Кириш. I. Боб. Харбий санъат тарихи ва унинг тараккиёти



Download 63,67 Kb.
bet1/5
Sana30.04.2022
Hajmi63,67 Kb.
#598174
  1   2   3   4   5
Bog'liq
санъат тарихи ва унинг тараккиёти




КИРИШ.
I.БОБ.Харбий санъат тарихи ва унинг тараккиёти.
I.1.Антик даврда ҳарбий санъатнинг вужудга келиши.
I.2.Ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат.
I.3.Янги даврда ҳарбий санъатнинг ривожланиши.


II.БОБ Ўрта Осиё ҳарбий санъати тарихи.
II.1.Ўрта Осиёда ҳарбий мудофаа деворлари.
II.2.Ўрта Осиёда ҳарбий санъатнинг ривожланиши.
II.3.Ўрта Осиё ҳарбий санъати ҳақида чет эл муаррихлари фикрлари.
II.4.Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъат ривожи


II.4.МустақилЎзбекистон республикасида ҳарбий санъат тараққиёти.
ХУЛОСА.
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ.

I.БОБ.Харбий санъат тарихи ва унинг тараккиёти.
I.1.Антик даврда ҳарбий санъатнинг вужудга келиши.

Туркий қавмлар жаҳондаги энг қадимги халқлардан саналиб, улар яшаган ҳудуд фақат ҳозирги Ўрта Осиёни қамраб олмасдан балки шарқда Тинч океани, ғарбда Днепр ва Дон дарёларига қадар бўлган улкан ҳудудни қамраб олган. Улар ўзаро маданий, иқтисодий ва баъзан ҳарбий-сиёсий алоқада бўлганлар. Турон заминида яратилган кашфиётлар, жанг қилишнинг янги усуллари барча туркий халқлар томонидан тезда ўзлаштириб олиниб, янги босқичга кўтарилган. Мил аввал 3-минг йиллик охири-2 минг йилликда Шарқдаги кўчманчи халқларда отлиқ қўшин пайдо бўлган. Дастлаб ундан алоқа, разведка ва қўриқлаш ишларида фойдаланилган. Аммо чавондозлик маҳоратининг ўсиши билан отлиқ қўшиннинг аҳамияти ошиб борган. У жанг араваларини сиқиб чиқариб қўшиннинг зарбдор ва ҳаракатчан кучи бўлиб қолган. Туркий халқлар Ҳарбий саънат тарихида биринчи бўлиб суворийлар сафини жорий этганлар (ҳар бир отлиқ аскар орасидаги масофа 20 м. Жанговар қаторлар сони 10 та) ва бу билан душман қўшини устидан яққол устунликка эришганлар (қ.Отлиқ аскарлар). Турон фарзандлари 2-3 ёшидан от миниб, ов қилиб, кичик ҳайвонларни ов қилишни, улғая боришлари билан қилич, найза ва бошқа жанг қуроллари билан муомала қилишни ўрганганлар.


Урушлар дастлаб қўшини ерларга чопқун қилиш ва асир олиш характерида бўлган. Бироқ давлатнинг кучайиши қўшин миқдорининг ўсиши, тажрибанинг ошиши ва чопқун қилишдан қўшни мамлакат ва халқларни босиб олишга ўтилиши билан оддий уруш олиб бориш саънатга айлана бошлаган. Стратегия уруш олиб бориш саънати сифатида, асосан Шарқда вужудга келган. Қадимги Шарқ қўшинларининг уруш олиб бориш санъати , асосан, сон жиҳатидан ортиқ қўшин билан душманни тор-мор этишга қаратилган. Кўчманчи халқлар (скифлар, саклар, массагетлар ва б.) кучли душман ҳужум қилганда кўпинча мамлакат ичкариси томон атайин чекинганлар. Улар йўлларида учраган жойларни вайрон қилиб, кичик отлиқ қисмлар билан душманга бетўхтов хамла қилиб уни холдан тойдирганлар, сўнгра қарши ҳужумга ўтганлар. Стратегик мудофаа (чекиниш) ва стратегик ҳужум (қарши ҳужумга ўтиш)нинг шундай турини биринчи бўлиб Қора денгиз бўйи скифлари мил.ав 512 й.да Доро 1 босқини даврида қўллаганлар. Саклар ҳам Доро1 га қарши рақибни чўл-биёбонларга ҳийла билан бошлаб бориш тактикасини қўллашган. Улардан ўрнак олиб мил.ав 53 йилда парфияликлар римликларнинг М.Красс бошчилигидаги қўшинини Карри жангида яксон қилганлар.
Жаҳон Ҳарбий саънати тараққиётида туркий халқлар мумтоз ўринни эгаллаганлар. Машҳур араб адиби Жоҳиз (775-868) нинг “Маноқиб ал-атрок” (“Туркий халқларнинг хислатлари”) асарида “Сосоний форслар барча халқлардан давлатни бошқариш” саъанатида, хитойликлар-ҳунармандликда, юнонлар-илм-фанда ва туркийлар ҳарбий ишда устундир” деб ёзади.
Қадимда сак жангчиларининг қалин кигиздан тикилган, чўққи қалпоқлари бўлган. Улар ўзлари тайёрлаган камон ва ханжар (акинак) билан, шунингдек, ойболталар (сагарислар) билан қуролланганлар. Саклар моҳир тирандоз эдилар. Сак суворийларининг довруғи бутун Шарқда машҳур бўлган. Юнон-форс урушида, хусусан. Марафон жангида (мил.ав 490 й) сак отлиқ жангчилари алоҳида жасорат кўрсатганлар. Қўшиннинг марказида форслар билан ёнма-ён туриб урушган саклар афиналикларнинг қаторини ёриб ўтиб, уларни мамлакат ичкарисига қадар таъқиб этиб борганлар. Бироқ форс қўшинининг қанотлари заифлиги туфайли қуршовга тушиб қолиш хавфи туғилган. Шу сабабли орқага чекинилган. Сак суворийлари жанг пайтида орқага ўгирилиб ҳам беҳато отар эдилар.
Мил.ав. 329-327 й.ларда Спитамен Александр (Искандар)га қарши партизан уруши тактикасини қўллаган.
Мил.ав. 3-а. Охирида ҳунлар ҳукмдори Моде хоқон ҳарбий ислоҳат ўтказган. У анъанавий енгил отлиқ қўшинни оғир қуролланган отлиқ қўшинга айлантиради. Геродот массагетлар қўшинидаги отлиқ жангчиларнинг оғир қурол-аслаҳалари бўлганини қайд этган. Шуниси характерлики, кейинчалик бундай қуролланиш одати Орол бўйларидан сармат-аланлар орқали Шарқий Европага тарқалган. Парфянлар римликларга қарши Карри жангида уни илк бор кенг қўллашган (қ.Катафрактлар). Массагетлар юртидан Мўғилистон, хитой ва Сибирь (Олтой)га оғир қуролланган суворийга мўлжалланган баланд бўйли ажойиб жанговар отлар тарқалган. Ҳунларнинг ҳарбий тартибига биноан ҳар бир минг кишидан иборат бўлган қўшинга мингбоши. 100 кишидан иборат қўшинга юзбоши, 10-жангчига-ўнбоши бошчилик қилган. Қўшин, асосан отлиқ аскарлардан иборат бўлган. Ҳунлар қўшини 4 қисмга бўлиниб, хар бир қисм жангчилари маълум рангдаги отларни минган суворийлардан иборат бўлган. Қўшиннинг ғарб томонида саф тортган суворийлар оқ от, шарқий қисмида-бўз от, шим.да-қора от ва жан.да сариқ (саман) от миниб сафдо турганлар. Ҳунларнинг отлиқ қўшини, асосан: камон билан қуроллангани учун ҳарбий тактика ва манёврларни усталик билан олиб борган. Душманга ўзларини чекинаётган қилиб кўрсатиб, уларни алдаб, узоқ масофагача орқаларидан эргаштириб борганлар. Душман уларни таъыиб этиб чарчаган пайтда ҳунлар рақибларига қўққисдан ҳамла қилиб уларни тор-мор этганлар. Мабодо енгилиб қолсалар, ҳунлар ҳар томонга тарқалиб кетганлар. Ҳунларни таъқиб этувчилар қочаётганларнинг қайси бирини орқасидан қувишни билмай саросимага тушиб қолган пайтлар кўп бўлган. Айнан ҳунлар даврида Осиё чўл минтақаларда Ҳарбий саънатнинг ҳарбий- техникавий ва ташкилий соҳаларида бир қатор муҳим янгиликлар тарқалаган: суяк қоплагичли мураккаб таркибли камон, ҳуштак товушини берувчи кўп парракли пайконлар, қўшин тузилишининг марказлашган тизими, масофа жанги олиб боришнинг самарали тактикаси, мудофаа иншоотлари (ҳарбий истеҳкомлар) қуриш анъаналари вужудга келди. Ўрта Осиёда Кушон подшолиги даврида салтанат сарҳадларида мустаҳкам қалъалар (жумладан, Хоразмдаги Аёз қалъа, Тупроқ қалъа ва б.) қурилиши кенг ривожланган. Шаҳарлар буржли қалин деворлар билан ўраб олинган. Қанг давлати қўшинининг асосини енгил отлиқлар ташкил этган, қўшин сафарда эканлигида разведка мақсадида олдинга илғор қисм жўнатилган. Ўтмишда ҳар бир қабиланинг ўзига хос ўрони бўлган. Бир неча қабилалар бирлашиб, душманга қарши курашаётган пайтда қабила саркардаси ўзига тегишли қабила жангичиларини номини айтиб чақирган. Ўрта асрларда ўронлардан жуда кенг фойдаланилган. Эфталийлар даврида жанг қилишнинг асосий усулларидан бири, кучли рақиб билан юзма-юз жанг қилмасдан унинг 2 қанотига бетўхтов зарбалар бериш йўли билан уни ҳолдан тойдириш бўлган.
Турк хоқонлиги даврида Ҳарбий саънат янада ривожланган. Жанг тақдирини оғир қуролланган суворийларнинг ёйма ҳолда гаплашиб қилган ҳужуми ҳал этган. Суворийлар орасидаги масофа шу қадар сезиларли бўлганки, амалда ҳар бир жангчи ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Демак, жангнинг муваффақиятли бўлиши ҳар бир жангчининг шахсий тайёргарлигига боғлиқ. Яккама- якка олишув жангнинг муҳим қисми бўлган. Баҳодирлар қўшининг зарбдор қисми бўлиб уларнинг ўлими одатда қўшин орасида саросималик туғдириб, мағлубиятга олиб келган. Бироқ жанг қилишнинг бундай содда усулларидан бошқа, манёвр қилиш- ёнбошдан айланиб ўтиш усули ҳам бўлган (мас., Тўнюқуқ бошчилигидаги қўшининг қирғизларга қарши найза баландлигидаги қор қоплаган тоғдан ошиб тўсатдан қилган ҳужуми ва Қора Иртишдан ўтиб тургашлар ухлаб ётганда қўққисдан ҳужум қилиб уларнинг торғмор қилинганлиги).
Турк саркардалари рақибини ғафлатда қолдириш усулидан кенг фойдаланганлар. Араблар истилоси даврида Суғдга ёрдамга келган туркашлар кичик уруш тактикасини қўллаганлар. Уларнинг енгил отлиқ қўшини арабларга қўққисдан ҳамла қилиб уларга тинчлик бермаган. Бундай тактика араб гарнизонларини доимо ўта ҳушёр ҳолатда туришга мажбур қилган. Арабларга фақат жанг билан олинган шаҳарлар ва водийлардаги ҳимоясиз қишлоқлар бўйсинган. Турк хоқонлигида қўшин зарбдор қисмлардан- камон билан қуролланган енгил отлиқлар ва оғир қуролланган отлиқлардан, шунингдек, кўп сонли ёрдамчи қисмлардан: пиёдалар, уғруқ, хизматкорлар, таъминот хизмати ва б.дан иборат эди.
Ибн Халдуннинг ёзишича, инсоният вужудга келгандан бери ер юзида урушлар 2 йул билан олиб борилган: бири-саф тортиб ҳужум қилиш (би-л-захф суфуфа), иккинчиси-ал-карр-ва-л-фарр(айнан, “ҳужум ва чекиниш”)усули,яъни шиддатли ҳужум қилиш ва рақибини тузоққа тушириш мақсадида ёлғондакам чекиниш тактикаси.Бу усулларни биринчисига “сосонийлар усули”, иккинчисига “туркийлар усули” деб ном берилган. Урушга туркий қабилалар тинчлик пайтида турли спорт ўйинлари ва айниқса ов қилиш кабилардан фойдаланиб тайёргарлик кўришган. Габарийнинг таъкидлашича, “ҳоқонга тегишли ўтлоқ ва тоғ қўруғлари бўлиб, уларга ҳеч ким яқинлаша олмаган, ҳеч ким ов қилишга журъат этмаган, зеро улар уруш қилиш учун холи қолдирилган.Бу ўтлоқ эгаллаган ер уч кунлик йўл эди”. Бирор мамлакатга бостириб киришда ва айниқса жангга тайёргарлик кўришда туркийлар айғоқчилик ва разведкага катта эътибор берганлар, бунинг учун жосуслар ёхуд турли миқдордаги махсус ҳарбий қисмлар (талиа) олдинга юборилган. Хоқон сафарда ўзининг шахсий қўриқчилари (шурта), бир хил кийимдаги гвардияси (харис), туркий қабилалардан ташкил топган лашкарлар, баъзан ёлланма қўшин билан чиққан. Жанг бошланишидан олдин хоқон 2-3 саркарда билан биргаликда қўшиндан ажраб теварак-атрофни текшириб чиққан, агарда ҳимояланмаган ерни кўрса, ўша ердан ҳужум қилишни буюрган. Жанг пайтида хоқон тепаликка ўрнатилган олтин тахтда ўтириб жангни кузатган. Жангни рақиб жангчилари билан яккама-якка олишувчи баҳодирлар бошлаб берган.
Туркийлар ўз шаҳар-қалъаларини ҳам тадбиркорлик билан мудофаа этганлар. 722 й. Араблар Баланжар қалъасини қамал қилганида хазарлар 300 дан ортиқ арава (а`жала) тўплаб, уларни бир-бирига боғлаб қалъаларнинг атрофида мудофаа халқаси сифатида қўйиб чиқиб, бу билан рақибнинг қалъага киришига тўсқинлик қилганлар.
Туркий халқларда 9-10 асрларда ҳарбий саънат янада юқори босқичга кўтарилган. Жаҳонда бу даврда отлиқ қўшинининг роли ошган. Яқин ва Узоқ Шарқ ҳукмдорлари туркийларни ўз хизматларига олишга ҳаракат қилишган. Улар орасида туркий ғуломлар (қуллар) муҳим ўрин тутган. Туркийларнинг жанговарлик сифатлари Шарқда муносиб баҳоланган. Чунончи, 10-а. бошида Византия императорларининг ва Аббосий халифаларнинг шахсий гвардияси туркийлардан иборат бўлган.
Туркий халқларнинг ҳарбий саънат , айниқса, Амир Темур ва темурийлар даврида ўзининг юксак босқичига етган. 15-16 –асрлардан эътиборан Европа мамлакатларидаги иқтисодий юксалиш. Буюк географик кашфиётлар, ўт сочар қуроллар, артиллериянинг кенг тарқалиши билан ҳарбий саънатда туб ўзгаришлар содир бўлган. Лекин шу билан бирга Ўрта Осиё минтақасининг турли ижтимоий-сиёсий вазиятларга кўра карвон йўлларидан, Европа мамлакатларидан узилиб қолганлиги, ўзаро ички низолар ҳарбий саънат тараққиётига салбий таъсир қилган.

Ҳарбий тарих- 1.ҳарбий ишнинг қадим замонлардан ҳозирга қадар бўлган ривожланиш жараёни; 2. Ўтмишдаги урушлар ва қуролли кучларни ўрганувчи, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очиб берувчи фан. Ҳарбий тарих фанининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга ҳарбий фаннинг бир қисми бўлиб, ўтмишдаги урушларнинг стратегия ва тактикаси назариясини ўрганади.
Ҳарбий тарихнинг энг муҳим соҳалари: урушлар тарихи-конкрет урушларнинг мақсади, сабаблари ва характерини, уларнинг бориши, натижалари ва тарихий жараёндаги аҳамиятини очиб беради; қуролли кучларнинг қурилиши тарихи-қўшин турлари ва қуролли кучларнинг ҳар хил турларининг яратилиши, тайёрланиши, тузилиши ва техник алоқалари жараёнини ўрганади; ҳарбий санъат тарихи-ҳарбий харакатларнинг бориш шакли ва усулларининг алмашиши ва ривожланишини текширади; ҳарбий тафаккур тарихи-уларнинг табиати ва характерига қараб ҳарбий-назарий қарашлар ривожини, урушларни тайёрлаш ва уларни олиб бориш, ҳарбий қурилиш ва ҳарбий санъат масалаларини ҳал қилишни ўрганади. Ҳарбий тарихшунослик, ҳарбий манбашунослик ва ҳарбий археография ҳарбий тарихнинг махсус бўлимлари ҳисобланади.
Ҳарбий тарих мавзусида турли давлатларда олиб борилган ишларни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш мақсадида 1938 йилда ҳарбий тарих бўйича хақаро комиссия ташкил этилган ва у ҳарбий тарихчилар учун фикр алмашиш платформаси сифатида фаолият юритмоқда. 1СМНга аъзо бўлган давлатларда миллий комиссиялар ташкил этилган бўлиб, 1СМН қурултойлари 1980 йилга қадар ҳар 5 йилда бир марта, кейинги даврда эса ҳар йили ўтказиб келинган.
Ҳозирги даврда 1СМНга Туркия, Германия, АҚШ, Албания, Аргентина, Австралия, Австрия, Бельгия, Бразилия, Болгария, Хитой, Чехия, Дания, Марокаш, Финляндия, Франция, ЖАР, Жанубий Корея, Нидерландия, Буюк Британия, Ирландия, Испания, Исроил, Швеция, Швейцария, Италия, Япония, Канада, Венгрия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Россия, Словакия ва Греция каби давлатлар аъзо бўлиб кирган.
Ҳарбий саънат-қуруқлик, денгиз, ҳавода ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга тайёргарлик кўриш ва уни олиб бориш назарияси ва амалиёти: Ҳарбий саънат-ҳарбий фаннинг бир қисми. Замонавий Ҳарбий саънатнинг таркибий қисми ўзаро узвий боғлиқ бўлган ҳарбий стратегия, оперативлик санъати ва тактикадан иборат. Ҳарбий саънат ишлаб чиқаришнинг тараққиёт даражаси ва ижтимоий тузум характери билан белгиланиб, мамлакатнинг ривожланиш тарихи хусусиятлари, миллий хусусиятлар ва аънаналар, географик шароит ва б.омилларга боғлиқ суратда ривожланади.
Ҳарбия стратегия-ҳарбий санъатнинг энг олий соҳаси. Мамлакат ва қуролли кучларни урушга тайёрлаш назарияси ва амалиёти, урушни режалаштириш ва олиб бориш масалаларини ўз ичига олади, уруш қонуниятларини тадқиқ қилади, стратегик операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш усуллари ҳамда шаклларини ишлаб чиқади. Фронт, флот армияларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб беради, кучларни ҳарбий харакатлар майдонлари ва стратегик йўналишлари бўйича тақсимлайди. Ҳарбий стратегия давлат сиёсати билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳарбий доктрина талабларидан келиб чиқади. Сиёсат ҳарбий стратегия олдига вазифалар қуяди. Ҳарбий стратегия эса уларнинг бажарилишини таъминлайди. Ҳарбий стратегия иқтисод билан жамиятнинг иқтисодий тузуми, фан ва техниканинг тараққиёт даражаси билан боғлиқ. Ҳарбий стратегия қуролли кучлар учун ягона ҳисобланиб, тавсияларни бажаришнинг барча турлари учун мажбурийдир. Ҳарбий стратегия оперативлик (тезкорлик) санъати ва тактикага нисбатан дастурий роль уйнайди ва айни вақтда уларнинг имкониятларини ҳисобга олади.
Ҳарбий фан урушга тайёрланиш ва уруш олиб бориш ҳақидаги билимлар тизими. Ҳарбий фаннинг энг муҳим таркибий қисмлари: ҳарбий санъат назарияси; қуролли кучлар қурилиши назарияси; қуролли кучлар ҳарбий иқтисодиёти ва фронт орти назарияси; ҳарбий таълим тарбия назарияси ва бошқалар. Ҳарбий фан ижтимоий табиий ва техникавий фанларнинг махсус соҳалари билан боғлиқ.
Ҳарбий фан узоқ тарихий давр мобайнида ташкил топган ва ривожланган. Илк ҳарбий-назарий билимлар Қадимги Миср, Эрон, Хитой, Юнонистон ва Римда пайдо бўлган: уруш тажрибалари умумлаштирилиб, ҳарбий тарихий маълумотлар тўпланган. Ўрта асрларда профессионал армияларнинг пайдо бўлиши, янгича ўт сочар қуролларнинг жорий этилиши уруш олиб бориш усулларига ҳам ўзгартиришлар киритди. Бу эса ўз навбатида Ҳарбий фанга таъсир кўрсатди. Бу даврда яратилган асарлар ҳарбий-тарихий баён характерида бўлса ҳам Ҳарбия фаннинг келгуси тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. 18-аср урушларида тўпланган ва умумлаштирилган амалий жанговар тажрибалар ҳарбий-назарий фикрнинг ривож топишига сабаб бўлди. Хусусан, Буюк француз инқилоби (18-а.охири) Ҳарбий фан асосларининг ташкил топишида муҳим роль уйнайди. 19-асрда Ғарбий Европада Ҳарбия фан янгича моддий-техника базаси асосида ривожланди. Қурол-яроғ ва жанговар техника (айниқса артиллерия) такомиллашди, кўпгина мамлакатларда ҳарбий хизмат мажбурияти жорий этилди, армиянинг сони ўсди. Қуролли кучлар қурилиши қўшин таълими ва тарбияси масалаларини ишлаб чиқишга киришилди. Напалеон 1 Франция қуролли кучларини қайта қуриб, уруш олиб боришнинг янгича шакл ва усулларини иўлаб чиқиш ва қўллаш билан Ҳарбий фан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшди. 19-асрнинг 2 ярмида вужудга келган бош штаблар ҳарбий и. т.ларни ташкил этиш марказларига айланди.
Россияда ҳарбий ишнинг тубдан қайта тузилиши Пётр1 номи билан боғлиқ. У стратегия ва тактиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қатор йирик ҳарбий ислоҳатлар қилди, ҳарбий таълимнинг самарадор усулларини ишлаб чиқди. Рус Ҳарбия фанининг тараққиётига П.А.Румянцев, А.В.Суворов, М.И.Кутузов, Ф.Ф. Ушаков ва бошқа йирик саркардалар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Қадимда қуллар меҳнатига асосланган иқтисодиёт шароитида бир неча минг жангчидан иборат армия тузиш имкони бўлган. Аксарият мамлакатларда қўшиннинг асосий турини пиёда аскарлар ташкил қилган. Қадимги Шарқ давлатларида пиёда аскарлар ва отлиқ қўшиндан ташқари жанг аравалари, филлар ва туяларда жанг қилувчи қисмлардан ҳам фойдаланилган. Қуролли кучлар таркиби, уларнинг қурол яроғи стратегия ва тактикасини белгилаган. Қадимги Шарқ давлатлари, Ҳиндистон ва Хитойда стратегия дастлаб нисбатан қисқа масофаларга қилинган қисқа муддатли ҳарбий юришлар билан чекланган. Юнонистон ва Қадимги Римга хос бўлган қўшинлар таъминоти яхшиланиши, забт этилган давлатларнинг моддий ресурсларидан фойдаланишни йўлга қўйиш билан ҳарбий юришларнинг муддати узая бошлаган.
Антик давр стратегияси, асосан, урушга тайёргарлик кўриш, жанг майдони ва вақтини танлаш, асосий зарба бериладиган ерни белгилаш, қўшинларга раҳбарлик қилишда намаён бўлган. Тактиканинг тараққиёти жанговар тартибнинг энг содда шаклларидан қўшинларни юзма-юз тўқнашувигача, жанг майдонида қўшинлари мураккаб манёврларни амалга оширишлари билан белгиланган. Юнонистон бошқа Қадимги Шарқ мамлакатларига нисбатан яхши қуролланган ва таълим олган қўшинга эга эди; юнонларнинг асосий ҳарбий кучини оғир қуролланган пиёдалар (гоплитлар) ташкил этган, улар шамшир, найза билан қуролланиб, темир совутлар кийишган. жангдан олдин қўшинлар фаланга бўлиб саф тортганлар. Марказда оғир қуролланган пиёдалар тўғри тўртбурчак шаклида жипс бўлиб саф тортган, қанотларда отлиқлар, олдинги қаторда бўлса ёйма саф бўлиб енгил пиёдалар жойлашган. Фаланганинг бир қанча устунликлари бўлган. Унинг кучи сафнинг жипслигида бўлиб, қарши томондан унга деярли шикаст етказишнинг имкони бўлмаган. Шу билан бир қаторда унга эпчиллик етишмаган. У таъқиб этишга мутлақо яроқсиз бўлиб, зарба кучини ошириши учун қўшимча кучи йўқ эди. Юнон фалангаси фақатгина Шарқ мамлакатларининг қўпол ёмон таълим олган қўшинлари билан бўлган урушлардагина ғалаба қилган. Аммо уларга ўнқир-чўнқир ерларда жанг қилишга мослашган Рим қўшини билан тўқнашишга тўғри келганда улар мағлубият аламини тортганлар.
Рим империяси қўшинининг (мил.ав.4-2-а.лар) ташкилий шакли легион эди, у манипулаларга бўлинган (ҳар бир манипулада 10 қатор, ҳар қаторда 12 тадан жангчи), 3 манипула когортани ташкил қилган. Когорта бир кейинчалик 3 қатор бўлиб саф тортган. Легион қанотларида енгил қуролланган пиёда аскарлар ва отлиқ қўшин турган: бу Рим қўшинининг манёвр қилиш имкониятларини оширган. Карфаген давлатининг саркардаси Ганнибал мил.ав. 216 й.даги Канна жангида бир пайтнинг ўзида ҳар 2 қанотдан зарба бериш усулини қўллаб оз сонли кучлар билан римликларнинг йирик қўшинини тўлиқ қуршовга олиб тор-мор келтиришга эришган. Мил. ав 1-а.да Рим саркардаси Юлий Цезарь штаб тузган, жанг майдонида қўшинлар манёврини моҳирона амалга оширган, рақиб қўшини қаноти ва олд томонига қарши ҳал қилув зарба бериш учун когортанинг 3-қаторидан фойдаланган, бу билан захира барпо этилишини бошлаб берган. Қад.мисрликлар, оссурияликлар, хитойлар ва б.халқлар мустаҳкам истеҳкомлар, йўллар ва кўприклар қуришга моҳир бўлишган. Қад. Дунёнинг айрим мамлакатлари олиб борган урушларда денгиз флоти муҳим роль уйнаган, у қуриқликдаги қўшинга ёрдам бериб, баъзан мустақил ҳаракат қилган. Қадимги Шарқ, Юнонистон, Рим давлатларида аста-секин ҳарбий назария вужудга кела бошлаган. Чунончи, Хитой саркардаси ва мутафакири Сунь Цзи “Ҳарбий саънат ҳақида рисола”сида ҳарбий кучларни давлатнинг мустаҳкамлигига боғлиқ эканлигини, вақт ва географик шароит омилларини ҳарбий ҳаракатлари олиб боришга таъсири, саркарданинг роли, урушга пухта тайёргарлик кўриш ва рақибнинг заиф ва кучли томонларини ўрганишнинг аҳамияти ва б.ни келтириб ўтган. Юнон тарихчилари Фукидид, Ксенофонт ва б. Ўз асарларида урушнинг боришини баён қилиб, уни таҳлил этишга ҳаракат қилганлар. Қадимги Римда Юлий Цезарь “Галлия уруши ҳақида хотиралар” ва “Гражданлар уруши ҳақида хотиралар” асарларида уруш ва жанг олиб бориш усулларини баён этган.



Download 63,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish