Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти


Тадқиқотнинг амалий натижалари



Download 58 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi58 Kb.
#162964
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИРИШ25ноябрь

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:заҳираси жуда кўп ва кенг тарқалган лессимон жинсдан фойдаланиб таннарҳи арзон, экологик тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотнинг таркиби таклиф қилинди; қуруқ усулда механик фаоллаштириш ҳисобига юқори ҳароратларда силикатлар ҳосил бўлиш жараёнининг тезлашиши қайд қилинди ва жараённи олиб боришнинг мақбул параметрлари белгилаб берилган. Керамик массани ярим қуруқ усулда пресслашнинг мақбул параметри сифатида 20 МПа босимда пресслаш ижобий натижа бериши қайд қилинди. Керамик масса омихтасига иссиқлик ёрдамида ишлов беришнинг мақбул мароми ишлаб чиқилди; лессимон жинсни ва шиша кукуни асосидаги омихта асосида механик мустаҳкамлиги 50,0 МПа дан юқори, ишқаланишга нисбатан мустаҳкамлиги 0,504 кг/см2, сув шимувчанлиги 3-9 % бўлган керамик йўлак тош олиш технологияси ишлаб чиқилди; ишланма саноат миқёсида синовдан ўтказилиб маҳсулот олишнинг барча параметрлари корхона миқёсига мослиги олинган махсулотлар эса физик-механик кўрсаткичлари бўйича давлат андозалари талабларига мос келиши кўрсатиб ўтилди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Диссертация тадқиқотларида илмий ёндашувлар, хулосалар ва тавсияларнинг асосланганлиги, тадқиқотларда замонавий физик-кимёвий усулларнинг қўлланилганлиги, олинган натижалар силикат материаллари олиш параметрлари ва қонуниятларига ҳамда давлат андозалари талабларига мос келиши билан ажралиб туради. Тадқиқот натижалари саноат миқёсида ўтказилган тажриба-синовлари билан тасдиқланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти лессимон жинс ва шиша кукуни асосида шўрланиш даражаси юқори бўлган худудлар учун керамик йўлак тоши олиш учун физик-кимёвий ва технологик хусусиятлари ҳамда таркибий компонентларининг миқдор ва фракциялари ўртасидаги функционал боғлиқликларни, юқори ҳарорат майдонидаги фазовий ўзгариш қонуниятларини аниқлашда асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, тупроқнинг шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда қўлланилиб келинаётган бетон ва полимер асосли қопламаларни ўрнига нисбатан хизмат қилиш муддати узоқ, эстетик чиройли, кимёвий турғун бўлган арзон ва экологик тоза маҳсулот олишга оид технология ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish