Кириш. I. Боб. Харбий санъат тарихи ва унинг тараккиёти


I.2.Ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат



Download 63,67 Kb.
bet2/5
Sana30.04.2022
Hajmi63,67 Kb.
#598174
1   2   3   4   5
Bog'liq
санъат тарихи ва унинг тараккиёти

I.2.Ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат.
Рим империяси 5-а.да қулагач, Византияда Осиё ва Африканинг кўпгина мамлакатларида илк ўрта аср давлатлари вужудга келган. Улар қўшинининг асосий кучини халқ лашкарлари, унинг негизини эса зодагон дружинаси ташкил этган. 8-9 асрларда Ғарбий Европада (Франк давлати) асосий ҳарбий куч оғир қуролланган отлиқ қўшин (рицарлар)дан иборат эди: пиёдалар қўшиннинг ёрдамчи турига айланган. Ғарбий Европада 11-15-а.ларда Ҳарбий саънат ниҳоятда секин ривожланган. Ҳарбий ҳаракатлар нисбатан оз сонли қўшин билан аниқ режасиз ва маълум бир жанговар сафга тизилмай олиб борилган. Фақат диний-рицарлик орденлари қўшинлари “пона” ва б.жанговар саф турларини қўллаб анча тартибли равишда жанг қилганлар. Бу даврда қалъа-қасрлар, мустаҳкамланган шаҳарлар ва монастирлар катта ҳарбий аҳамият касб этган.
Мўғуллар қўшини (13-14-а.лар) енгил ва оғир қуролланган отлиқ аскарлардан иборат бўлиб, узоқ масофага ҳарбий юриш қилиб, жанг майдонида кўпчилик бўлиб ҳаракат қилган. Қўшин илғор қисм, сўл ва ўнг қанот ва захирадан ташкил топган.
Марказлашган илк йирик давлатларнинг барпо этилиши, ҳунармандчилик ва мануфактураларнинг ривожланиши армиянинг ташкил этилиши ва қуролланишида тубдан ўзгаришларга олиб келди. Армия таркиби эндиликда уруш пайтида тўпланадиган ёлланма аскарлар ҳисобига тўлдириладиган бўлган. 16-асрнинг 2-ярмида мутлақ монархия давлатлари мунтазам ёлланма армиялар туза бошлашган. Армияларни ўтсочар қуролларга, жумладан артиллерияга эга бўлиши туфайли жанг олиб боришнинг янги усули-линияли тактикани пайдо бўлишига олиб келди. Унда қўшинлар фронт бўйлаб бир текисда тақсимланиб, узун қаторларда саф тортиб урушганлар. Линиялардаги қаторлар (шеренга) миқдори милтиқларнинг тез отарлиги билан белгиланган. Жангнинг тақдирини пиёдаларнинг ўқ отиш қуввати ҳал қилган. 17-асрдаги армияларнинг стратегияси хусусияти монархик давлатлар томонидан олиб борилаётган урушларнинг чекланган мақсадларини кўзлашида эди.
18-аср охири 19-аср бошларидаги Буюк француз инқилоби ва миллий озодлик урушлари натижасида ҳарбий харакатлар олиб бориш усулларида чуқур ўзгаришлар рўй берган. 19-асрда Ғарбий Европанинг аксарият мамлакатларида армиялар таркиби умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирила бошлаган. Армияларнинг ташкилий тузилмаси ҳам жиддий ўзгаришларга учраган: доимий қўшин бирлашмаларда-мураккаб жанговар вазифаларни мустақил ҳал эта оладиган дивизиялар ва корпуслар барпо этилган Қуролли кучларнинг сони бир неча марта ошган. Уруш олиб бориш усуллари ва характерига қарашлар ҳам ўзгарган, жанговар ҳаракатларнинг асосий мақсади душман худуди, алоқа йўллари ва қалъаларни босиб олиш эмас, балки унинг армиясини тор-мор келтириш бўлган. Чунки душманнинг асосий кучлари устидан ҳал қилувчи жангда ғалаба қозониш ғалаба қилган томонга ўзи учун манфаатли сулқ тузиш имконини берган.
Тактикада ҳам туб ўзгаришлар бўлган. Жанговар тартибда батальонлар колоннаси ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Батальонлар олдида сочма саф тортган пиёдалар қисми (егерлар)борган. Пиёдалар ҳужумини артиллерия ва отлиқ қўшин қўллаб-қувватлаб турган. 18-аср охири-19-аср бошидаги ҳарбий харакатлар олиб боришнинг янги усулларини такомиллаштиришда француз саркардаси Напалеон 1 ва рус саркардаси М.И.Кутузовларнинг хизмати катта бўлган. Масалан: Напалеон 1 артиллерия ва отлиқ қўшинни ялписига қўллашни жорий этган ва жанг тақдирини ҳал этишда захиралардан моҳирона фойдаланган.
19-асрда темир йўллар қурилиши, электр телеграфи, тутунсиз порох, қирқма тўп, қирқма милтиқларнинг кашф этилиши ва воситаларни ҳарбий ишда кенг қўлланиши (19-а. 2-ярмида) стратегия ва тактикада муҳим ўзгаришларга олиб келган. Қирқма қуролларнинг пайдо бўлиши ўт очиш тезлиги, узоқ масофадаги нишонни аниқ олиш имконини берган, бу қўшинларни катта талофатлар бераётган колонна бўлиб сафга тизишдан воз кечиб, пиёдаларни занжир сафга тизишдан воз кечиб, пиёдаларни занжир сафда ҳаракат қилишига олиб келган. Бироқ Биринчи Жаҳон урушигача занжир саф жуда қалин бўлиб, бу ҳолат оғир талофатларга сабабчи бўлган.
20 аср бошида армияларнинг сони кескин ошган, уларни катта миқдордаги тез отар тўп-замбараклар, пулемётлар, милтиқлар билан қуроллантириш имкони туғилган. Қўшинларни бошқаришда техник воситалардан фойдаланила бошлаган, алоқа йўллари ривожланган ва манёвр қилиш имкониятлари кенгайган. Жанговар ҳаракатларнинг янги-шакли операция шакллана бошлаган. Операция- қўмондонликнинг ягона мақсади йўлида бирлашган бир ёхуд бир неча армиялар томонидан олиб борилган жанглар мажмуи. Биринчи жаҳон уруши даврида ҳарбий операция тушунчаси амалий ва назарий жиҳатдан шаклланган.Янги стретегик бирлашмалар-фронтлар пайдо бўлди; фронт операциялари ўтказила бошлаган. Артиллериянинг тез суръатлари билан ривожланиши, авиация, танклар ва захарловчи моддаларнинг пайдо бўлиши натижасида тактика соҳасида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берган. Тактик вазифалар пиёдалар, артиллерия, танклар ва муҳандислик қўшинларнинг биргаликда, умумий ҳаракатлари билан ҳал этилган.



Download 63,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish