жойлашувини ўрганди ва “Самарқанд вилояти тарихий жўғрофияси материаллари” асарида ўз тадқиқотларининг натижаларини баён этди. Бироқ унга осон бўлмади. Чор ҳукумати тарихий обидалар тақдирига бефарқ қарар эди. “В. Л. Вяткиннинг норозиликлари туфайли ёдгорликларни талаш камайган. Биноларга зарар етказилишининг олди олинган”60.
Хонликлар даври тарихини ўрганишда В. Наливкиннинг изланишларини алоҳида қайд қилиб ўтиш мумкин. Муаллиф айниқса, Қўқон хонлиги тарихи юзасидан қатор тадқиқотлар яратган61.
А. Семёновнинг тадқиқотлари орқали ҳам Ўрта Осиё ҳудудида мавжуд маданий ёдгорликлар тўғрисида маълумотлар олиш мумкин. Хусусан, унинг алоҳида изланишларидан бири ўлка масжидларининг пештоқларидаги ёзувларни тасвирлашга қаратилган62. Муаллиф ўлканинг тарихий меъморий обидаларидан бири масжидлар ва уларнинг пештоқларидаги ёзувларни маҳаллий мутахасис ёрдами билан ўрганиб, уларнинг аҳамияти бўйича бой маълумотлар тўплади. Чунки, пештоқ ёзувларини масжид қурилган даврда алоҳида мутахасислар амалга оширган бўлиб, уларни ўрганишнинг ўзи катта илмий салоҳиятни талаб қилади.
Рус саёҳатчи рассоми С. Дудиннинг фаолияти ҳам ўлкамизнинг XIX аср охири-XX аср бошлари тарихи билан боғлиқ бўлиб, унинг юртимиз меъморчилик тарихини ўрганишда катта хизматлари бор. У 1895 йили археология комиссиясининг топшириғига кўра, Самарқанднинг тарихий ёдгорликларидан 200 та сурат кўчирди. 1908 йили эса у ўлканинг тарихий обидаларининг суратларини олди.
Ўрта Осиёдаги тарихий ёдгорликлар тўғрисида М. Вирскийнинг ишлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Унинг айниқса, Самарқанд шаҳри тарихий ёдгорликларига оид изланишлари натижасида қизиқарли тадқиқотлар дунё юзини кўрди. У Самарқанд масжидларининг пурвиқорлигини таъкидлайди63.
О. Шкапский64 Ўрта Осиёда чор ҳукумати ҳукмронлиги даврида изланишлар олиб борган муаллифлардан саналиб, Туркистон тарихи юзасидан изланиш олиб борган муаллифлардан ҳисобланади. Унинг изланишлари натижаларида ҳам мустамлака кайфияти сезилиб турсада, аммо берилган маълумотлар маълум маънода алоҳида қийматга эгадир. Хонликлар давридаги гўё қийин шароитни тасвирлаш асносидаги унинг қурилиш маданиятини ижобий ҳолатда кўрсатишга мажбур бўлади.


Download 8,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish