Фарғона ҳарбий-техник лицейи ўқувчиларининг ижисмоний ривожланиш кўрсаткичлари.
№
|
Кўрсаткичлар
|
1 курс
|
2-курс
|
Х
|
s
|
V%
|
Х
|
s
|
V%
|
t
|
|
Гавда узунлиги (см)
|
170.8
|
6.09
|
3.56
|
173.2
|
5.6
|
3.23
|
1.54
|
|
Гавда бирлиги (кг)
|
58
|
5.67
|
9,77
|
60.8
|
7.31
|
12.1
|
1.60
|
|
КҚА тинч ҳолатда
|
83.8
|
4.02
|
4.79
|
86.7
|
3.37
|
3,88
|
2.98
|
|
ЎТС(мл)
|
3450
|
137.4
|
3.98
|
3566
|
138.1
|
3.07
|
3,1
|
|
Ўнг қўл динамометрияси (кг)
|
38
|
1.4
|
3.68
|
38.5
|
1.43
|
3.71
|
1,38
|
|
Чап қўл динамометрияси (кг)
|
35.5
|
1.09
|
3.07
|
36.5
|
1.5
|
4.11
|
2,85
|
|
Гавда
динамометрияси (кг)
|
76.5
|
0.94
|
1.23
|
78.5
|
1.34
|
1.71
|
7,40
|
Фарғона, Самарқанд ва Хоразм шаҳарларининг ҳарбий-техник лицейлари ўқувчилари жисмоний тайёргарлиги ҳолатини аниқлаш ва уларниниг қийсий таҳлилини амалга ошириш илмий қизиқиш уйғотади.
Ўқувчиларнинг ҳаракат тайёргарлиги қуйидаги тестлар натижалари бўйича баҳоланади: 100 м га югуриш, 3000 м. Кросс, 4х10 м. га моксимон югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, ётиб таяниб, қўлларни букиб ёзиш, улоқтириш ва турникда осилган ҳолатда ағдарилиб кўтарилиш.
Фарғона ихтисослаштирилган лицейи биринчи курс ўқувчиларининг тезлик имкониятларини баҳолашда улар 100 м. масофани 14.0±0.9 сек да босиб ўтдилар, шунга ўхшаш ишончсиз (t=1.41) натижалар Самарқанд ўқувчиларида эса натижа 0.3 сек. га ёмонроқ бўлди. Иккинчи курсда Фарғона ва Самарқанд лицейлари ўқувчилари ўз кўрсаткичларини 0.2 сек. га (4.1%) ишончли тарзда яхшиладилар, Хоразм ўқувчилари эса 14.2±1.8 сек. натижалар кўрсатдилар (2-жадвал)
3000 м. кросс масофасини Фарғона лицейининг биринчи курс ўқувчилари 13.0±0.4 мин. ичида босиб ўтдилар, Самарқанд лицейи ўқувчилари улардан 0.3 мин. илгарилаб кетдилар, Хоразм йигитлари эса Самарқанд ҳарбий-техник лицейи ўқувчиларидан 0.3 мин. га ортда қолдилар (t=2.3)
Иккинчи курсда Фарғона ўқувчилари натижани 6.2 % га яхшиладилар (t=2.2), Самарқанд йигитлари кўрсаткичларини ишончли тарзда 0.6 мин. га яхшиладилар (t=4.69) ва Хоразм лицейи ўқувчилари t=0.58 га кўрсаткичларини бироз ўсишга эришдилар 12.3±2.6 мин. гача.
4х10 м. га моксимон югариш натижалари қуйидагилар бўлди:
Фарғона лицейи биринчи курс ўқувчилари 28.2±0.4 сек. натижага эришдилар, у иккинчи курсда 3.6% га (t=3.55) яхшиладилар.
Самарқанд ва Хоразм лицейлари ўқувчилари натижаларини камроқ 0.4 сек. га (t=1.40) яхшиладилар.
Турган жойидан узунликка сакраш тестида Фарғона лицейи биринчи курс ўқувчилари 1.90±0.4 м натижага эга бўлдилар, иккинчи курсда натижа 30 см, га 19.2% яхшиланди (t=3.2).
Самарқанд лицейи ўқувчилари ўқиш охирида натижаларини 40 см. (17.4%) га яхшиладилар, Хоразм ўқувчилари эса юқори натижага эга бўлдилар - 2.22±0.6 см, бу машғулотларнинг методик жиҳатдан тўғри тузилиши ушбу ҳаракат сифатининг такомиллашишига имкон беришини кўрсатади.
Ётиб таяниб, қўлларни букиб ёзиш тести натижалари бўйича Фарғона лицейининг биринчи курс ўқувчилари 29.8±3.6 марта натижага эга бўлдилар, ўқиш охирига бориб натижалар ишончли тарзда 15.6% га ўсди.
Самарқанд ўқувчиларида ўрганилаётган тест бўйича натижанинг 10.6% га (t=2.3) ишончли ўсиши аниқланди. Хоразм йигитларида ҳам ушбу кўрсаткич 21.8 га (t=9.3) анча ошди.
Фарғона ихтисослаштирилган лицей ўқувчилари турникда тортилишда 12.5±2.9 марта натижа кўрсатишди, бу натижа кейинчалик 14.4% га ўсди. Самарқанд ўқувчилари натижаларини 5.8% га, Хоразм йигитлари эса ишончли тарзда 14.2% га (t=2.8) яхшиладилар.
Граната улоқтиришда Фарғона ўқувчиларида ўқиш охирига келиб натижанинг 3.9 м. га (10.4%) яхшиланганлиги аниқланди, Самарқанд лицейи йигитлари ўз тенгдошларидан 3 м (8.61%) га устунликка эга бўлдилар ва Хоразм ўқувчиларидан 0.2 м га ортда қолдилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлари ўқувчиларининг ҳаракат тайёргарлигини тестлаш натижалари таҳлили уларнинг қониқарли даражада эканлигини аниқлаб берди, бу жисмоний тарбия бўйича дастурий-меъёрий ҳужжатларга ўзгаришлар киритишга асос бўлди.
Фарғона ихтисослаштирилган лицей ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари орасидаги корреляцион боғлиқликлар натижалари ўнг ва чап қўллар диномометрияси кўрсаткичлари орасида кучли боғлиқлик (r=0.94); ўпканинг тириклик сиғими ва ўнг қўл панжа кучи параметрлари орасида кучли боғлиқлик (r=0.62) борлигини кўрсатди. Кучсиз боғлиқлик гавда бирлиги репиратор кўрсаткичлар орасида аниқланди (r = 0,51; 0,53). Кучли (r = 0,60) корреляцион боғлиқлик турникда осилган ҳолда гавдани ағдарилиб кўтарилиш ва турникда тортилиш орасида, салбий боғлиқлик (r= - 0.58) ЎТС ҳамда бруслардаги тестларда аниқланди.
Айтиш жоизки, граната улоқтириш ва моксимон югуришда масофани босиб ўтиш вақти кўрсаткичлар орасида кучли (r=0.63) боғлиқлик аниқланди.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |