Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги


-расм. Ҳарбий-техник лицей ўқувчиларининг амалий жисмоний тайёргарлигининг ўқув жараёнидаги аҳамияти тўғрисидаги билимларига доир социологик тадқиқотлар натижалари



Download 72,09 Kb.
bet5/7
Sana18.04.2022
Hajmi72,09 Kb.
#561274
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ураимов автореферат ўзбекча

1-расм. Ҳарбий-техник лицей ўқувчиларининг амалий жисмоний тайёргарлигининг ўқув жараёнидаги аҳамияти тўғрисидаги билимларига доир социологик тадқиқотлар натижалари.
Ихтисослаштирилган лицей ўқувчиларининг социологик тадқиқотлари уларнинг индивидуал йўналтирилган жисмоний машқлар билан шуғулланиш (8.8±1,9; V=22,1%), мусобақа методидан фойдаланиш (6,7±3,3; V=43,7%), машқлантирувчи йўналишига эга элементлар билан ўтказиладиган машғулотлар (8,2±2,1;V=26,3%), махсус жисмоний тайёргарлик бўйича жисмоний машқлар комплекслари (8,1±2,1;V=26,5%), дардан ташқари вақтлардаги мустақил машғулотлар (6,6±3,5; V=50,7%), ва ўқувчиларнинг яшаш жойларида ўтадиган машғулотларни (6,5±2,6;V=40,6%) афзал кўришлари аниқланди.


2-расм. Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-техника лицейи ўқувчиларининг ўқув режадаги амалий спорт фанлари аҳамияти тўғрисидаги социологик сўрови натижалари.

Ўқувчилар орасида ўтказилган анкета сўрови натижаларига кўра:

  • ихтисослаштирилган лицей ўқувчиларининг амалий жисмоний тайёргарлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истиқболи борлиги билан долзарб аҳамиятга эга;

  • ўқувчиларнинг аксарияти (82.7%) ўқув жараёнига инновацион ўқитиш методларининг киритилишини ҳоҳлайди, бу ўқувчиларда ҳаракат тайёргарлигига бўлган қизиқишини билдиради ва юкламаларга функционал бардош бериш ўқитувчи томонидан қатъий назорат остида олинади.

Амалий жисмоний тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун қуйидагилар зарур:

  • жисмоний тарбия бўйича мажбурий машғулотлар ҳажмини ҳафтада 10 соатгача кўпайтириш;

  • бутун ўқиш даври давомида амалий ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган машқлантирувчи йўналишдаги машғулотларни ўтказиш;

  • алоҳида ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун тренажёрлар ўрнатиш орқали моддий-техник базани такомиллаштириш.

  • ушбу соҳадаги етакчи мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илмий-амалий семинарлар, мастер-класслар ўтказиш;

  • замонавий илмий асосланган тавсияларни инобатга олган ҳолда жисмоний тарбия жараёнига инновацион педагогик технологияларни кенг жорий этиш;

  • ҳарбий-техник лицей ўқувчилари орасида амалий жисмоний тайёргарлик бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш.

Жисмоний тарбия бўйича асосий машғулотларнинг мониторинг тадқиқотлари шуни аниқлаб бердики, ўқувчилар дастур материаллари талабларини қониқарли даражада бажаришади, ҳафтада икки маротаба бўладиган асосий машғулотлар гиподинамия омилини камайтириш бўйича минимал эъҳтиёжларни таъминламайди.
Гиподинамия омилининг таъсирини бартараф этиш юзасидан таълим тизимида таклиф этиладиган инновацияларни инобатга олган ҳолда, ўқув жараёнига тегишли ўзгаришларни киритиш йўли орқали жисмоний тарбия тизимини модернизация қилиш лозим.
Мазкур таълим тизимидаги етакчи амалиётчилар тажрибаси шундай хуллосага келиш имконини берадики, жисмоний тарбия бўйича ташкил қилинган ўқув машғулотлари, уларни тузишга методик жиҳатдан тўғри ёндашилганда, шуғулланувчиларнинг функционал имкониятларидан келиб чиқиб, жисмоний юкламалар ҳажми ва шиддати оптимал меъёрланганда, асосий машғулотларни ўтказиш жараёнида ҳаракат имкониятларининг қониқарли етишмовчилигини таъминлаш имконини беради.
Ҳарбий-техник лицейнинг жисмоний тарбия бўйича ўқув-ишчи дастурининг таҳлили шуни аниқлаб бердики, икки йиллик ўқиш даврида амалий машғулотларга 136 соат ажратилади, бу ерда 40 соат (29.6%) енгил атлетикага, 36 соат (26.4%) кросс тайёргарлигига, 24 соат (17.6%) гимнастикага, ва 36 соат спорт ўйинларига жумладан 16 соат (11.8%) футболга, 12 соат (8.8%) волейболга ва 8 соат (5.8%) баскетболга тақсимланган.
Аниқланишича тезлик-куч ҳусусиятларига эга машқларни 62.7% биринчи ва 74.3% иккинчи курс ўқувчилари афзал кўришади, 54.1% биоринчи ва 65.1% иккинчи курс ўқувчилари спорт ўйинларини кўрсатишган, чидамлиликни ривожлантириш заруратини 49.4% биринчи курс 52.4% иккинчи курс ўқувчилари кўрсатиб ўтишган.
Биринчи курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш даражасини тестлаш давомида олинган антропометрик тавсияларниниг кўрсатишича, гавда узунлиги 170.8±6.1см. ни ташкил этди, иккинчи курсда эса 4.5% га ишончсиз ошганлиги кўрсатилди.
Ўқувчиларниниг гавда бирлиги кўрсаткичлари ўқув йиллари бўйича ишончсиз ўсиб боради: 58.0±5.67кг биринчи курсда ва 60.8±5.1кг иккинчи курсда, вариация 12.1% (1-жадвал.)
Битирувчиларда гавда оғирлигининг аниқланган ўсиб борииш тенденцияси ўқув жараёнида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиб ташкил қилинадиган машғулотларниниг ижобий таъсипи маълумотлари билан яқиндан боғлиқликка эга.
Биринчи курс ўқувчиларида кўкрак қафаси кенглиги 83.8% ± 4.02 см. ни ташкил қилди, иккинчи курсда 3.4% га ишончли ошганлиги кузатилди. Биринчи ва Иккинчи курслар ўқувчилари орасида КҚА кўрсаткичларининг қийсий таҳлили 1.8% см ни ташкил этди, бунда p ˂ 0.001 га тенг.Биринчи курс ўқувчиларининг гавда кучи 74,5 дан 78,5 кг атрофида ўзгариб турди, иккинчи курсда ўртача кўрсаткич 78.5 кг ни ташкил қилди, бу биринчи курс ўқувчилари натижаларидан 2 кг га (2.65) кўпроқ.
Фарғона ҳарбий-техник академик лицейи ўқувчиларининг иантропометрк тафсифлари таҳлили кўрсаткичларнинг барча ўоганилаётганпараметрлар ибўйича ишончсиз ўсиб боришини таъминлаб берди, бу аънавий жисмоний тарбия тизимининг самарасиз эканлигини тахмин қилишга асос бўлади ва дастурий-меъёрий ҳужжатларга жиддий ўзгаришлар киритишни тақазо этади.
1-жадвал

Download 72,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish