Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Республикамиздаги тоғ ва тоғолди табиат мажмуаларини географик ва геоэкологик жиҳатдан ўрганишда Акромов З.М., Абдулқосимов А.А., Алибеков Л.А., Баратов П.Б., Ваҳобов Ҳ.В., Жумаев Т., Зокиров Ш.З., Маматқулов М., Маматов А.М., Рафиқов А., Ҳалимов Р.Ҳ. ва бошқалар кўплаб тадқиқот ишлари олиб боришган. Уларнинг тадқиқотлари долзарб масалаларга: жумладан тоғ ва тоғолди табиатини ўрганишда тизимли ёндошувга, тоғ-кон саноатини барпо этишда табиий шароитларнинг ўзгариш хусусиятларига, табиий географик жараёнларни ўрганишда мухандис геоморфологик жиҳатларга, антропоген жараёнларни аэрокосмик фотосуратлар асосида ўрганиш масалаларига, тоғ ва тоғолди табиатидан фойдаланишнинг табиий ва иқтисодий тамойилларига ҳамда экологик ва геоэкологик жиҳатдан баҳолаш ва башорат қилишга қаритилган. Шунингдек, тадқиқот ишларида кўпроқ аниқ бир табиий компонент, маълум бир жараён ва ходисалар ҳамда инсон таъсири натижасида вужудга келган оқибатларга кўпроқ эътибор қаратилган. - Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Республикамиздаги тоғ ва тоғолди табиат мажмуаларини географик ва геоэкологик жиҳатдан ўрганишда Акромов З.М., Абдулқосимов А.А., Алибеков Л.А., Баратов П.Б., Ваҳобов Ҳ.В., Жумаев Т., Зокиров Ш.З., Маматқулов М., Маматов А.М., Рафиқов А., Ҳалимов Р.Ҳ. ва бошқалар кўплаб тадқиқот ишлари олиб боришган. Уларнинг тадқиқотлари долзарб масалаларга: жумладан тоғ ва тоғолди табиатини ўрганишда тизимли ёндошувга, тоғ-кон саноатини барпо этишда табиий шароитларнинг ўзгариш хусусиятларига, табиий географик жараёнларни ўрганишда мухандис геоморфологик жиҳатларга, антропоген жараёнларни аэрокосмик фотосуратлар асосида ўрганиш масалаларига, тоғ ва тоғолди табиатидан фойдаланишнинг табиий ва иқтисодий тамойилларига ҳамда экологик ва геоэкологик жиҳатдан баҳолаш ва башорат қилишга қаритилган. Шунингдек, тадқиқот ишларида кўпроқ аниқ бир табиий компонент, маълум бир жараён ва ходисалар ҳамда инсон таъсири натижасида вужудга келган оқибатларга кўпроқ эътибор қаратилган.
БМИнинг назарий ва услубий асослари.Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, нутқлари, фармон ва қарорлари ҳамда Олий Мажлис томонидан чиқарилган қонунлар, Ҳукумат қарорлари, меъёрий хужжатлар ва бошқа йўриқлар назарий асос ҳисобланади. Қатор маҳаллий ва хорижий мутасадди олим ва мутахассисларнинг тажрабалари илмий асос сифатида қабул қилинган. - БМИнинг назарий ва услубий асослари.Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, нутқлари, фармон ва қарорлари ҳамда Олий Мажлис томонидан чиқарилган қонунлар, Ҳукумат қарорлари, меъёрий хужжатлар ва бошқа йўриқлар назарий асос ҳисобланади. Қатор маҳаллий ва хорижий мутасадди олим ва мутахассисларнинг тажрабалари илмий асос сифатида қабул қилинган.
- БМИнинг илмий янгилиги тоғ ва текислик геотизимлари ўртасидаги ўзаро боғлиқ қонуниятларини аниқлаш, уларнинг иқтисодий-рекреацион салоҳиятини таҳлили кабилардир.
- БМИнинг амалий аҳамияти беқиёс бўлиб, амалиётга татбиқ этилиши тоғ ва тоғолди минтақаларидаги мавжуд экологик вазиятни оптималлаштиради. Шунингдек, БМИдан “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш”, фанини ўқитишда манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |