1-жадвал
2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларида маҳаллий солиқларнинг салмоғи2
Кўрсаткичлар
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015 (режа)
|
млрд. сўм
|
%
|
млрд. сўм
|
%
|
млрд. сўм
|
%
|
млрд. сўм
|
%
|
Жами даромадлар (мақсадли жамғармаларсиз)
|
21295,7
|
100,0
|
26223,2
|
100,0
|
31729,6
|
100,0
|
36184,9
|
100,0
|
Маҳаллий солиқлар
|
2314,7
|
10,9
|
2859,9
|
10,9
|
3582,1
|
11,3
|
4671,5
|
12,9
|
Ҳозирги кунда нафақат солиқ тизими билан бюджет тизими қурилишининг ўзаро муносабатлари, балки турли даражадаги ҳукумат органларида солиқ ундириш бўйича ҳуқуқий ваколатларнинг тақсимланиши доирасида мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишга қаратилмоғи лозим.
Бюджет-солиқ сиёсатининг бюджет даромадларини шакллантиришдаги ҳуқуқий асослари
Иқтисодиётда давлат ролининг камайиши, ўтиш даврида иқтисодий зиддиятларнинг юзага келиши мамлакатда сиёсий эркинликларининг юзага келиши, маҳаллий ҳукумат органларига юклатилган вазифаларни мавжуд молиявий ресурслар ҳисобидан молиялаштириш учун табиий равишда номарказлашувни тақозо этади. Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга бериладиган маблағлар ҳажми ҳудудларнинг сиёсий мақомларидан келиб чиқиб белгиланади.
Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда ҳал қилувчи рол амалдаги қонунлар ва норматив ҳужжатларга боғлиқдир.
Маҳаллий бюджет – бюджет тизимининг алоҳида бўғини ҳисобланади. Умумдавлат пул маблағларини бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг асосини, маҳаллий бюджетлар мустақиллиги, уларнинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши, улар даромадларини ҳудудий манбалар ҳисобига шаклланиши тамойиллари ташкил этади. Ушбу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ўз даромадлари ва бошқариладиган манбалар ҳисобидаги даромадлардан шаклланади.
Ўз даромадлари ёки бириктирилган даромадлар тўлиқ ёки қатъий белгиланган улушда бевосита маҳаллий бюджетга тушадиган маблағлардан иборат.
Ўз даромадларининг асосини маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ташкил этади (1-чизма).
1-чизма. Маҳаллий бюджет даромадлари тузилиши
Маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадлари (ўзларининг даромадлари) деганда қонунчилик бўйича тўлиқ маҳаллий бюджетларга бириктирилган даромад манбалари тушунилади. Ҳозирги кунда маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадларига қуйидагилар киради:
1. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар - минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа моддий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида жорий этилган.
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи, ягона ер солиғи;
айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи;
айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар.
Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетлари томонидан харажатларни амалга ошириш учун тегишли даромадларга эга бўлиши керак. Шунинг учун маҳаллий бюджет даромадларини шаклланишининг амалдаги ҳолати ва ушбу жараёндаги даромад манбаларини таҳлил қиладиган бўлсак, авваламбор, даромадларнинг шаклланишига эътибор бериш лозим. Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби 2-чизмада кўрсатилган.
Шунга мувофиқ, маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари (маҳаллий солиқлар ва йиғимлар) ва юқори бюджетдан ажратиладиган ажратмалар (умумдавлат солиқларидан ажратмалар, дотациялар) ҳисобидан шаклланади.
Маҳаллий бюджетларнинг энг биринчи даромад манбаи бўлиб маҳаллий солиқлар ва йиғимлар хизмат қилади. Бу даромад турлари қонунчиликка асосан маҳаллий бюджетларга тўлиқ бириктирилган даромад манбаи ҳисобланади. Қуйидаги 2-жадвалда 2006-2015 йиллар учун маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджетида тутган ўрни келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |