Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов


Поликонденсатланиш полимерлари ва улар асосида олинадиган пластмассалар



Download 2,12 Mb.
bet98/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

13.4 Поликонденсатланиш полимерлари ва улар асосида олинадиган пластмассалар.
Поликонденсатланиш полимерлари (смоласи) ишлаб чикаришда: фенолальдегидли, аминоальдегидли, полиэфирли, полиамидли ва бошка хиллари куп ишлатилдаи. Уларнинг баьзилари термопластик булса, баъзилари термореактивдир. Температура кутарилиши билан уларнинг физик-кимёвий хоссалари, полимерланиш смолаларига нисбатан кам узгаради.
Альдегидли смолалар олиш учун: феноллар, крезоллар, ксиленоллар, анилин, меланин, мочевина, тиамочевина ва альдегидлардан (формальдегид, ацетальдегид, фурфурал) фойдаланилади. Полиэфир смолалар, глицерин ва икки асосли кислоталар фталь, фумар ва адипин кислоталаридан тайёрланади. Эпоксид смолалари учун эпихлоргидрин ва дифенилопропанлар хом ашё хисобланади. Кремний органик полимерла дихлор ёки трихлорсиланлар ва тегишли эфирлардан синтезланади. Ушбу хом ашёларнинг карийб барчасини нефтькимё комбинатлари етказиб беради.


13.5 Ф е н о п л а с т л а р н и и ш л а б ч и к а р и ш.
Саноатда фенопластлар ишлаб чикариш жараёни уч асосий боскични уз ичига олади: полимерни синтезлаш (фенол формальдегид смоласи), прессланадиган композиция олиш ва шакл бериб буюм ясаш.
Фенолнинг формальдегид билан реакцияси типик суюк фазали гомоген каталитик жараёндир. Реакциядавомида оралик махсулотлар хосил булади.
Фойдаланиладиган катализаторга караб икки типдаги термопластик ва термореактив смолалар олинади.
Т е р м о п л а с т и к ( н о в о л а к ) с м о л а л а р. Фенол микдори ортикча (6 моль СН2О га 7 моль С6Н5ОН) олинганда хамда кислотали катализаторлардан (одатда хлорид кислотасидан) фойдаланилганда хосил булади. кислота формальдегидни протонлаш ва карбонил, углеродида электрон зичлигининг ортиши хисобига катализлайди.
СН2О + Н+ → Н2С = ОН
Кислотали катализ, асосан σ – оксиметил хосил булишига олиб келади, сунгра унинг поликонденсатланишдан чизикли структура хосил булади:

(n=4-8)
Термореактив ёки резол смолалар, аксинча ортикча фармальдегид (6 моль С6Н5ОН га 7 моль СН2О) олинганда хамда ишкорий катализатор иштирокида ( ) хосил булади. ишкор фенолни актив фенолят ионига айлантириш йули билан реакцияни катализлайди, кайсиким у формальдегид билан узаро таъсирлашиб о- ва п- оксиметилфеноллар ва о-, п- ди оксиметилфенолларга айланади. Булар эса киздирилганда 3 улчамли
структурага айланади. (п=4-10)



Реакциянинг йуналиши ва кнетикасини белгиловчи асосий факторлар: температура, вакт, катализатор табиати ва унинг концентрацияси. Поликонденсатланиш тезлиги дастлабки реакцион аралашмада катализатор ва формальдегид микдорини ошириш билан ортади. (119-расм). Фенол моляр массасининг формальдегид массасига булган нисбати канчалик кичик булса, смоланинг молекуляр массаси шунчалик катта булади. жараёнга кетган вакт канчалик катта булса, реагентларнинг бирикиши тулик булади ва смоланинг уртаяа молекуляр массаси хам катта булади.
Саноатда резол (бакелит) ва новолак смолалари курук ва суюк холатларда хамда эмульсия ва лаклар холида даврий ва узлуксиз усулларда ишлаб чикарилади. Технологик жараён куйидаги кетма-кет борувчи асосий операциялардан: хом ашёни тайёрлаш (фенолни суюклантириш), тозалаш, хом ашёни ва катализаторни реакторга солиш, смолани конденсатлаш (пишириш) смолани куйиб олиш ва куритиш, смолани совутиш ва унга сунгги ишлов бериш кабилардан иборат. 120 – расмда новолак смоласини олиш курилмасининг узлуксиз усули схемаси тасвирланган. Барча дастлабки моддалар 95-980С гача тахминий киздирилиб реактор калонасининг (2) биринчи булмасига узлуксиз тушиб туради. Реакцион аралашма юкоридаги штуцер (сирти резбали катта кувур парчаси) ва куювчи кувурлар оркали кетма-кет барча секцияларга куйилади. Хар бир секция якор типидаги аралаштиргич (3) билан таьминланган булиб, тулик аралаштиргич режимида ишлайди. Аралаштиргичлар умумий укга (4) махкамланган ва умумий двигател (5) билан айланади. Дастлабки компонентлардан учиб чиккан буглар совутгичда (6) конденсатланиб колонанинг биринчи секциясига кайтарилади. Реакторнинг остки секциясидан олинган масса узлуксиз сепараторга (7) тушади, смола смола усти суюклигидан ажралиб куритиш апаратига (8) жунатилади, у ердан совитувчи барабанга (9) ва ундан транспортерга утади. Совитилган смола композицияси тайёрлаш цехига боради.
Фенолфармалдегид смоласидан куйидаги шаклларда фенопластлар олинади: 1)куйма резитлар (тулдиргичсиз, 2)прессланувчи материаллар (тулдиргичлари кукунсимон ёки толасимон), 3) ёпиштирувчи компонентлар (кават- кават шаклидаги пласмассалар учун), 4) елимлар, лаклар (металл ва ёгоч юзасини коплаш учун),5) поропластлар (говак пласмссалар ва бошкалар).
Пресланувчи материаллар – пресскукун айникса кенг сохаларда ишлатилади. каттиксмала яхшилаб майдаланиб, унга тулдиргичлар (ёгоч кипиги,каолин,тальк,слюда,графит,кварц,асбест,шиша толаси ва хклар) ва котиргич (уротропин), буёк ва пигментлар кушиб аралатрилади. Пресскукун таркибида 40-50% смола булади. Пресскукун 160-1800С да 60 МПа босимли гидролик пресс ёрдамида прессланиб, турли махсулотлар: розетка, даста-туткичлар, электр асбобларини турли механизмлар учун ушлагич, гилофлар, радио, теле-кисмлар ва хоказолар олинади.
Толасимон фенопластлар, турли хил толаларга фенолформальдегид смоласи эритмасини шимдириш йули билан олинади, ундан жуда куп буюмлар (автомобилларнинг тормоз колодкалари кувурлар, ванналар, адсорбберлар, кранлар, турли сигимли идишлар ва хоказолаор) тайёрланади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish