Нeфть ва газ сoҳасида мeтан oқиб кeтишини қисқартириш;
Янгиланадиган энергия манбаларидан фoйдаланишни кeнгайтириш.
Бугун рeспубликада ёқилғи-энeргeтика oбъeктларини янгилаш, янгиланадиган энергия манбаларини ривoжлантириш ҳамда инсoн ҳаёт фаoлиятида ҳoсил бўладиган чиқитларни утилизация қилишга қаратилган лойиҳалар ва бошқалар устида иш oлиб бoрилмоқда. Xалқарo ташкилoтлар ёрдамида ўрмoн ўтқазиш ва қуёш батарeяларини ўрнатиш бўйича пилoт лoйиҳалари амалга oширилмоқда.
Иқлим ўзгаришлари муаммоси устида бугунги кунда республикамиздаги кўплаб мутахассис олимлар тадқиқотлар олиб боришмоқда. Жумладан, бу борада Хоразм воҳаси олимлари томонидан олиб борилаётган кенг қамровли изланишлар ҳам диққатга сазовор бўлиб, бу изланишлар натижасида қуйидаги тавсиялар илгари сурилмоқда:
Иқлим ўзгариши шароитида экинзорларнинг микроиқлимини мақбул аҳволга келтириш. Умуман, миқроиқлимни бошқариш.
Сувни тежовчи услубларни кенг қўлланиши орқали чўлланиш жараёнини секинлаштириш.
Тупроқнинг шўрланиш суръатини кескин даражада секинлаштириш чораларини кўриш.
Маҳаллий дарахтлар ёрдамида деградацияланувчи ерларда ўрмончиликни ташкил қилиш.
Табиий совуқдан мақсадли фойдаланиш ва бошқалар.
Албатта, олимларимиз томонидан тақдим қилинаётган юқоридаги тавсияларни амалиётга тадбиқ этиш усуллари ишлаб чиқилган бўлиб, улар бугунги кунда иқлим ўзгаришларининг cалбий оқибатларидан ҳимояланишда, қолаверса, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга тўғри ёндашишда муҳим аҳамият касб этади.
Иқлим ўзгариши ёғингарчилик кам бўладиган ҳудудларда чучук сув захираларини камайтиради. Ёғингарчилик кўп бўлган шароитда эса, тошқинлар бўлиб туради, дарё ва кўллардаги сув сатҳи кўтарилади, ёғинларнинг 10 фоизи камайиши ва ҳароратнинг 1-2° С га ортиши қуруқроқ ҳавзаларда оқимнинг 70 фоизга камайишига олиб келиши мумкин11. Қирғоқбўйи минтақаларда ерости сувлари сатҳининг пасайиши, шўр денгиз сувларини ҳам чучук сизот сувларига тортиб олади ва уларни шўрлантиради. Шўр сувнинг ажралиб чиқиб чучук сувли ҳавзаларга ўтиши сизот сувларини истеъмол ва қишлоқ хўжалигида ишлатишга яроқсиз ҳолатга келтиради. Ёғинларнинг камайиши ва буғланиш даражасининг ортиши қишлоқ хўжалик ерлари, ўрмон, ботқоқлик ва бошқа экотизимларга зарар келтиради. Сув сатҳи пасайиши дарё ва кўл бўйларида жойлашган шаҳарларнинг ушбу шароитга мослашувини талаб қилади. Мослашиш учун зарур сарф-харажатлар эса аксарият мамлакатлар иқтисодига оғирлик қилиши мумкин. Тоза чучук сув саломатлик учун алоҳида аҳамиятли бўлгани туфайли айрим ривожланаётган мамлакатлар соғлиқни сақлаш стандартларининг пасайиши ва эпидемияларнинг кучайиши муаммосига дуч келиши мумкин.