Маърузачи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Я.Э. Алиев
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Салихов С.А. ва бошқалар. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Тошкент “Иқтисодиёт”, 2013 йил. 2. Эргашходжаев Ш. Инновацион маркетинг. Дарслик. Тошкент “Чўлпон”, 2014 йил. 3. Ильенковой С.Д. Инновационный менеджмент. Учебник. – М.: ЮНИТИ –ДАНА, 2012. -392 с. 4. Абдусаторова Х.М. Инновация стратегияси. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2012 йил 5. Ишмухамедов А. Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. Тошкент, ТДИУ, 2007. 6. Акабирова Д.Н.Инновационная стратегия. Учебное пособие. Тошкент, Иқтисодиёт, 2011. 7. Алиев Я.Э. Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Иқтисодиёт” 2019 йил.
Мавзу: ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Тошкент - 2020
Р Е Ж А
1. Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий тажрибалар.
2. Иқтисодиёти юқори даражада ривожланган мамлакатлар тажрибаси.
3. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари – МДҲ тажрибаси.
4. Хорижий давлатлардаги инновацион кластерларни ривожланиши таҳлили.
Мамлакат иқтисодиёт тармоқларида инновациявий технологияларни юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этишда ва уларни реконструкция қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш катта ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда инновацияни молиялаштириш давлат бюджет маблағлари ва хусусий маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Унинг миқдори мамлакат ЯИМга нисбатан баҳоланади.
2019 йилда ЯИМга нисбатан илм-фанга қилинаётган харажатлар салмоғи Жанубий Кореяда 4,36 %ни, Исроилда 3,93 %ни, Финляндияда 3,55 %ни, Швеция 3,41%ни, Японияда 3,38 %ни АҚШда 2,79 %ни ва Хитойда 1,98 %ни ташкил этмоқда.
Инновацион тараққиётда асосан қуйидагиларга эътибор қаратилади:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг барча бўғинларида босқичма-босқич асосий ва ёрдамчи фондларни замонавий технолиялар билан алмаштириш сиёсати жорий этилган. Масалан, Японияда асосий ишлаб чикариш воситалар ҳар 6-7 йилда, АҚШда 8-9 йилда, Германияда 9-10 йилда тўлик янгиланади;
ҳудудлардаги асосий ва етакчи саноат тармоқларида ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ва диверсификациялашувини амалга ошириш;
мамлакатнинг инновацион салоҳиятини ўлчашда миқдорий ва сифатни аниқловчи 100 га яқин индикаторлар белгиланиши. Ушбу индикаторларни ҳисоблашда таълим, илм-фан, технологиялар, инсон капитали, инновацион ва ижтимоий-сиёсий муҳит, расмий миллий статистика маълумотлари, аҳоли ва тегишли мутахассислардан олинган сўров натижалари бирлаштирилган ҳолда яхлит тизимга келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |