Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги



Download 72,09 Kb.
bet1/7
Sana18.04.2022
Hajmi72,09 Kb.
#561274
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ураимов автореферат ўзбекча


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги. Ихтисослаштирилган ҳарбий лицейларда таҳсил олувчи ўқувчи ёшларни тайёрлаш тизимини замонавий илмий тадқиқотлари уларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга ва келгусида Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга муваффақиятли тайёрлаш мақсадида жисмоний тарбия жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилганлиги билан аниқланади(49).
Ихтисослаштирилган лицейларда жисмоний тарбия бўйича педагогик жараён ўқув жараёнига мамлакатимизнинг ҳамда ҳорижий давлатларнинг илғор педагогик жамоалари тажрибасига асосланган ва ўқувчи ёшларнинг назарий ҳамда амалий тайёргарлигини такомиллаштиришга имкон берувчи инновацион педагогик технологияларни жорий этиш билан боғлиқ.
Махсус адабиётларнинг таҳлилий шарҳи шуни аниқлаш имконини бердики, атроф-муҳитнинг ташқи ҳарорати юқори бўлган ҳудудларда ўқувчи ёшларнинг жисмоний тарбиясини йўлга қўйиш билан боғлиқ комплекс илмий тадқиқотлар топилмади.
Таълим жараёни мазмунини мамлакатимизининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб вазифаларига мос ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро андозаларга жавоб берувчи зарур шарт-шароитларни таъминлаш таълим тизимини устувор йўналиши ҳисобланади.
Ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларини ўқитиш жараёнида ҳаракат тайёргарлигини долзарб муаммоларидан бири дастурий-меъёрий ҳужжатларга муҳим ўзгаришларни киритиш ҳисобланади.
Мазкур таълим тизимидаги диссертация тадқиқотлари Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ги Қонуни (1997), Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги Қонуни(2002), Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4-сентябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги ЎРҚ-3994-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-фармони, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5368-сонли фармони, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштиришга қаратилган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Мустақиллик йилларида яратилган шахсий таълим модели таълим муассасаларининг барча бўғинларида муваффақиятли жорий этилмоқда, бу ерда жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштиришга алоҳида ўрин ажратилади.
Ҳарбий-техник лицейлар тизимига устувор аҳамият қаратилади, зеро уларниниг битирувчиларини олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш бўйича мазукур ўқув юртлари асосий кадрлар тайёрловчи бўғин ҳисобланади.
Олий ҳарбий таълим муассасалари томонидан ихтисослаштирилган ҳарбий-техник лицейлар битирувчиларига жисмоний тайёргарлик бўйича қўйиладиган талабларни эътиборга олиб, мазкур соҳадаги таълим муассасаларида жисмоний тарбия бўйича ўқув жараёнида уларнинг умумий ва махсус ҳаракат тайёргарликларини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилди.
Жисмоний тарбия машғулортларида ўқитишнинг инновацион педагогик технологияларининг ўқув жараёнига жорий қилиниши, ўқув дастурларига жисмоний юкламаларни ўқув йиллари бўйича оптимал тақсимлаш ва ўқув жараёнидаги зарур амалий спорт турларини аниқлаш бўйича тавсияларни инобатга олган ҳолда тузатишлар киритиш имкониятини берди.


Download 72,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish