Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти



Download 58 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi58 Kb.
#162964
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
КИРИШ25ноябрь

Тадқиқотнинг мақсади. Қурбонов кони лессимон жинслари ва шиша чиқиндиларидан фойдаланиб механик мустаҳкам, кимёвий турғун керамик йўлак тош олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- Хоразм вилояти Қурбонов кони лессимон жинсини кимёвий, минералогик ва гранулометрик таркибини ўрганиш, уни намлик ва тузли эритмалар таъсирига чидамли керамик йўлак тоши олиш учун яроқлилигини аниқлаш;
- шиша чиқиндиларини кимёвий таркиби ва хоссаларини ўрганиш, ундан шўрланиш ва намлик юқори бўлган муҳитларга чидамли бўлган керамик йўлак тоши олишда қўллашнинг асосий технологик параметрларини ишлаб чиқиш;
- лессимон жинслар асосидаги керамик массани пишириш кинетикаси ва тошсимон сополок тузилишининг шаклланишини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш;
- лессимон жинсни механик фаоллаштиришнинг технологиясини ишлаб чиқиш ва маҳсулотнинг физик-механик кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш;
- маҳсулотни физик-механик хоссаларига пресслаш босими таъсирини ўрганиш ва мақбул параметрларни танлаш;
- шўрланиш ва намлик юқори бўлган муҳитларга чидамли бўлган керамик йўлак тошининг таркибини ишлаб чиқиш, намуналар олиш, уларнинг физик-механик ва кимёвий хоссаларини ўрганиш;
- диссертация тадқиқотлари натижаларини ишлаб чиқариш миқёсига тадбиқ қилиш, саноат намуналарини олиш, физик-механик хоссаларини ўрганиш ва иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш кабилар.
Тадқиқотнинг объекти. Хоразм вилояти Қурбонов кони лессимон жинси, шиша чиқиндилари.
Тадқиқотнинг предмети. Лессимон жинсни механик фаоллаштириш усули, керамик йўлак тоши олиш жараёнининг физик-кимёвий асослари.
Тадқиқотнинг усуллари. Хом ашёлар ва мҳсулотни таҳлил қилишга оид бўлган кимёвий, рентгенфаза, дифференциал-термик, электрон-микроскопик, гранулометрик ва бошқа физик-механик таҳлил усуллари ва қурилмалари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Диссертация ишида илк маротаба лессимон жинс ва шиша синиғи киритилган массалар асосида кимёвий турғун ва механик мустаҳкам керамик йўлак тоши олиш мумкинлиги назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилган;
- масса таркибига шиша чиқиндисини сирт юзаси 3000 м2/г даражасигача майдалаб 20 % миқдорида қўшиш ҳисобига юқори ҳароратларда ишлов беришда суюқ фаза миқдори кескин ошишини эътиборга олиб пишириш мароми ишлаб чиқилган. Унга кўра масса максимал ҳароратда (950 оС) 3 соат давомида ушлаб турилиб, кейинчалик 850 оС гача совутилган ва яна шу ҳароратда 4 соат давомида ушлаб турилган. Бундай шароитда масса таркибидаги шиша фазанинг қовушоқлиги нисбатан ортган ва маҳсулотнинг шаклини деформацияланиши чегараланган, массада анортит, кристоболит ва диопсид минераллари кристалл фазада ҳосил бўлиши кузатилган.
Керамик йўлак тош олишда лёссимон жинс: шиша чиқиндиси нисбатларининг мақбул параметри 80:20 бўлиб, маҳсулот сифатини яхшилаш учун уларни биргаликда механик фаоллаштириш ҳисобига олинган массани 950 оС ҳароратда пиширилган намуналарнинг зичлиги 2150 кг/м3, сиқилишга механик мустаҳкамлик кўрсаткичи 40 МПа, сув шимувчанлиги 5,6 %, ишқаланишга нисбатан мустаҳкамлик кўрсаткичи 0,50 г/см2, совуққа чидамлилиги 55-65 цикл; кимёвий бардошлилиги 95 %.
Масса таркибига 5 % гача кўмир кукунини қўшиш ҳисобига қайтарувчи муҳит ҳосил қилишга эришилган ва бунда юқори оксидланиш даражали оксидларнинг оксидланиш даражаси паст бўлган ҳолатга ўтиши кузатилган. Натижада масса таркибидаги қийин эрувчан компонентлар билан улар ўртасида одатдагига нисбатан 50 оС паст ҳароратларда мустаҳкам алюмосиликатларнинг ҳосил бўлиши қайд қилинган.

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish