Кириш Ишчи кучи – ишлаб чикариш ва хизматлар курсатишнинг асосий омилидир. Асосий кисм



Download 300,5 Kb.
bet1/7
Sana18.03.2022
Hajmi300,5 Kb.
#499706
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иш хаки









Бажарди: О. Узоков.


Кабул килди: . .








Кириш



  1. Ишчи кучи – ишлаб чикариш ва хизматлар курсатишнинг асосий омилидир.

Асосий кисм



  1. Янги иш уринларини очиш – ишчи кучи талабининг асосидир.

III. Мехнат биржалари – мехнат бозорининг асосий инфраструктура бирлигидир.
IV. Иш хакининг иктисодий мазмуни.
V. Иш хакининг шакллари.
VI. Мехнат бозорида ракобат ва иш хаки тулаш.
Хулоса

Моддий ва маънавий неъматларни яратиш, хизматлар курсатиш инсон хаёти, унинг яшаши ва камол топиши учун моддий асосдир. Шунинг учун ишлаб чикаришнинг тухтовсиз такрорланиши ва уни ривожлантириш хар доим энг мухим иктисодий конуният ва объектив заруриятдир.


Мехнат бозори бозор иктисодиётининг доимий йулдоши булиб, унда бу тизимга хос ракобат муносабатлари яккол намоён булади. Мехнат бозори харакатчан, узгарувчан тизим хисобланади. У узида, ишчи кучига ва ишлаб чикариш воситаларига эгалик килувчи субъектларнинг узаро муносабатларга киришишини юзага келтиради. Мехнат бозорида иш уринлари билан ишчи кучларининг, ишчиларга булган талаб ишга ёллашнинг узаро нисбати: таркиби ва хажми шаклланади.
Демак, мехнат бозори деганда ишчи кучининг таклифи, унга булган талаб ва ишчи кучидан фойдаланиш билан боглик булган ижтимоий – иктисодий муносабатлар тушунилади.
Мехнат бозорида ишчи кучининг киймати бахоланиши билан бирга уни ёллаш, иш хакининг микдори, мехнат шароитлари, таълим олиш ва касб махоратини устириш имкониятлари, иш билан бандлик даражаси, унинг тармоклар, касб – малака, демографик ва бошка курсаткичлар буйича таксимланиши, ишсизликнинг кулами ва узгариши каби асосий жараёнларни акс эттиради.
Ишчи кучи деб – инсоннинг мехнат килишга булган аклий ва жисмоний кобилиятларининг йигиндисига айтилади. Ишчи кучи мехнат кобилиятига эга булган кишилар учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг узи хам ёки мехнати хам эмас, балки кобилиятидан иборатдир.
Мехнат бозорининг асосий таркибий кисмларидан бири – бу ишчи кучининг таклифи хисобланади.
Ишчи кучининг таклифи дейилганда, мехнатга кобилиятли ахолининг уз касби, махорати ва бошка хусусиятларига мос равишда ишлашга тайёр эканлиги, яъни иш кидириши тушунилади. Ишчи кучининг таклифи ахолининг демографик ва касб тайёргарлиги хусусиятларига боглик булади.
Мехнат бозорининг ишчи кучи билан тенг микдорда ахамиятли кисми – ишчи кучига талабдир.
Ишчи кучига булган талаб дейилганда, иктисодиёт сохалари ва корхоналар учун зарур булган ишчи кучи микдори тушунилади.

Ишчи кучига булган талаб иктисодиётдаги мавжуд иш уринлари микдори билан улчанади. Шу билан бирга, иктисодиётдаги мавжуд иш уринлари – банд иш уринлари ва буш иш жойларига булинади. Улар орасидаги фарк шундаки, банд иш уринлари ишчи кучи билан таъминланган. Бундан ташкари лойихавий иш жойлари хам мавжуд булиб, уларни ишга тушуриш якин ва узок келажакка мухрланган режаларга (дастурларга) киритилади. Мазкур иш жойлари микдори ишчи кучига булган кушимча талабнинг таркибий кисмларидан бири хисобланади.


Ишчи кучи бозорининг шаклланишини бахолашда ахоли сонининг усиб боришини аниклаш жуда мухим хисобланади. Чунки ишчи кучи бозорини шакллантирувчи ишчи кучи ресурслари ахолининг асосий таркибий кисми хисобланади. Ахоли сонининг усиб бориши ахолининг табиий ва механик харакати асосида юзага келувчи умумий усишдан иборат булади.
Ахоли сонининг купайиб бориши уз навбатида мехнат ресурсларининг сонини хам усиб боришига олиб келади. Мехнат ресурсларига эса мехнат ёшидаги мехнатга ярокли ахоли, хамда мехнат ёшидан ташкарида булган, лекин ишлаётган ахоли киради. Мехнат ёшидаги мехнатга ярокли ахоли дейилганда, хар бир мамлакатнинг конуни билан белгиланган ахолининг бир кисми тушунилади. Масалан, мехнат ёшидаги мехнатга ярокли ахолига 16 ёшдан 60 ёшгача булган эркаклар, 16 ёшдан 55 ёшгача булган аёллар киритилади.
Мехнат ёшидан ташкарида булиб ишловчиларга – нафакахурлар ва 16 ёшгача булган усмирлар киритилиши мумкин. Лекин, мехнатга ярокли ахолининг хаммаси хам мехнат ресурсларига киритилавермайди. Унинг таркибидан 1 ва 2 гурух ногиронларини ва махсус муассасаларда хисобда турганлар (рухий касаллар, камок жазосини утаётганлар) чикариб, айириб ташлаш зарур булади.
Бозор иктисодиёти шароитида мехнат килишнинг ихтиёрийлиги конун билан белгилаб куйилганлиги учун ишчи кучи бозорининг шаклланишини урганишда мехнат ресурсларининг хаммаси хам иш билан банд булмаслигини хисобга олиш керак булади. Шунинг учун хам иш билан банд булган ахолини ажратиш зарур. Иш билан банд булган ахоли дейилганда, уз ишига ва мехнат даромадига эга булган ахоли тушунилади.
Ишчи кучи бозорида амалга ошадиган муносабатлар доирасида асосан ишчи кучини сотувчи ва сотиб олувчилар иштирок этиб, бу жараёнга бир томондан, ишлаш истаги бор булганлар, иккинчи томондан товар ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш учун ходимларни ёлловчилар киради.
Бинобарин, ишчи кучи бозори факатгина буш иш жойларини яратишга ва ишсизларга иш топиб беришга хизмат килмасдан, балки кенг мазмундаги амалий муаммо булган ёлланма мехнат сохасини урганишни хам уз ичига олади.
Бозорнинг барча турларидагидек, ишчи кучи бозорида хам талаб ва таклифнинг узаро алокадорлиги натижаси уларок сотилаётган товарнинг микдори (ишчи кучининг таклифи) ва унинг бахоси (иш хаки) мухим урин эгаллайди.
Худудий хусусиятига кура мехнат бозори 3 гурухга булинади:
I. Жахон мехнат бозори;
II. Халкаро мехнат бозори;
III. Худудий (давлатлар) мехнат бозори;
Жахон мехнат бозори дейилганда, умумжахон хужалигида амалга ошадиган ва ишчи кучи олди – сотдиси билан боглик булган барча ижтимоий – иктисодий муносабатлар мажмуаси тушунилади. У нихоятда мураккаб жараён булиб, халкаро ва миллий мехнат бозорлари унинг таркибий кисми хисобланади.
Мехнат бозорининг нисбатан чукур урганилган кисмларидан бири – бу халкаро мехнат бозори хисобланади. У жахон мехнат бозоридан фарк килиб, умумжахон микиёсида эмас, балки муайян худудларда, бир неча мамлакатлар уртасида амалга ошиши мумкин.
Худудий мехнат бозори дейилганда, китъалар, жахоннинг муайян худудлари, давлатлар орасидаги миграция воситасида ишчи кучини ёллаш ва ёлланишга алокадор ижтимоий – иктисодий муносабатлар тушунилади. Худудий жихатдан энг кичик мехнат бозори миллий мехнат бозори булиб, маълум маънода уни маъмурий (давлат, мамлакат) мехнат бозори деб юритиш максадга мувофикдир.
Мехнат бозори бир томондан ишчи кучининг таклифи билан ифодаланса, иккинчи томондан ишчи кучига булган талаб хам унинг асосий таркибий кисмларидан бири хисобланади.
Ахолининг иш билан бандлик даражасини оширишнинг энг самарали йулларидан бири янги иш уринларини очишдир.
Бу албатта, анчагина маблагларни талаб килади. Лекин шу билан биргаликда ишсизларни иш билан таъминлашнинг энг ишончли воситаси хам хисобланади. Шунинг учун бундай воситага давлат уз бандлик сиёсатини утказишда катта ахамият беради.
Мехнат бозорида ишчи кучининг таклифи билан унга булган талабни мувозанатга келтириш жуда катта ахамиятга эгадир. Ишчи кучига булган талабга нисбатан ишчи кучи таклифининг ошиб кетиши ишсизлик даражасининг кучайиб кетишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун эса мамлакатдаги ишчи кучига булган талабни чукур урганиш, тахлил килиш ва уни турли йуллар билан ошириш зарур булади. Ишчи кучига булган талабни купайтиришдан бошка омиллар билан бир каторда янги иш уринларини ташкил этиш жуда мухим ахамиятга эгадир. Шунинг учун хам давлат томонидан янги иш уринларини ташкил этишга катта эътибор каратилади. Янги иш уринлари очган корхоналарга турли имтиёзлар берилади.
Ишчи кучидан фойдаланиш ва ахоли бандлиги буйича давлат сиёсатини амалга ошириш максадида ахолини иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармаси маблаглари вактинча молиявий кийинчиликларини бошдан кечираётган корхоналарга, турли мулкчилик куринишдаги янги корхоналар яратишга кредитлар бериш йули билан сарфланади.
Бундай маблаглар тулов, таъминланганлик ва кайтариб бериш шарти билан киска муддатга (узоги билан 1 йилга) ва Низом жамгармаси бадали сифатида такдим этилади.
Ахолини иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармасидан бериладиган кредитларнинг хисоб ставкаси (фоизи) Узбекистон Республикаси Мехнат Вазирлиги томонидан пул – кредит муносабатларини тартибга солувчи конуний хужжатлар асосида белгиланади.
Кушимча иш жойлари яратиш учун ахолини иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармасидан маблаглар ажратиш Узбекистон Республикаси Мехнат Вазирлиги билан келишилган ва Кораколпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар Тошкент шахри хокимлари тасдиклаган «Бандлик» дастурига кура амалга оширилади.
Иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармасидан куйидаги тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади:

Ахолининг ракобатга бардош бера олмайдиган табакалари (умумтаълим мактабларини битирувчилар, куп болали ва ёлгиз аёллар, нафака арафасидагилар, харбий хизматдан кайтганлар, озодликдан махрум килиш жойларидан кайтганлар) ва ишсизлар учун, шу тоифадаги шахслар 50 фоиздан купни ташкил киладиган жойларда иш жойларини бунёд килиш максадида молиявий маблаглар ажратиш;


Хокимиятларнинг махсус комиссиялари хулосасига кура корхоналарга ходимларнинг ёппасига ишдан бушатилишининг олдини олиш максадида ва мавжуд иш жойларини саклаб колиш учун молиявий ёрдам бериш;
Камида 80 фоизгача курилиш ишларини бажарилган, том маънода тугалланмаган ва шу даражага келганда курилиш тухтатилган объектларда шунингдек, фойдаланилмаётган ва бушатилган ишлаб чикариш майдонларида иш жойларини бунёд этишда катнашиш;
Корхоналар, жамоа ва давлат хужаликлари, дехкон ва фермер хужаликлари билан биргаликда кишлок хужалик махсулотларини ва халк истеъмол молларини ишлаб чикариш буйича янги иш жойларини яратиш;
Истисно холларда, алохида тогли, дашт ва саноати ривожланмаган худудларда ахолини иш билан таъминлаш учун мехнат биржалари кошида ишга тушуриш муддати 6 ойдан ошмаган кичик корхоналар очиш мумкин.
Устувор ривожланиш худудлари ахолисини кабул килинга дастурларга мос равишда бандлигини таъминлаш учун тадбирлар мажмуасини ишлаб чикиш.
Ишсизлик нафакасини белгилашда бокимандалар хам хисобга олинади. Агар ишсизнинг бокимандалари булса, нафаканинг умумий хажми 10 фоиздан оширилади.
Агар иш жойларини кискартирилгани туфайли ишдан бушатилган фукаро иш ахтарувчи сифатида ишдан бушатилган кундан кейин 10 кун ичида мехнат биржасида руйхатдан утган булса, ва уни биринчи 2 ой давомида ишга жойлаштирилмаган булса, мехнат биржаси олдинги иш жойига такдим килиш учун 2 ой давомида ишга жойлаштирилмаганлиги тугрисида маълумотнома беради.
Бу маълумотнома унга олдинги иш жойи буйича учинчи ой учун уртача иш хаки олиш учун асос булиб хизмат килади. Аммо иш жойи кискартирилгани учун ишдан бушатилган ходим ишдан бушаган кундан бошлаб узрли сабабларсиз 10 кун ичида мехнат биржасига келмаган булса, у холда маълумотнома берилмайди ва у учинчи ой учун уртача иш хаки олиш хукукини йукотади.
Иктисодиётдаги мавжуд ишчи кучиларидан окилона, самарали фойдаланиш хар кандай мамлакат учун энг асосий микроиктисодий вазифалардан хисобланади. Тула иш билан бандликка, ишсизликни камайтириш ана шу вазифаларнинг бир кисми хисобланади. Мамлакатда мехнат бозорини урганиш, тахлил килиш ва бошкариб туришда давлатнинг мехнат органлари катта урин тутадилар.
Жахон тажрибасидан куриниб турганидек, бозорга утиш шароитида мехнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммоси, ишсизликнинг усиши кучаяди. Ишсизлик муаммоси макроиктисодий тартибга солиш чоралари тизимида хамда иктисодий тараккий этган бозор структураси шаклланган мамлакатларнинг бутун иктисодий сиёсатида энг асосий муаммолардан биридир. Иктисодий ишлаб чикариш суст кечаётган, иктисодий тизимларни узгартиришнинг дастлабки боскичларига хос кенг ва оммавий хусусийлаштириш амалга оширилаётган шароитда, малакасиз кишиларгина эмас, балки оммавий ва ноёб ихтисосга эга ходимларга хам талаб вактинча чекланиши туфайли улар ишсизлар тоифасига утиб колиши хавф тахдид солган бир пайтда бу муаммонинг ахамияти айникса ортади.
Бундай шароитда мукаммал мехнат бозорини шакллантириш, ишга жойлашишга мухтож булган шахсларни ва мавжуд буш иш жойларини тула хисобга олиш гоят мухим ахамият касб этади.
Ахолини иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш ва фукароларга тегишли кафолатлар таъминлаб бериш учун ахолини иш билан таъминлаш давлат хизмати ташкил этилади. Ахолини иш билан таъминлаш давлат хизматини ташкил этиш ва унинг иш тартиби республика конунларига мувофик Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Иш билан таъминлаш давлат хизматларига пул ажратиш ахолини иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилади.
Ахолини иш билан таъминлаш давлат хизматларига мехнат биржалари, Тошкент шахар, хамда вилоятлар мехнат ахолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий химоя килиш бошкармалари ва Мехнат Вазирлигининг айнан иш билан таъминлаш масалалари билан шугулланадиган бошкармалар киради. Бу хизматларни ташкил этиш ва уларнинг иш тартиби Республика конунларига мувофик Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Ахолини иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармаси хисобидан факат мехнат биржалари уз фаолиятларини амалга оширадилар.
Узбекистон Республикаси Мехнат Кодекси ва «Ахолини иш билан таъминлаш тугрисида»ги конун асосида ишдан бушатиш тартиблари янги иш жойларини яратиш, жамоат ишларини ташкил килиш, ахолининг ижтимоий мухофазага мухтож гурухлари учун махсус иш жойлари ташкил килиш, ахолининг иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармасига пул утказиш ва бошка тегишли масалалар буйича иш билан таъминлаш давлат хизматлари бепул керакли маслахатларни беради.
Иш билан таъминлаш давлат хизмати вазифаларига куйидагилар киради:
- Мехнат бозоридаги холатни тахлил ва тахмин килиш ва тегишли ахборот таркалишини таъминлаш;
- Буш иш жойларини (вакант лавозимларни) ва ишга жойлаштириш масаласида мурожаат килган фукароларнинг хисобини юритиш;
- Иш билан таъминлаш хизматига мурожаат килган фукароларга ва иш берувчиларга иш топиш хамда ишчи кучи билан таъминлаш имкониятлари тугрисида касбларга, ходимларга нисбатан куйилаётган талаблар хамда иш билан таъминлашга доир бошка масалалар тугрисида маслахатлар бериш;
- Фукароларга маъкул ишни танлашда, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошка иш берувчиларга эса зарур ходимларни танлашда ёрдам курсатиш;
- Ишламаётган фукароларни касбга ургатиш, кайта укитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш тугрисида укув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш;
- Бушатилаётган ходимларга ва иш билан таъминланмаган ахолини ишга жойлаштириш хамда касб танлаш юзасидан хизматлар курсатиш;
- Ишсизларни руйхатга олишни таъминлаш ва уларга ёрдам курсатиш, шу жумладан нафакалар белгиланишига ва бу нафакаларни олиш учун чек берилишига кумаклашиш;
- Республика, вилоят, шахар ва туман иш билан таъминлаш дастурлари ахолини ижтимоий мухофаза килиш тадбирларини кузда тутган холда ишлаб чикилишини ташкил этиш;
Иш билан таъминлаш давлат хизмати хукукларига куйидагилар киради:
- корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан мулкчилик хамда хужалик юритиш шаклларидан катъий назар мулжалланаётган структуравий узгаришлар ва амалга оширилиши натижасида мехнаткашлар ишдан бушатилиши мумкин булган бошка
тадбирлар тугрисида, шунингдек буш иш жойлари бор – йуклиги, шу жумладан,

улардаги мехнатнинг характери ва шароити хакида ахборотлар олиш;


- иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат килган фукароларни малакаси ва касб тайёргарлиги даражасига мувофик ишга жойлаштириш учун тегишли буш ишчи уринлари булган такдирда хамма турдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юбориш;
- Барча турдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ижтимоий мухофазага мухтож кишиларни ишга кабул килишга мулжалларган иш жойларининг энг кам микдорини белгилаб куйиш тугрисида таклифлар ишлаб чикиш ва уларни халк депутатлари махаллий кенгашларининг мухокамасига такдим этиш, шунингдек, мазкур фукароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юбориш;
- Мулкчилик ва хужалик юритиш шаклларидан катъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишончномасига мувофик фукароларни ишга жойлаштириш тугрисида шартномалар тузиш, зарур холларда уларни касб тайёргарлигидан утказиш, янги истикомат ва иш жойига кучиб бориш чогида тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар хисобидан ёрдам пули бериш;
- иш билан таъминланмаган фукароларни уларнинг хохиш – истагига караб хак туланадиган жамоат ишларига белгиланган тартибда жунатиш;
- Иш билан таъминлашга кумаклашиш жамгармасининг маблагларини тасарруф этиш;
- белгиланган тартибда фукароларга ишсизлик нафакалари тайинлаш, конунда кузда тутилган холларда ана шундай нафакалар тулашни тухтатиб куйиш ёки бекор килиш;
- Фаолияти ахолини иш билан таъминлашга боглик воситачи ташкилотларни руйхатга олиш, ва уларни фаолияти учун лицензиялар бериш хукукларига хам эгадирлар.
Мехнат биржалари иш хаки сохасида мехнат муносабатларини тартибга солиш буйича куйидаги ишларни амалга оширадилар:
- корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда энг куйи иш хаки даражасининг микдорини белгилаш, хак тулаш тизимларининг янги шартларини жорий килиш
буйича Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Хукуматнинг карорлари бажарилишини текшириш;

Бунга асосан, куйидагилар киради:


- Иш хакининг энг куйи даражасининг янги микдорини белгилаш буйича буйрук билан танишиш;
- Уни Узбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган микдор билан солиштириш;
- амалдаги, олдинги даражасига нисбатан усиш суръатларини аниклаш;
- Иш хаки жамгармасининг шу максадларга сарфлаш учун зарур булган микдорининг хисоб – китоби билан танишиш;
- Уни тулаш манбааларини (фойда, кредит, хукумат карорига кура кушилган киймат солигини камайтириш ва бошкалар) аниклаш;
- Иш хакининг кутилаётган даражасини ва унинг утган ойдаги даражасига нисбатан усиш суратини хисоблаш;
- Корхонанинг энг куйи иш хаки даражасини, иш хакининг янги шароитларини жорий килиш хусусиятларини хисобга олиш;
- корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан йигилган маълумотлар вилоят мехнат бошкармасига такдим килинади;
Кандайдир сабабларга кура иш хакининг энг куйи даражасини ошира олмаган (ёки Узбекистон Республикаси Президенти Фармонига кура оширган, бирок уни коплаш учун етарли маблагларга эга булмаган) корхоналар устидан назоратни амалга ошириш;
- Даврий равишда (хар ойда камида бир марта) Республикада урнатилган энг куйи иш хакини таъминлашда кийналган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда курилаётган тадбирларни урганиш;
- Шунга кура иш жойларининг мумкин булган кискартиришлари хажмини, жумладан ишдан бушатилаётган ходимнинг сифат таркибини (касблар буйича сифат таркибини) аниклаш;
- Банкротликнинг асосий сабабларини аниклаш (асосий фондларнинг эскириш, ишлаб чикарилаётган махсулотлар сифатининг пастлиги, хом – ашё ва материалларнинг етишмаслиги, дебиторлик карзининг куплиги ва бошкалар);
- корхонанинг иш хаки буйича карзини аниклаш;
Маълумотлар хар ойнинг 7 – кунида Мехнат бошкармасига олдиндан таркатилган шакллар буйича такдим килинади. Ходимларни даромадлар буйича таксимланиш умумий жадвали хар чоракнинг 15 – кунидан кечикмай алохида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни мисол килиб курсатилган холда вилоят мехнат бошкармасига такдим килинади;
- Ходимлар ижтимоий мухофазаси буйича тадбирлар ва унга сарфланаётган маблаглар хажмини урганиш;
Текшириш натижаларига кура аникланган камчиликларни тузатиш буйича таклифлар ишлаб чикилади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат урнатилади, зарур холларда ушбу масалалар буйича юкори ташкилотларга таклифлар киритилади.
Мехнат меъёрлаштириш, рагбатлантириш ва мехнатга булган иштиёкни аниклаш буйича хам мехнат биржалари томонидан куйидаги ишлар амалга оширилади;
- Мехнат буйича техник асосланган нормаларни, тармок ва тармоклараро нормаларни тадбик этиш буйича корхоналар томонидан кабул этиладиган чора – тадбирларни караб чикиш;
- Мехнатни нормаллаштириш буйича зарур меъёрий хужжатлар билан танишиш, асбоб – ускуна ва курилмалар, машиналар тизими ва кулланилаётган технологияни хисобга олган холда, уларни , яъни нормаларни, яроклилик даражасини аниклаш;
- жорий килинган ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш нормаларининг техник асосланган нормаларга мувофиклигини караб чикиш;
- амалдаги мехнат нормаларини бажарилиши даражасини тахлил килиш;
- Мехнат ва иш хаки булимининг мехнатни нормаллаштиришни такомиллаштириш ва техник асослари нормаларини куллаш буйича ишларни урганиш;
Иш хакини ташкил этишни, таъриф разрядини, иш хакини (турлари буйича ёритилган холда) тариф ва тарифдан ташкари булган кисмларнинг нисбатини аниклаш;
- Белгиланган тариф ставкалари ва маошларни иш хакининг ягона тариф сеткасида кузда тутилган яъни тавсия килинган даражалари билан таккослаш;
Амалдаги мукофотлаш тизими ва мехнат иштиёкини кучайтириш буйича кулланиладиган чораларнинг самарадорлигини тахлил этиш ва бахолаш;
- амалдаги рагбатлантириш тизими, унинг турлари ва муддатлари билан танишиш;
- Мехнатга булган иштиёкини кучайтиришга йуналтирилган чора-тадбирларни урганиш ва ургатиш;
- мукофотлаш тизимини куриб чикиш ва бахолаш;
Утказилган урганишлар натижасига кура мехнат иштиёкини кучайтириш, кулланилаётган мехнат норма ва нормативлари самарадорлигини оширишда амалий ёрдам курсатилади, рагбатлантириш чораларини куриш буйича таклифлар тайёрланади.
Туман, шахар корхоналари мехнат шароитларини яхшилаш буйича тадбирларнинг бажарилиши назорат килинади. Тадбирлар жамоа шартномасига илова килинган ёки мехнат шароитлари буйича иш жойларини аттестация килиш натижаларига кура ишлаб чикарилган булиши керак.
Иш жойларини аттестация килиш натижаларига кура хар бир эксперт туман, шахар буйича ва улардаги хар бир корхона буйича мехнат шароитига кура имтиёз ва компенсациялардан фойдаланадиган ходимлар сони нокулай зарарли шароитлар тугрисидаги маълумотлар тупламини тузиш керак.
Туман шахар корхоналарининг мехнат шароитларининг яхшилаш буйича тажрибаси умумлаштирилади ва оммалаштирилади. Текширилган корхоналарда нокулай мехнат шароитларидаги иш учун белгиланган имтиёзлар ва компенсациялар руйхатини куллаш буйича маълумотлар тайёрланади ва мехнат шароитлари Давлат экспертизаси вилоят муассасасига такдим килинади.
Яратилган ички миллий махсулотнинг унинг ишлаб чикарувчилари уртасида мехнатнинг микдори, сифати ва унумдорлигига караб таксимланадиган кисмининг пулдаги ифодаси иш хаки фонди деб юритилади.
Иш хаки хозирги даврда хама мамлакатлар иктисодиётида мухим урин тутади. Шунинг учун хам иктисодчи олимлар иш хакининг мазмунига ката эътибор берадилар. Иш хакининг мазмунини аниклашда турли иктисодчилар турли томондан ёндашиб, унга хар хил таъриф берадилар.
Масалан, «Яшаш учун восита минимуми» (Д.Рикардо ва Т. Мальтусларнинг) концепциясида иш хакини яшаш учун зарур воситаларнинг физиологик минимуми билан бир хил деб хисоблайди. Лекин иш хакини яшаш учун зарур воситаларнинг физиологик минимуми билан бир хил деб караш тугри эмас. Бу минимум уз ичига ишчи кучи шаклланадиган иктисодий, ижтимоий ва маданий шарт – шароитлар тугдирган эхтиёжларни хам олади. Шу билан бирга ишчи кучи бахосининг куйи чегарасини яшаш учун зарур воситалар микдорининг минимуми билан аниклаш, ишга ёлловчилар иш хакини мазкур куйи чегарадан пасайтиришга интилишига олиб келиши мумкин. Иктисодий жихатдан ривожланган мамлакатларнинг хужалик амалиётидаги иш хакининг даражасини кузатиш шуни курсатади-ки, ишчи кучи бозорида реал иш хакининг уртача даражаси яшаш учун зарур жисмоний воситалар минимумига караганда анча юкори даражада урнатилган.
Кийматнинг мехнат назарияси (Англия классик сиёсий иктисод мактаби, марксистик йуналишидаги иктисодчилар) ишчи кучини алохида, узига хос товар деб хисоблайди. Шу сабабли бу назария иш хакига товар булган ишчи кучи кийматининг узгарган шакли, яъни пулдаги ифодаси сифатида карайди ва уни ишчи кучини такрор ишлаб чикариш учун зарур булган тирикчилик воситалари киймати сифатида аниклайди. Мазкур гоя тарафдорлари ишчи кучи кийматига бир катор омиллар аввало, табиий шарт-шароитлар, ахолининг маданий ривожланиши, уларнинг малакаси ва ишчи оиласини саклаш хамда уларнинг табиий такрор ишлаб чикариш шароитлари таъсир килишини курсатади. Шу билан бирга бу гояда хаётий эхтиёжлар хамда уларнинг кондирилиш усуллари мамлакатнинг илмий-техникавий, ижтимоий – иктисодий ва маданий ривожланишида эришилган даражага богликлиги таъкидланади.
Бу фикрлар хозирги даврда хам купгина кузга куринган иктисодчи олимлар томонидан маъкулланиб такрорланмокда. Масалан, А. Ф. Шишкин, Е. Ф. Борисовлар узларининг «Иктисодиёт назарияси» дарсликларида иш хакини ишчи кучи ва товар кийматининг пулдаги ифодаси деб таърифламокдалар.
Бу муаллифлар уз фикрларини асослашда купгина олимлар мехнат жараёни билан ишчи кучининг фаркига бормаганлигини, шу сабабли бозорда мехнат сотилади деб фикр юритишни танкид килиб, бозорда мехнат эмас, балки ишчи кучи товар сифатида сотилишини, бу жараён юзаки каралганда мехнатга ухшаб куринишини исботлашга харакат килганлар.
Лекин иш хакига «ишчи кучи кийматининг пулдаги ифодаси» сифатида караш, аник ишчи кучи бозорида иш хаки даражасига унинг унумдорлиги, мехнат интенсивлиги, талаб ва таклиф каби омилларнинг таъсирини етарли хисобга олмайди.
Хозирги замон иктисодиёт назариясида жуда куп муаллифлар (жумладан, Экономикс дарсларида, 1998 йилда Москвада В.Д. Камаев рахбарлигида чикарилган «Иктисодиёт назарияси» дарслигида, 1997 йилда Тошкентда чоп килинган А.Улмасовнинг «Иктисодиёт асослари» укув кулланмасида ва бошкаларда) иш хаки мехнат бахоси сифатида талкин килинади. Бунда улар асосан бозорда мехнат сотилади, деган бизнингча, нотугри тушунчага асосланишди. Мехнат ишчи кучининг
функция килиши, унинг маълум максадга каратилган фаолият жараёни булиб, унинг на киймати, на бахоси йуклиги, бу жараённи бозорга олиб чикиб сотиб булмаслиги фанда хам, реал хаётда хам, иктисодий амалиётда хам хаммага аён булган ва аллакачон исботланган масаладир.
Лекин бу гоянинг негизида бир ижобий томон борки, уни албатта, хисобга олиш зарур. Бу хам булса, улар мехнатни ишчининг малакаси, унинг интенсивлиги, ва натижаси билан боглашга харакат килганлар. Иш хакининг мазмуни тугрисидаги турли назарияларни, турли мамлакатлардаги ва уз мамлакатимиздаги амалиётни умумлаштириб, куйидаги хулосаларни чикариш мумкин:
I. Иш хаки тугрисидаги назарияларда унга бир томонлама ёндашиш хусусияти мавжуд булиб, унинг мураккаб ва куп киррали иктисодий жараён эканлиги озгина эътибордан четда колган куринади.
Лекин бу назарияларнинг хар бирида иш хакининг у ёки бу томонига тугри бахо берилган булиб, улардан фойдаланиш мумкин булган ижобий мазмун мавжуддир.
II. Иш хакининг умумий даражаси хар доим хар бир мамлакатда иктисодиётнинг эришган даражасига, яъни умумий мехнат унумдорлиги, миллий махсулот хажми, унинг ахолии жон бюошига тугри келадиган микдорига боглик булади. Чунки шу махсулотларнинг бир кисми мехнатнинг микдори ва сифатига караб таксимланади. Шунинг учун хам у турли мамлакатларда турли микдорларда булади.
III. Иш хакининг микдори ишчи кучини такрор ишлаб чикаришга, ишчининг узини, оила аъзоларини бокишга етадиган даражада булиши лозим.
IV. Иш хакининг микдори ва даражаси ишчи кучининг малакаси, унинг мехнат унумдорлиги билан боглик булади.
V. Иш хакининг даражаси хар бир фирма ёки корхонада ишлаб чикаришнинг эришган даражаси билан, яъни ишлаб чикарилган ва сотилган махсулот хажми ва бир ишчига тугри келган микдори билан боглик булади. Шунинг учун хам у мехнат микдори, малакаси бир хил булса – да, турли корхоналарда турлича булиши мумкин.
Ушбу хулосалардан кейин иш хакининг мазмунига таъриф бериб айтиш мумкин-ки, иш хаки – ишчи ва хизматчилар мехнатининг микдори, сифати ва унумдорлигига караб, миллий махсулотдан оладиган улушининг пулдаги ифодасидир.
Иш хакининг асосий вазифаси ишчи ва хизматчиларнинг хаёт ва мехнат шароитини яхшилаш, бошкача килиб айтганда, мехнат меъёри билан истеъмол меъёри уртасидаги богликликни таъминлашдан иборатдир.
Албатта, ишчи кучини такрор хосил килишда иш хакидан ташкари фоиз, рента, фойда, дивидент, турли имтиёзлар ва нафакаларнинг хам роли бор. Иш хакининг мазмунини туларок тушуниш учун номинал ва реал иш хаки тушунчаларини билиш зарурдир.
Ишчи учун кандай шаклда ва канча микдорда иш хаки олиши эмас, балки унга канча микдорда товарлар ва хизматлар сотиб олиши мумкинлиги мухим. Шу сабабли номинал ва реал иш хаки фаркланади.
Номинал иш хаки бу маълум вакт давомида олинган пул суммаси ёки пул шаклидаги иш хаки.
Реал иш хаки – бу номинал иш хакига сотиб олиш мумкин булган товарлар ва хизматлар микдори. Бошкача айтганда, реал иш хаки – бу номинал иш хакининг «харид этиш» лаёкатидир.
Уз – узидан аникки, реал иш хаки номинал иш хакига ва харид килинган товарлар ва хизматлар бахосига боглик. Шундай экан, реал иш хаки бошка шароитлар бир хил булганда, номинал иш хакига тугри мутаносибдир. Ва истеъмол буюмлари ва хизматлар нархининг даражасига тескари мутаносибдир. Бу микдорлар нисбатини формулада куйидагича тасвирлаш мумкин:


=
Бу ерда - реал иш хаки;
- номинал иш хаки;
- истеъмол буюмлари ва хизматларга бахо даражаси.
Номинал иш хаки ишлаб топилган пул даромади даражасини, реал иш хаки эса ходимларнинг истеъмоли ва фаровонлик даражасини тавсифлайди.
Республикамизда номинал иш хакининг уртача даражаси 2000 йилда 1999 йилган нисбатан 148,7 фоизга (8905,8 сумдан 13180,7 сумга) ортган.
Ишлаб чикаришнинг техник асосларидаги, ишчилар мехнатининг мазмунидаги, уларга билим бери шва касб – корликка ургатиш борасидаги узгаришлар муносабати билан иш хаки шакли ва тизимлари хам узгариб боради. Иш хакини ташкил этишда унинг иккита асосий шакли: вактбай ва ишбай шакллари фаркланади.
хаки ходимнинг малакаси, мехнатнинг сифати ва ишлаган вактига караб туланадиган иш хакидир. У одатда, мехнатнинг натижаларини аник хисоблаб булмайдиган, балки улар аник вазифалар доирасини бажариш билан белгиланадиган вактда (масалан, мухандис – техник ходимлар ва хизматчилар, созловчилар, электромонтёрлар ва шу кабилар хак тулашда) ёки махсулот ишлаб чикариш технологик жараёнининг бориши билан белгиланадиган ва бевосита ишчига боглик булмаган пайтларда (масалан, конвейер ва автомат линияларида ишлаш) кулланилади.
Ишбай иш хаки ишчининг ишлаб чикарган махсулот микдори ёки бажарган ишининг хажмига караб бериладиган иш хакидир. Махсулот бирлиги учун иш хаки микдори, таъриф ставкасидаги хакни ишлаб чикариш меъёрига таксимлаш йули билан аникланади. Хак тулаш шаклларининг аник мехнат шароитларини хисобга оладиган турлари иш хакининг тизимини ташкил килади. Чунончи, ишчиларнинг бир кисмига тугри ишбай тизими буйича хак туланади.

Бунда ишлаб чикариш меъёри кай даражада бажарилишидан катъий назар, иш хаки ягона махсулот бирлиги учун белгиланган бахо буйича туланади.


Ишбай – мукофот тизими бир канча курсаткичлар учун мукофот бериш назарда тутади. Ишбай – прогрессивхак тулашда ишчининг белгилаб куйилган меъёри доирасида ишлаб чикарилган махсулотига унинг бирлиги учун белгиланган бахо буйича иш хаки берилади, нормадан юкорисига эса оширилган хак (раценка) буйича пул туланади. Ишбай - иш хакининг тизимида якка тартибдаги, жамоа ва ижара пудратида кулланиладиган мехнатга хак тулаш фаркланади. Бунда олинган тайёр махсулот учун унинг сифати ва ишлаб чикариш чикимларини хисобга олиб хак туланади. Хак тулашнинг жамоа шаклида иш хаки бригади, цех ва бошка булинманинг пировард мехнат натижаларига боглик килиб куйилади. Бунда хар бир ходим факат узига берилган шахсий топширикларгагина эмас, балки шу билан бирга булинманинг бутун бир иш хажмини хам бажаришдан манфаатдор булади.
Ишчиларнинг иш хакини табакалаштириш энг аввало давлат таъриф тизими ёрдамида амалга оширилади. Тариф тизими ёрдамида тармоклар ва мамлакат минтакаси буйича, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва мехнат шароитларига караб ишчи ва хизматчиларнинг иш хаки даражаси тартибга солиб турилади.
Тариф тизими тариф – малака маълумотларини ва иш хакига хар хил коэффициентларни уз ичига олади.
Тариф – малака маълумотлари айрим касблар ва мехнат турларининг батафсил таърифи, у ёки бу аник ишни бажарувчининг билим ва куникмаларига куйиладиган талабларидан иборат булади. Шунингдек, унда бу ишни таърифлаш учун куйиладиган разрядлар хам курсатилади. Тариф сеткасида разрядлардан ташкари тариф коэффициентлари хам булиб, улар биринчи разрядли ишчига хак тулаш билан кейинги разрядли ишчилар мехнатига хак тулашнинг узаро нисбатини курсатади (Биринчи разряднинг тариф коэффициенти хар доим бирга тенг).
Тариф ставкалари тегишли разрядга эга булган ишчининг мехнатига туланадиган хак микдорини белгилаб беради.
Мехнат килиш шароити огир ва зарарли булган ишчиларга тариф ставкасига кушимча хаклар белгиланади. Тариф ставкаларига устамалар шаклидаги хак (разрядлар буйича фарклантирилган) профессионал махорат учун белгиланади.
Алохида тармокнинг халк хужалик ахамиятига караб амалда иш хакини ва мансаб маошларини фарклантириш ишлари амалга оширилади. Бунда мамлакат учун мухим ахамиятга эга булган етакчи тармокларга тажрибали, малакали кадрларни жалб этиш, бу тармокларда ишчи ва хизматчилар таркиби баркарор булишини таъминлайдиган шароитларни вужудга келтириш максади кузда тутилади.
Республикамизда хам тариф тизими оркали иш хаки табакалаштирилиб, турли касблар ва иш турлари учун иш хаки тулашнинг ягона разрядлари аникланган. Нархлар усиши билан минимал иш хаки даражаси (1-разряд) хамда барча разрядлар улар уртасидаги нисбат сакланган холда ошириб борилади. Масалан, 2002 йил 1 апрелдан бошлаб республикамизда иш хакининг минимал даражаси 3495 сум килиб белгиланди ва бошка разрядларга тугри келадиган иш хаки суммаси хам шунга мос равишда оширилади.
Иш хаки хозирги даврда хамма мамлакатлар иктисодиётида мухим урин тутади.
Иш хаки, ишчи ва хизматчиларнинг мехнатининг микдори, сифати ва унмдорлигига караб миллий махсулотдан оладиган улушининг пулдаги ифодасидир. Иш хакининг шакллари ва турлари. Ишлаб чикаришнинг техник асосларида, ишчилар иехнатининг мазмунида, уларга билим бериш ва касб-корликка ургатиш борасидаги узгаришлар муносабати билан иш хаки шакли ва тизимлари хам вакт утиши билан узгариб боради. Иш хакини ташкил этишда унинг иккита асосий шакли: вактбай ва ишбай шакллари фаркланади. Вактбай иш хаки ходимнинг малакаси, мехнатнинг сифати ва ишлаган вактига караб туланадиган иш хакидир. Вактбай иш хаки микдори бажарилган иш вакти микдорига кура белгиланади. Бунда иш хаки улчами бир соат, кун, хафта ёки ойга хисобланади ва ишланган вактга купайтирилади.
Ишбай иш хаки ишчининг ишлаб чикарган махсулот микдори ёки бажарган ишининг микдорига караб бериладиган иш хакидир. Махсулот бирлиги учун раценка (тулов), тариф ставкасидаги хакни ишлаб чикариш меъёрига таксимлаш йули билан аникланади. Хак тулаш шаклларининг аник мехнат шароитларини хисобга оладиган турлари иш хакининг тизимини ташкил килади. Ишчиларнинг бир кисмига тугри ишбай тизими буйича хак туланади. Бунда ишлаб чикариш меъёрига кай даражада бажарилишидан катъий назар, иш хаки махсулот бирлиги учун белгиланган раценка буйича туланади.
Ишбай-мукофот тизими бир канча курсаткичлар учун мукофот беришни назарда тутади. Ишбай прогрессив хак тулашда ишчининг белгилаб куйилган меъёр доирасида ишлаб чикарган махсулотига унинг бирлиги учун белгиланган раценка буйича иш хаки берилади, меъёрдан юкорисига эса оширилган хак (раценка) буйича туланади. Ишбай иш хакининг тизимида якка тартибдаги жамоа ва ижара пудратида кулланиладиган мехнатга хак тулаш фаркланади.
Хозирги даврда хак тулашнинг жамоа шаклида иш хаки бригада, цех ва бошка булинманинг пировард мехнат натижаларига боглик килиб куйилади.
Ишчиларнинг иш хакини табакалаштириш энг аввало давлат тариф тизими ёрдамида амалга оширилади. Тариф тизими мажмуи ёрдамида тармоклар ва мамлакат минтакаси буйича, улар ичида ишлаб чикариш турлари, турли тоифадаги хождимлар малакаси ва мехнат шароитларига караб ишчи ва хизматчиларнинг иш хаки даражаси тартибга солиб турилади.



Download 300,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish